UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28Адама Траоре учун курашда фаворит клублар номи маълум қилинди  3 21:25Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". (Матнли трансляция)  189 21:12Англия. "Челси"нинг дерби учун асосий таркиби маълум бўлди  9 21:09Coca Cola Суперлигаси. АГМК - "Қўқон-1912". Санжар Турсунов майдон марказидан гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди (матнли трансляция)  18 21:00Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" - "Бухоро" 3:1 (матнли трансляция)  8 20:55Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Машъал"га учта гол урди  60 20:33Либериялик футболчи "Энергетик-БГУ"ни тарк этди  7 20:10"Милан" ҳам "Ювентус"га қарши ўйин учун қайдномани маълум қилди  9 19:50"Ювентус" "Милан"га қарши ўйин учун қайдномани маълум қилди  4 19:45ПРО лига. "Нефтчи" ўз майдонида "Хоразм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  31 19:33МЮ Погбанинг маошини оширмоқчи  1 19:18Миробод тумани ҳокимига раҳмат!  0 19:16Сетьен: "Математик нуқтаи назардан чемпионлик учун имкониятимиз етарлича"  9 19:04АГМК - "Қўқон-1912". Жамоаларнинг стадионга келишидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:47"Лестер" "Ювентус" ҳимоячисини нишонга олди  4

Европанинг энг вафодор футболчилари. Мухлислар уларни бошида кўтариб юриши керак Янгиликлар

Европанинг энг вафодор футболчилари. Мухлислар уларни бошида кўтариб юриши керак

Замонавий футбол бизнесга айланганига анча бўлди.

Футболчилар деярли ҳар йили клубини ўзгартириб, молиявий жиҳатдан фойдалироқ бўлган шартномани излашмоқда. Кўпчилик яхшигина даромад учун хатто энг ашаддий рақиби сафига ўтишга тайёр. Аммо ўз клубида қолиш учун маоши камайишига тайёр бўлган футболчилар ҳали ҳам бор. Афсуски бундай ўйинчилар кўп эмас. Биз шундай футболчиларнинг тўққизлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


9. Серхио Бускетс, "Барселона". 12 йил ва 4 ой

Бускетс - "Барселона" футбол академияси тарбияланувчиси. У саккиз марта Испания, уч бора Чемпионлар лигаси, олти марта Испания Кубоги совринини қўлга киритган. Серхио 2008 йилдан бери Каталония клубининг асосий жамоасида ўйнайди. Тўғри, у фаолиятини "Барселона"да якунлаши аниқ эмас. Бускетс келажакдаги режаларини яшираётгани йўқ: Серхио каталонияликлар билан шартномаси якунланганидан сўнг MLSда ўйнамоқчи.


8. Хави Лопес, "Эспаньол". 13 йил ва 4 ой

Лопес 2000 йиллар ўртасидан "Эспаньол" шарафини ҳимоя қилади. Унинг асосий жамоадаги дебюти 2009 йилда содир бўлган. Тўғри, у ўша мавсум асосий таркиб футболчисига айлана олмади. Хави 2010/2011 мавсумда Маурисио Почеттино ёрдами билан бош жамоа таркибига қўшилди. Бироз вақт ўтиб унга сардорлик боғичи топширилди. 2017 йилда "Эспаньол" раҳбарияти футболчилар билан шартнома узайтиришни чўзиб юрди, аммо якунда муҳим ўйинчиларга битимлар таклиф этилди. Лопес ҳали ҳам "Эспаньол" шарафини ҳимоя қилмоқда.


7. Бруно Сориано, "Вильярреал". 13 йил ва 4 ой

Бруно - "сариқ сувости кемаси" тарбияланувчиси. У асосий жамоадаги илк учрашувини 2006 йилда ўтказган. Сориано "Вильярреал"га вафодорлигини жамоа Сегундага тушиб кетганида исботлаган. Ўшанда у "Валенсия" таклифини рад этган эди. 2013 йилда унинг "Рубин"га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди. Аммо футболчи фаолиятини "Вильярреал"да якунлайдиган кўринади. Бруно ва клуб ўртасидаги битим 2020 йилда якунига етади. Сориано бу жамоа сафида 416та учрашув (клуб рекорди) ўтказган.


6. Сэмми Боссют, "Зюлте-Варегем". 13 йил ва 4 ой

Боссют 13 йилдан бери "Зюлте-Варегем" дарвозасини ҳимоя қилиб келяпти. У ҳеч қачон нуфузлироқ клубга ўтиш ҳақида ўйламаган. Футболчи фаолиятидаги энг йирик муваффақият 2012/13 мавсум Бельгия чемпионатидаги кумуш медаллар бўлган.


5. Жоржо Кьеллини, "Ювентус". 14 йил ва 4 ой

Кьеллини - "Ювентус"нинг ҳақиқий афсонаси. У қийин даврларда жамоаси жонига оро кирган. Турин клуби келишилган ўйинлар можароси туфайли B Серияга тушириб юборилганди, Жоржо ва бошқа футболчилар "Юве"ни тарк этмай, уни элитага қайтаришди. Кьеллини "кекса синьора" сафида саккиз марта Италия чемпионати, 3 марта мамлакат Кубоги ва тўрт маротаба Италия Суперкубоги совринини қўлга киритган. Футболчи "зебралар" сафида 385та учрашув ўтказишга муваффақ бўлди. Жоржо "Ювентус"нинг чемпионатдаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг 2010 йилда "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо трансфер амалга ошмади. Кейинроқ футболчи иккита йўл борлиги ҳақида айтди: "Ёки клуб сени сотиб юборади, чунки унга керак эмассан ёки жамоада қоласан". "Ювентус" ўз афсонасини сотмади.


4. Франческо Маньянелли, "Сассуоло". 14 йил ва 4 ой

Ярим ҳимоячи 14 йилдан бери бир клуб тизимида футбол ўйнайди. У "Сассуоло" сафида 386та учрашувда майдонга тушган. Футболчи жамоасига А Серияга чиқишга ёрдам берди. Франческо ўтказилган ўйинлар сони бўйича "Сассуоло" рекордчиси ҳисобланади.


3. Лионель Месси, "Барселона". 15 йил ва 10 ой

Месси 17 ёшидан бери "Барселона" асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ўшандан бери у клуб билан 10та Испания чемпионати, 4та Чемпионлар лигаси, 6та Испания Кубоги, 8та Испания Суперкубоги, 3та Суперкубоги, 3та клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бош совринини қўлга киритди. Лео 6 марта Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси тўпурарига айланди. Кўплаб клублар аргентиналикка қизиқиш билдирди ва бу қизиқишлар тўхтагани йўқ. 2014 йилда ПСЖ раҳбарияти "Барселона"га Мессининг шартномасида белгиланган 250 млн. евро таклиф қилди. Аммо Лионель клубини ўзгартиришни истамади. Шу билан бирга "Манчестер Сити" томонидан қизиқиш бўлди. Аргентиналикнинг шартномасидаги ҳозирги товон пули 700 млн. евро.


2. Лоик Перрен, "Сент-Этьен". 16 йил ва 4 ой

Лоик Перрен - "Сент-Этьен" тарбияланувчиси. Жамоа сардори 2008 йилдан бери клубда. Перрен - 2012/13 мавсум Франция лига Кубогида зафар қучди. Биринчи совринидан сўнг футболчига кўплаб клублар қизиқа бошлади. Аммо у фақат Чемпионлар лигасида мунтазам қатнашадиган клубга ўтишини маълум қилган. "Арсенал"дан таклиф бўлди, аммо иш трансфергача етиб бормади. Кейинроқ Паррен фаолияти охиригача "Сент-Этьен"да қолишини эълон қилди. Футболчи 2018 йилда клуб сафидаги 400-учрашувини ўтказди.


1. Игорь Акинфеев, ЦСКА. 16 йил ва 10 ой

ЦСКА посбони энг вафодор футболчилар рўйхати етакчиси деб топилди. Игорь 5 ёшидан бери "армиячилар" сафида ва у 16 ёшида асосий таркибда дебют қилган. Евро-2008даги муваффақиятли иштирокдан сўнг Акинфеевнинг "Бавария"га ўтиши борасида миш-мишлар пайдо бўлди, аммо у ерга Нойерни таклиф қилишди. Ўша қишда "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ҳақида янги миш-мишлар авж олди. Дарвозабон бутун фаолиятини ЦСКАда қолишга қарор қилди. ЦСКА президенти Евгений Гинер интервьюларининг бирида шундай деган: "ЦСКА - Акинфеевнинг уйи, Игорь клубнинг катта хўжайини". Посбон ЦСКА сафида 732та учрашув ўтказишга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг