UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  3 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  3 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  12 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  2 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  2 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  2 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  1

Европанинг кейинги футбол юлдузи ким бўлади? (1-5) Янгиликлар

Европанинг кейинги футбол юлдузи ким бўлади? (1-5)

Ҳар бир топ-клубда янги босқичга кўтарилиш ва Европанинг элит клублари назарига тушишни истайдиган иқтидорли ёш ўйинчилар мавжуд.

Бутун қитъа бўйлаб 2022/23 мавсум бошланар экан, биз "Монако" ярим ҳимоясидан "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Реал Мадрид"нинг марказида ўйнатиш учун 80 миллионлик талашга айланиб кетган Орельен Чуаменининг (у охир-оқибат Мадридга ўтди) йўлидан бориши мумкин бўлган навбатдаги ёш ўйинчилар гуруҳига эътиборингизни тортмоқчимиз. Хўш, Европанинг топ-лигаларидан чиқадиган кейинги юлдуз ким бўлиши мумкин?

Юссуфа Мукоко

Ёши: 17

Позицияси: Ҳужумчи

Клуби: "Боруссия" Дортмунд (Германия)

Мамлакати: Германия

Ҳозирги нархи: 15 млн евро

Юссуфа ўйнашни афзал кўрадиган позициялари – рақиб ҳимоя чизиғи орқасида ёки марказий ҳимоячилар олдида унга узатилган тўпларни эгаллашни истайди. Унинг ўзига хослиги ҳимоя чизиғида муаммолар яратиб, тезлиги ва мувозанатни сақлай олиши ёрдамида рақибдан тўпни олиб қўйишдадир. Унинг ишончли чап оёғи, жарима майдончасини яхши билиши, керакли пайтда пайдо бўла олиши ва вазиятни ажойиб якунлай олиши футболчини Германиянинг 21 ёшгача бўлган халқаро ёшлар терма жамоаси таркибига киришга имкон берди. У биринчи таркиб даражасидаги ўйинчилар билан ўйнади. Бироқ у келажакда жаҳон даражасидаги юлдуз бўлиши мумкинлигини элатиш учун техник нозиклик, ҳийла найранг ва катта тезликни намойиш этиб "ярқиради". У клуби билан шартнома муддати охирида бироз қарор қабул қилишда ўсишга эришса ва аниқликка ишлов берса, 2023 йилда шартномаси тугаган вақтда топ-клубларни ўзига маҳлиё қилиши мумкин бўлади.


Рафаэл Леау

Ёши: 23

Позицияси: Ҳужумчи

Клуби: "Милан" (Италия)

Мамлакати: Португалия

23 ёшли футболчи узоқ йиллар давомида кўплаб скаутларнинг эътиборини тортди, бироқ унинг "Милан"даги Скудеттоси – мавсумдаги ғалабасида 42 та ўйинда 14 гол урди ва 12 та узатмани амалга ошириб, ажойиб мавсум ўтказгани у яқин орада каттароқ нарса ёқасида эканини англатади. Илгари жисмоний ва техник имкониятларини кўрсата олган Леау ўтган мавсумда нафислик, тактик хабардорлик ва самарали якунлаш каби хусусиятларни ҳам қўшди. У ўзининг чап қанот ҳужумидаги афзал кўрган нуқтасидан ташқари марказий ҳужумда ҳам гоҳида кўриниш бериб қолади. Португалиялик футболчи ўзининг аниқ ўйини ва тўғридан-тўғри ҳужум уюштириши билан рақиб ҳимоясига таҳдид экани, улар ҳимоясида жиддий муаммоларни юзага келтириши билан ажралиб туради. Унинг якка ўзи бутун ҳимояни пароканда қилиш қобилияти билан ўтган мавсумда "Милан"га муҳим голлар олиб келди ҳамда кўплаб чиройли ҳужум комбинацияларини юзага келтирди. Май ойи охирида чемпионликни келтирган "Сассуоло"га қарши кечган баҳс (3:0)да киритилган уч голнинг барчасига асистентлик қилгани унинг нақадар истеъдодли ўйинчи эканини кўрсатиб берди. Агар ҳужумчи ўзининг ўйинини ўзгартириш ва яхшилашда давом этаверса, "Милан" ўз ўйинини сақлаб қолишда курашда анча муаммога дуч келиши мумкин.


Беньямин Шешко

Ёши: 19

Позицияси: Ҳужумчи

Клуби: "Зальцбург" (Австрия) 

Мамлакати: Словения

"Зальцбург" ҳужумкор ўйинчиларни етиштириш бўйича ажойиб тажрибага эга. Эрлинг Ҳоланд, Садио Мане, Карим Адейеми ва шундай бир қанча номларни санаш мумкин. Шунинг учун ўтган мавсум Австрия чемпионатида 36 та ўйинда 10 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган 6 футлик Беньямин Шешко ҳақида исталганча ҳаяжонланиш учун сабаблар бор. Балки Эрлинг Ҳоланд билан муқаррар солиштиришда бир қарашда "Манчестер Сити" юлдузи ўз ўйинида кўпроқ тезкорлик, ҳаракатчанлик ва тажовузкорлик намойиш этган бўлса-да, Шешко ҳам марказий ҳужумчи учун керак бўладиган баланд бўйга эга футболчи ўтган мавсумда бир неча бор вазиятларни тезкор ва қийинчиликсиз самарали тугатиш техникасини кўрсатди. Словения терма жамоаси ҳужумчиси ҳужум зоналари бўйлаб дарбадар кезишни хуш кўради, тезлик олиши яхши ва кенг майдонларда тўпни эгаллаб, ҳужумни бошлаш учун яхши позиция танлай олади. Кўпроқ марказий ҳудудларда бўлганида у уни қўриқлаётган рақиблардан узоқлашиш ва тўғри позиция эгаллаш учун ҳаракат ва ақлий ўткирликка эга. Ўзининг мустаҳкам қолипига қарамай, Шешко ўзининг жисмоний имкониятларидан ҳали тўлиқлигича фойдалангани йўқ. Баъзида унинг учун мувозанатни бузиш ва тўпга эгалик қилиш осон туюлади. У яқин масофада яхши ўйнай олиши билан бир қаторда ҳавода тўпни эгаллашда катта маҳоратга эга. У тезда Европанинг йирик клублари нишонига айланиб бормоқда. "Лейпциг" клуби 2023 йил 1 июлидан бошлаб Шешко билан 5 йиллик шартнома имзолаши борасида маълумотни эълон қилди. 

Алоҳида айтиш жоиз, "Лейпциг" 2 кун олдин "Зальцбург" форварди Беньямин Шешкони харид қилди.


Хвича Кварацхелия

Ёши: 21

Позицияси: Хужумчи

Клуби: "Наполи" (Италия)

Мамлакати: Грузия

Лоренцо Инсинье ва Дрис Мертенсни алмаштириш ҳар қандай форвард учун жуда мураккаб ҳисобланади. Аммо яқиндагина 12 млн евро эвазига келиб қўшилган футболчи клубнинг икки афсонаси баъзи хусусиятларини ўзида акс этади – қисман вингер, қисман плеймейкер. Грузиянинг камида ўн йилликдаги энг катта иқтидори, дея эътироф этилган Кварацхелия ўз ватанидаги футбол обрўсини ошириш учун "Манчестер Сити"нинг Георгий Кинкладзе ва "Милан"нинг Каха Каладзе ишига асосланишига умид қилади. 21 ёшли футболчи шу йил бошида Грузиянинг "Динамо" Батуми жамоасида кўриниш беришидан олдин, асосан, Россияда ўйнаган ва сўнгги 18 ой ичида у анча ривожланди.

Ўз мамлакатининг УЕФА Миллатлар Лигасидаги ажойиб иштироки давомида (Грузия термаси С4 гуруҳида биринчи ўринни эгаллади) ўнг оёқли қанот футболчиси барчадан ажралиб турди ҳамда лидерлиги ва тугамас энергия манбаси сифатида ўзини кўрсатди. Кварацхелиянинг энг афзал томони, у чап қанотдан ёриб киришда энг кучлилардан бири бўла олади ва шундай вазиятларда ё кутилмаганда дарвозани нишонга олади, ё тезкор комбинациялар уюштириб, бир шериги билан бир нечта пас алмашади ва доимо тўпни олдинга силжитишга интилади. Футболчи бу йили миллий терма жамоаси таркибида ўртача ҳар ўйинда 12 та дриблинг қайд этган бўлиши билан бир қаторда унинг меҳнатсеварлиги ва қатъиятли эканини таъкидлаш жоиз. У орқага қараб ҳам ҳаракатланади ва ҳимояга ёрдам беришга шошилади. Бу нарса шундай даражадаги футболчиларда кам учрайдиган қобилият ҳисобланади. 


Габриэл Верон

Ёши: 19

Позицияси: Ҳужумчи

Клуби: "Порту" (Португалия)

Мамлакати: Бразилия

Бироз аввал ушбу трансфер ойнасида асосий таркибда барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун Верон 10,5 млн евро эвазига "Палмейрас"дан "Порту"га ўтган эди. Ёш вингер бир неча йиллардан буён Бразилиянинг энг истиқболли ўйинчиларидан бири ҳисобланиб келган. У 2019 йилда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Олтин тўп"ни қўлга киритиб, юлдузлик сари йўл олди. "Порту"да Жанубий Америкадан чиққан яна бир ўсишдаги истеъдоддан кўп нарсани кутишмоқда.

Олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган ижод фаввораси бўлган Верон катта тезлик олиши ва ҳимоя чизиғини осонлик билан ёриб ўта олиши билан рақибларга жиддий қийинчилик туғдиради. У одатда марказий ҳудудларда жуда эркин ҳаракат қилади. Ўзининг инстинктив муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини ишга солган ҳолда жарима майдончасини ёриб ўтиш учун катта тезлик олади. Ажойиб техникани ўзида шакллантирган вингер муҳим узатмаларни амалга ошириш ёки вазиятни якунлаш учун тўп бор-йўғи бир нечта тегишнигина амалга оширади холос. У йирикроқ бирор клубга ўтишдан аввал дарҳол ўзини Португалияда кўрсатиши керак.

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика