UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Атлетико" 2020/21 йилги мавсум учун уй либосларини намойиш этди  0 15:40Coca Cola Суперлига. 8-турнинг икки ўйини Тошкентга кўчирилди  8 15:17Зидан Мессининг "Барса"дан кетиши ҳақида: "Умид қиламизки, у қолади. Ла Лигада энг зўрлари ўйнашини хоҳлаймиз"  16 14:54Сане "Бавария" сафида нечинчи рақам остида ўйнайди?  2 14:29Рамос "Реал" ва Испания терма жамоаси сафида сўнгги 20та пенальтини аниқ ижро этди  6 14:03Энг қиммат африкалик футболчилар (Топ-10)  5 14:00Coca Cola Суперлига. 7-тур якунлари (фақат рақамлар)   4 13:38Кай Хаверц қайси клубга ўтади?  8 13:18Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:13"Боруссия" "Бирмингем" хавбекини 23 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олади  2 12:59Қосимов Бердиевни мағлуб этган марказий ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  7 12:54"Қизилқум" карантиндан сўнг кетма-кет тўртта ўйинда ютқазган ягона клуб  7 12:48"Ливерпуль" испаниялик футболчи билан шартнома имзолашга яқин  1 12:25Расман: Сане "Ман Сити"дан "Бавария"га ўтди  8 12:23Мануэль Швенк Янцер жамоаси билан Иккинчи Бундеслигага чиқди  2

Фарғона водийси кубоги. "Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли “Нефтчи"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Фарғона водийси кубоги. "Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли “Нефтчи"га мағлуб бўлди

Фарғонада бўлиб ўтаётган “Фарғона водийси кубоги" халқаро футбол мусобақаси доирасида бугун Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" ва Фарғонанинг "Нефтчи" жамоалари ўзаро куч синашишди.

"Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган мазкур учрашув қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда "Нефтчи"нинг 77-рақамли футболчиси, заҳирадан ўйинга қўшилган Исломбек Каримов қўқонликлар дарвозасига гол киритиб, ҳисобни очди - 1:0.
Шу тариқа, “Нефтчи” футболчилари бугунги баҳсда ғалаба қозонишди ва мусобақа финалига йўлланма олишди.

Фарғоналикларга финалда Қирғизистоннинг "Нур-Баткен" жамоаси рақиблик қиладилар.

“Фарғона водийси кубоги” халқаро турнири

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар:
Достон Мирзараимов, Аҳрор Раҳматов, Ойбек Аъзамжонов, Маҳмуд Рустамов.

Гол: Ислом Каримов – (90+1).

"Нефтчи”: 21. Фаррух Турдалиев, 7. Ислом Тошпўлатов, 13. Жамшид Қобилов, 15. Миржамол Неъматов, 17. Мансур Саидов, 19. Алишер Абдувоҳидов, 20. Дилёр Ирматов, 28. Жавоҳир Расулов, 88. Жаъфар Исмоилов, 98. Жамшид Тўрақулов, 99. Иброҳим Нуъмонов.
Захира: 16. Хуршид Муҳаммадов, 35. Шерзод Абдураимов, 14. Абдужалил Маназаров, 26. Бобур Исроилов, 27. Сардор Мирзашоев, 32. Нодир Юлдашев, 33. Дилшод Умрзоқов, 38. Ибоджон Абелфазов, 77. Ислом Каримов.

"Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев (12. Муҳаммадали Собиров – 88), 4. Собит Синдаров (7. Рамз Исақов – 74), 5. Ҳожимат Эркинов (11. Иброҳим Мухторов – 75), 9. Зафар Тўраев (14. Барҳаёт Саидаҳмаджонов – 55), 16. Жасур Ҳасанов (19. Шаҳзод Маъмуржонов – 70), 21. Тимур Усмонов, 27. Дониёр Тўлашев, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 72. Алишер Саматов, 91. Отабек Ҳайдаров (20. Аброр Усмонов – 55), 99. Дилшод Баратов (17. Шукур Мўминов – 75).

Бекзод Толибов тайёрлади






Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг