Европа Лигаси. "Фрайбург" экстра таймларгача чўзилган тўқнашувда "Ланс"дан устун келиб, 1/8 финалга чиқди, Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнади
23 фев 01:22
Янгиликлар
Европа Лигаси. "Фрайбург" экстра таймларгача чўзилган тўқнашувда "Ланс"дан устун келиб, 1/8 финалга чиқди, Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Унда "Фрайбург" ирода намойиш қилиб, ғалабани илиб кетди ва "Ланс"нинг 1/8 финалга чиқишига йўл қўймади. Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов баҳсни тўлиқ ўтказди.
Фрайбург (Германия) – Ланс (Франция) 3:2
22.45 «Европа-Парк-Штадион»
Голлар: Шаллаи 68', 90+2', Грегорич 99' – Давид Кошта 28', Ваи 45+2'
Фрайбург – Атуболу, Кюблер, Гульде (Гинтер, 86), Сильдийя (Вайсхаупт, 46), Макенго (Грегорич, 46), Доан, Рель (Грифо , 86), Хефлер, Эггештайн, Шаллаи, Хелер.
Ланс – Самба, Гради, Медина, Ҳусанов, Чавес (Айдара, 80), Франковски (Агилар, 74), Абдул Самид, Давид Кошта (Анжело , 80), Эль-Энауи, Сотока, Ваи (Гилавоги, 74).
Огоҳлантиришлар: Хелер (43), Кюблер (62), Франковски (66), Сотока (67), Анжело (95), Медина (105+2), Саид (120+2).
Биринчи учрашув – 0:0
БАҲС ЯКУНЛАНДИ! АФСУСКИ, "ЛАНС" ЮТҚАЗДИ ВА 1/8 ФИНАЛ ЙЎЛЛАНМАСИДАН ҚУРУҚ ҚОЛДИ.
120+2. Саид ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантириш олди.
120. Иккинчи қўшимча таймга 1 дақиқа қўшилди.
118. Уууух! Сотоканинг зарбаси хавфли чиқди, бироқ Атуболуга қийинчилик туғдирмади.
115. "Ланс" нима қилса ҳам ўхшамаяпти... Жамоалар вакиллари эса чарчаб қолишди...
111. Зарбааа! Сотоканинг зарбасини Атуболу эгаллаб олди.
109. Агиларнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдондан чиқариб юборишди.
106. "Фрайбург"да алмаштириш: Шаллаи ўрнига Муслия туширилди.
105+3. Биринчи экстра тайм тугади.
105+2. Медина қўполлик ишлатгани учун жазоланди.
104. Зарбааа! Диуфнинг яқин масофадан берган зарбасини Атуболу қайтарди.
103. "Ланс"да 2 та ўзгариш: Гради ўрнига Диуф, Абдул Самид ўрнига Саид майдонга тушди.
101. "Фрайбург"да алмаштириш: Кюблер ўрнига Гюнтер тушди.
99. ГООООЛ! Грегорич дарвозабонни алдаб ўтган ҳолда ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди! Даҳшат! Вазият тубдан ўзгариб кетди...
95. Анжело қоидани бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
93. Морган Гилавоги тўпни қўли билан ўйнади, буни пайқаган ҳакам ўйинни тўхтатди.
Биринчи қўшимча тайм бошланди!
Иккинчи тайм тугади. Ҳисоб – 2:2. Энди бироз танаффус ва кейин экстра таймларга ўтамиз.
90+5. Уууух! "Фрайбург" бор куч билан олдинга ташланмоқда. Бу гал Грегорич бош билан дарвозани нишонга олишга уринди, ноаниқ.
90+2. ГООООЛ! Жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан сўнг яна Шаллаи дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2!
90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Уууух! "Ланс" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди, Агиларнинг кучли зарбаси Атуболу томонидан бартараф этилди.
89. Уууух! Грегоричнинг бош билан йўллаган зарбасини Самба қайтарди! Яшавор!
86. "Фрайбург"да 2 та ўзгариш: Гульде ўрнига Гинтер, Рель ўрнига Грифо баҳсни давом эттиради.
84. Ууух! Гилавоги дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда ва тўпни унинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди, аммо посбон устунлик қилиб, вақтида тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
82. Анжело ҳужум марказида фаоллик кўрсатиб, ҳимоячилар билан охиригача курашди ва зарба беришни ҳам уддалади, ноаниқ.
80. "Ланс"да 2 та ўзгариш: Чавес ўрнига Айдара, Давид Кошта ўрнига Анжело ўйинни давом эттиради.
78. Абдуқодир Ҳусанов рақиб ҳужумини бартараф этиб, тўпни 14-ҳудуддан узоқлаштирди.
77. Кюблер Давид Коштага нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди, мухлислар эса меҳмонлар футболчисидан норози.
74. "Ланс"да 2 та алмаштириш: Франковски ўрнига Агилар, Ваи ўрнига Гилавоги ўйинга қўшилди.
73. Уууух! Кюблернинг кучли зарбасидан сўнг Самба жамоасини қутқарди! Фантастик сэйв!
70. Германияда жуда кучли ёмғир ёғмоқда. Аммо бу ўйин темпига таъсир қилгани йўқ.
68. ГОООООЛ! Шаллаи яқин масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни қисқартиришга эришди – 1:2. Ўйин "ёнмоқда".
67. Сотока спортчига хос бўлмаган ҳаракати учун сариқ карточка олди.
66. Франковски фоль ишлатгани учун жазога лойиқ кўрилди.
62. Кюблер эътироз учун огоҳлантирилди.
61. Абдуқодир Ҳусанов жарима майдончаси ичида Ролни туртиб юборди, аммо ҳакам пенальти йўқлигини таъкидлади.
60. Шаллаининг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Хелер бош билан зарба берди. Тўп "Ланс" сардори Самбанинг қўлида.
57. Уууух! Франковски қанотдан ёриб кириб, кўнгилдагидек зарба бера олмади. Унинг чап оёқдаги зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди.
55. Зарба! Франковскининг узатмасидан кейин Гради дарвоза томон ноаниқ зарба берди.
52. Абдуқодир Ҳусанов кичик хато қилиб, тўпни рақибга топшириб қўйди, аммо унинг ўзи рақиб зарбаси йўлига чиқиб борди ва хатосини "ювди".
51. Ууух! Кублернинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
49. Зарбааа! Шаллаининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
48. Хелер Мединага нисбатан қўполлик ишлатди.
46. "Фрайбург"да 2 та ўзгариш қилинди: Сильдийя ўрнига Вайсхаупт, Макенго ўрнига Грегорич туширилди.
46. Иккинчи таймга старт берилди!
Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб биз кутгандек кўринишда – 0:2. Танаффус!
45+2. ГООООООООООЛ! Абдуқодир Ҳусановнинг узатмаси билан бошланган ҳужум Ваининг голи билан тугади – 0:2!
45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. Хелер Эль-Энауининг юзига тепиб юборди ва ҳақли тарзда тўқ сариқ рангли карточка олди.
40. Сал қолишига сал қолди! Доаннинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Сильдийя боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйиши мумкин эди...
34. Уууух! Жорди Макенго дарвоза устунини нишонга олди. Сўнгра тўпни Самба эгаллашга эришди.
28. ГОООООЛ! Жарима зарбасидан узатилган тўпни дарвозабон қўлидан чиқариб юборди ва бу хатодан Давид Кошта унумли фойдаланиб кетди – 0:1!
27. Мерлин Роль жуда қўпол ўйнади ва жарима тўпи белгиланди.
22. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 39% – 61%.
18. "Навбаҳор"нинг ""Ал Иттиҳод"га қарши ўйини тугади. Афсуски, натижа яхши эмас. Мухлисларни "Ланс"ни ўйинини кўришга таклиф қилиб қоламиз.
15. "Ланс" позицион ҳужум қилишга уринмоқда ва рақиб ҳимоясини ёриб киришга ҳаракат қиляпти.
12. Тўп назорати "Ланс"да ва секин-аста ҳимоядан бошлаб ҳужум бошланиш арафасида.
9. Зарба! Шаллаининг зарбасидан кейин тўп Ҳусановга тегиб, майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.
5. Экранларингизда ўзбек ўғлони – Абдуқодир Ҳусанов. Бугунги учрашувда ғойибона равишда у билан биргамиз :)
4. Салис Абдул Самид киришиб кетди ва рақиби Жорди Макенгога нисбатан қоидани бузди.
2. Бугун Ҳусанов ҳимоянинг марказидан жой олган, аниқроғи, охирги ҳимоячи сифатида ўйнайди.
1. Ўйин бошланди! Олға, "Ланс"! Олға, Абдуқодир!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва жамоавий суратга тушишди.
- Учрашув 22:45 да старт олади.
- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Франциянинг "Ланс" жамоаси Европа Лигаси плей-оффи доирасидаги жавоб учрашувида Германиянинг "Фрайбург" жамоасига қарши беллашади. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида биргаликда кузатиб борамиз.
Фикрлар