UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Бундеслига. "Бавария" сафарда дуранг ўйнади  0 20:30Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Крестинин Ўзбекистон билан ўйин бўлишини тасдиқлади  5 20:21Муҳсин Муҳаммадиев: "Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади"  3 20:18Андрей Шипилов: "Натижа адолатли бўлмади"  0 20:17Эшитдик-да: Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади  24 20:16Улуғбек Бақоев: "Милан Митрович жамоамизни қутқарди"  0 20:11"Зенит" - "Ростов". Асосий таркиблар эълон қилинди  34 19:58Абдухолиқовнинг кетиши, Нестеровнинг қайтиши ва легионерлар ҳақида - Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани  20 19:50Суарес "Эйбар"га гол уриб, "Барселона" тўпурарлар тарихида тўртинчи ўринга чиқиб олди  6 19:45"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож!  38 19:29Olamsport: Қудратиллонинг жангидан фото ва видео, Руслан Чагаев 41 ёшда ва бошқа хабарлар  1 19:25Ибрагимович Мбаппега маслаҳат берди  3 19:22Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" "Андижон"га жавобсиз учта гол урди  48 19:08«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди  5 18:55Клопп "Ливерпуль"га келганидан сўнг амалга оширган энг қиммат трансферлар  8

Фарғона вилоятида болалар лигаси ўйинлари ўтказилмоқда Янгиликлар

Фарғона вилоятида болалар лигаси ўйинлари ўтказилмоқда

Теглар :  Фарғона
Фарғона вилоятида болалар футболига бўлган эътибор йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Айни кунларда вилоятдаги футболга ихтисослашган мактабларнинг тарбияланувчилари ўртасида вилоят болалар лигаси ўйинлари ўтказилмоқда. Мусобақани ўтказишдан мақсад мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш, футбол мактаблари тарбияланувчилари учун ўйин амалиётини шакллантиришдан иборат.

Турнирда Фарғона вилоятининг турли шаҳар ҳамда туманларидан жами 12та жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир жамоа мусобақада учта ёш тоифаси билан иштирок этади. Яъни 2006 йилда туғилган болалар алоҳида жамоа, 2007-2008 йиллар яна бир жамоа, ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган болалар яна алоҳида жамоа бўлиб мусобақаларда иштирок этишмоқда. Мусобақада қуйидаги жамоалар иштирок этишяпти.


1.Кимёгар(Қўқон), 2.Локомотив-Бфк (Қўқон), 3.Парвоз (Учкўприк), 4.Зафар (Учкўприк), 5.Бешариқ (Бешариқ), 6.Дўстлик (Марғилон), 7.Умид (Бувайда), 8.Истиклол (Учкўприк), 9.Нефтчи (Фарғона), 10.Қўқон-Сити (Қўқон), 11.Турон (Яйпан), 12.Кимёгар-2 (Қўқон).


Ўйинлар 2 даврали тизимда ўтказилиши белгиланган бўлиб, жамоалар уй-сафар тизимида футбол учрашувларида майдонга тушадилар. Айни кунларда мусобақанинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бу ўйинларда иштирок этаётган болажонларнинг кўзларидаги шижоатни кўрсангиз , сиз ҳам яна беғубор болаликка қайтгингиз келиб қолади. Мана шундай турнирни ўтказаётган ва унда иштирок этаётган жамоаларнинг мураббийларига нисбатан ҳақиқий футбол фидоийлари деган сўзни ишлатсак муболаға бўлмайди. Зеро шундай турнирлар келажакда Одил Аҳмедов, Жавоҳир Сидиқов, Элдор Шомуродов каби футбол юлдузларини кашф қилишга хизмат қилади.

Қуйида болалар лигаси ўйинларидан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг