UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56"Бешиктош" АПЛдан ҳужумчи харид қилади  0 00:25Бундеслига. "Айнтрахт" Бременда меҳмон бўляпти (онлайн ҳисоб)  0 00:10Гвардиолага "Милан" футболчиси керак  0 23:39"Атлетико" ва "Интер" Арамбарри учун курашади  0 23:11"Боруссия"да мураббий алмашиши мумкин  1 22:47Бундеслига. Бремендаги ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар билан танишинг  0 22:43МЮ футболчиси "Милан"га ўтади  4 22:24Марадона мураббийлик фаолиятини давом эттиради  0 22:05Ван Дейк нега васиятнома ёзишга мажбур бўлган?  3 21:40“Реал” форварди “Милан”га ўтишга розилик берди  1 21:35Игало: “Бу тушим ё ўнгимдалигига ҳали ҳам ишонолмайман”  1 21:20АПЛ. Коронавирусга навбатдаги тестлар топширилди, фақатгина “Тоттенхэм”да касаллик билан боғлиқ бир ҳолат аниқланди  0 21:10Сон Хён Мин ҳарбий хизмат ҳақда: “Оғир уч ҳафтани ўтказдим”  4 20:57УЕФА "Трабзонспор"ни еврокубоклардан четлаштирди   16 20:48Футзалимизни етим қилиб қўйманг!  3

"Фанат лига". "Реал" ўз уйида ютқазди, "Боруссия"дан йирик ғалаба, "Лейпциг" ва "Атлетико" зафар қучишди Янгиликлар

"Фанат лига". "Реал" ўз уйида ютқазди, "Боруссия"дан йирик ғалаба, "Лейпциг" ва "Атлетико" зафар қучишди

Теглар :  фанат лига
Европа футболи ишқибозларини ушбу саҳифага таклиф этамиз.

"Фанат лига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар. Шартлар: Тошкент вақти билан 21:30да жадвалдаги илк тўқнашув мавзусида дастлабки савол берилади. Кейинги саволлар 5 дақиқа оралиғида бериб борилади. Саволларнинг умумий сони 4та.

Агар мезбон жамоа мухлиси сифатида жавоб бермоқчи бўлсангиз, жавобдан олдин ёки кейин 1 рақамини қўйинг, агар меҳмон клуб ишқибозлари сафида бўлсангиз жавобга 2 рақамини қўшиб қўйинг. Жамоа рақами қўйилмаган жавоблар ҳисобга олинмайди.

Бугун қуйидаги тўқнашувлар бўлиб ўтади:

"Боруссия Дортмунд" - ПСЖ

"Атлетико Мадрид" - "Ливерпуль" 

"Тоттенэм" - "Лейпциг"

"Реал Мадрид" - "Манчестер Сити"


Биринчи баҳс якунига етгач, автоматик равишда кейинги тўқнашувга ўтамиз.
Қўшимча маълумот: Агар икки жамоа вакили бир дақиқа ичида (01:00-01:59) тўғри жавоб беришса, ҳар бир жамоага 1 баллдан берилади.


ЯКУНЛАНДИ



"Реал Мадрид" - "Манчестер Сити" 3:4


4. "Қироллик клуби"нинг тарихдаги энг йирик ғалабаси "Барселона" билан ўйинда қайд этилгани мухлисларга яхши маълум. Ҳисобни топинг.
Жавоб: 11:1
Тўғри жавоб муаллифлари: Темурбек Валиев, Jamshid Jalilov 


3. "Реал Мадрид" футболкасида энг кўп учрашув ўтказган футболчи Рауль Гонсалес. У "Қироллик клуби" сафида нечта ўйинда майдонга тушган?
Жавоб: 741та
Тўғри жавоб муаллифлари: Зухриддин Шадиходжаев, Xurshid Bakhtiyaroff.


2. "Реал Мадрид"нинг энг узун мағлубиятсиз серияси нечта ўйин давом этган?
Жавоб: 40та
Тўғри жавоб муаллифлари: Темурбек Валиев, Shoxrux0787


1. Мусобақа янги ном УЕФА Чемпионлар лигаси деб ўтказила бошлангандан сўнг, нечанчи йил илк бор финалда бир мамлакатнинг икки жамоаси тўқнаш келган ва унда "Реал"га ким рақиблик қилган?
Жавоб: 2000 йил, "Валенсия"
Тўғри жавоб муаллифи: Dimkaaaa 



"Тоттенэм" - "Лейпциг" 2:3


4. 2019 йил "Тоттенхэм" АПЛда кетма-кет дурангсиз ўйинлар серияси бўйича "Болтон"нинг рекордини янгилади. "Шпорлар" қаторасига нечта ўйинда дуранг қайд этишмаганди? 
Жавоб: 29та ("Болтон"да 28та ўйин бўлган)
Тўғри жавоб муаллифлари: Хамес, Dimkaaaa 


3. "Тоттенхэм" ўзининг биринчи расмий учрашувини 1887 йил ўтказган. Рақиб жамоа номини топинг
Жавоб: Ҳозирги "Арсенал" ўша вақтларда "Дайал Скуэр"
Тўғри жавоб муаллифи: Темурбек Валиев 


2. "Тоттенхэм Хотспур"ни Уильям Шекспир билан бевосита боғлаб турувчи фактни топинг.
Жавоб: Клуб ўз номини Шекспирнинг "Қирол Генрих IV" романи қахрамони исми(лақаби)дан олган – Гарри Хотспур.
Тўғри жавоб муаллифи: MMMReal 


1. "Тоттенхэм" клубига ким ва нечанчи йил асос солганди?
Жавоб: 1882 йил 5 сентябрь, мактаб ўқувчилари.
Тўғри жавоб муаллифи: Темурбек Валиев 



"Атлетико" - "Ливерпуль" 4:1


4. "Атлетико Мадрид"нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари ким?
Жавоб: Луис Арагонес, 173та гол.
Тўғри жавоб муаллифи: MMMReal 


3. "Атлетико Мадрид"ни бошқарган охирги италиялик мураббий...
Жавоб: Клаудио Раньери 1999-2000
Тўғри жавоб муаллифлари: Зухриддин Шадиходжаев, Jamshid Jalilov 


2. "Атлетико Мадрид" Кубок эгалари кубоги/ЕЧЛ финалларида неча бор иштирок этган (қайси йилларда)?
Жавоб: 1973/74, 2013/14, 2015/16
Тўғри жавоб муаллифи: Monoblok


1. ЕЧЛ тарихида фақат икки марта финалда ҳамшаҳарлар тўқнаш келишган. Қизиғи, ҳар икки сафар ҳам жамоалар номи ўзгармаган. Ушбу беллашувлар қайси мавсумларда бўлган ва майдонга тушган жамоалар номини айтинг.
Жавоб: "Атлетико" - "Реал", 2013-14, 2015-16.
Тўғри жавоб муаллифи: MMMReal 



"Боруссия" Д - ПСЖ 4:0


4.Клуб тарихидаги энг кучли тўпурарлар рўйхатини маҳаллий футболчилар бошқариб келишмоқда. "Боруссия"нинг германиялик бўлмаган энг яхъши тўпурари ким?
Жавоб: Клубнинг германиялик бўлмаган энг яхъши тўпурари 2013-2018 йиллар оралиғида жамоа шарафини ҳимоя қилган Пьер Эмерик Обамеянг - 141 та гол. Маълумот учун, Роберт Левандовски "арилар" сафида 103 та гол уришга муваффақ бўлган.
Тўғри жавоб муаллифи: Хамес 


3."Боруссия"ни деярли доим тажрибали мураббийлар бошқарган. Жамоа билан муваффақиятларга эришган ва энг муҳими, ЕЧЛда зафар қучган мураббий кимлигини айтинг.
Жавоб: Оттмар Хитцфельд 1997 йил
Тўғри жавоб муаллифи: Хамес 


2. "Боруссия"нинг уй стадиони "Сигнал Идуна Парк" Германиядаги энг машҳур ва энг катта ареналардан бири ҳисобланади. Стадион 1974 йил Жаҳон Чемпионати ўйинлари учун қурилган ва дастлаб номи бошқача бўлган. Хўш, "Сигнал Идуна Парк"нинг аввалги номи қандай эди?
Жавоб: Аввалги номи "Вестфаленштадион", 2005 йил "Signal Iduna" суғурта компанияси билан имзоланган шартнома туфайли стадион номи ҳам ўзгарган.
Тўғри жавоб муаллифи: Monoblok 



1. Немис клуби сафида кўплаб машҳур футболчилар ҳаракат қилган. Лекин "Боруссия" сафида ўйнаб туриб "Олтин тўп"га эга чиққан ягона ўйинчи бор, у ким?
Жавоб: Матиас Заммер 1996 йил.
Тўғри жавоб муаллифи: Хамес 

Рейтинг:    

Фикрлар

+10   
31 мар 22:48:57
Khabib_AKA
Ikkitadan kompyuterda kirishyaptimi deyman, savolni o'qiguningcha javob keladi
+7   
31 мар 23:01:35
Shoxrux0787
Bir narsani tushuning, qaysi komanda yutishi saytdagi 2, 3 ta odamni qo'lida bo'lib qolyapti. 1 daqiqadagi javoblar soni sanalsa, bitta savolga 10- 20 ta odam javob beradi. qiziqroq bo'ladi. Masalan, hafa bo"lmanggu Timur Valiyev degan akamiz. 2 kundan beri qaysi komandani xohlasa usha komandaga ochko olib beryapti. Bu nohaqlik. Bir kishi hammasini boshqarishi. Hamma ham tez yozolmiydi. Bizda interner tezligi bunga javob bermiydi.
+3   
31 мар 22:57:21
Dimkaaaa
Интернеттан топилмайдиган ....саволлар мантикан булиша керак айримлари
+2   
31 мар 22:53:16
Khabib_AKA
Темурбек Валиев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима уйинни регламенти хар куни узгарадими? 1 куни 1 дакика ичида эди 2 куни 1 секунд ичидп эди энди бугун яна 1 дакика ичида.
1 daqiqa chindan ham ko'pdek, chunki 1 daqiqa kommemtdan javobni korib qayta yozishga yetarli
+2   
31 мар 22:53:01
Хамес
Темурбек Валиев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима уйинни регламенти хар куни узгарадими? 1 куни 1 дакика ичида эди 2 куни 1 секунд ичидп эди энди бугун яна 1 дакика ичида.
10 soniya bersa yaxshi bulardi 1 daqiqa juda kup
+2   
31 мар 22:49:04
Темурбек Валиев
Нима уйинни регламенти хар куни узгарадими? 1 куни 1 дакика ичида эди 2 куни 1 секунд ичидп эди энди бугун яна 1 дакика ичида.
+1   
31 мар 23:01:50
Khabib_AKA
To'g'risini aytilar savolni o'qib srazu guglga yozganla bo'ldimi hehehe
+1   
31 мар 22:59:54
MMMReal
Reglamentga rostdan ham o’zgartirish kiritish Birinchi to’gri javob etilganidan keyin 10 sekund ichida raqib jamoa muxlisidan ham to’g’ri javob kelsa qabul qilish kerak bo’lmasa 1-to’g’ri topgan jamoa muxlisiga ball berilishi kerak
+1   
31 мар 22:54:18
abdurakhimov_a
Jovob o'yini qachon
+1   
31 мар 22:47:36
Хамес
1 11 1
+1   
31 мар 22:46:33
CH E L S E A
11 - 1 (1)
+1   
31 мар 22:46:12
Ehsonali
11-2 2
+1   
31 мар 22:46:07
Marufxodjayevich RMC
1. 11:1
+1   
31 мар 22:46:00
Shoxrux0787
8:1
1
+1   
31 мар 22:45:54
Khabib_AKA
1 11:1
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг