UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  4 20:00Coca Cola Суперлигаси. АГМК - "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  8 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  21 19:59Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" - "Машъал" 1:0  29 19:50"Ювентус" "Милан"га қарши ўйин учун қайдномани маълум қилди  3 19:45ПРО лига. "Нефтчи" ўз майдонида "Хоразм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 19:33МЮ Погбанинг маошини оширмоқчи  0 19:18Миробод тумани ҳокимига раҳмат!  0 19:16Сетьен: "Математик нуқтаи назардан чемпионлик учун имкониятимиз етарлича"  4 19:04АГМК - "Қўқон-1912". Жамоаларнинг стадионга келишидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:47"Лестер" "Ювентус" ҳимоячисини нишонга олди  4 18:23МЮ Акега қизиқмоқда, Сульшер ўйиндаёқ уни жамоага ўтишга кўндирмоқчи бўлди  3 18:00Ла Лига. "Барселона" Каталония дербиси учун қайдномасини эълон қилди  10 17:58"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон)  0 17:38"Боруссия" Жейдон Санчонинг трансфери учун муҳлат белгилади  6

Евро-2020 иштирокчилари сони, гуруҳ босқичи, қуръа ташлаш маросими ҳақида керакли фактлар Янгиликлар

Евро-2020 иштирокчилари сони, гуруҳ босқичи, қуръа ташлаш маросими ҳақида керакли фактлар

Европа чемпионатининг навбатдаги мусобақасига саралаш босқичи якунланганидан хабарингиз бор.

Унга кўра, ҳозирча Евро-2020 мусобақасининг 20та иштирокчиси номи маълум бўлди.

Плей-офф ўйинларидан сўнг гуруҳларда учинчи ҳамда тўртинчи ўринни олган 16 жамоа қолган 4та йўлланма учун кураш олиб боришади.

Плей-офф баҳслари келаси йил баҳорда, яъни март ойида (26-31 кунлари) бўлиб ўтади.


Плей-оффда ўйнайдиган жамоалар рўйхати:

Косово, Болгария, Сербия, Шимолий Ирландия, Беларус, Ирландия, Грузия, Словакия, Венгрия, Норвегия, Руминия, Македония, Исроил, Исландия, Шотландия, Босния ва Герцеговина.

Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланма олган жамоаларга УЕФА 9,5 миллион евро пул мукофоти беради.


Жамоалар Европа чемпионатида қанча маблағ ишлаб олишлари мумкин?

Гуруҳ босқичида: Ҳар бир ғалабага - 1,5 миллион евро. Дуранг - 750 минг евро. 

Гуруҳ босқичидан чиқиш учун - 2 миллион евро.

Чорак финалга чиққан жамоага - 3,5 миллион евро.

Ярим финалга чиққан жамоага - 5 миллион евро. 

Мусобақада иккинчи ўринни олган жамоага - 7 миллион евро.

Чемпион жамоага - 10 миллион евро.

Европа чемпионатининг бўлажак ғолиби мазкур мусобақа орқали максимум 34,5 миллион евро ишлаб топиши мумкин.


Биласиз, Европа чемпионати 2016 йилдан бошлаб 16 иштирокчи эмас, балки 24 жамоа иштирокида ўтказилмоқда. Табиийки бундай ҳолатда жамоалар тўрттадан 6та гуруҳга бўлинишади.

Бу галги Европа чемпионати мазкур мусобақанинг 60 йиллиги муносабати билан битта мамлакат мезбонлиги остида эмас, балки Европанинг 12та йирик мамлакатида ўтказилади. Жамоаларга қулай бўлиши учун гуруҳ ўйинлари ҳам ўзаро яқин жойлашган давлатлар ўртасида ўтади.


Евро-2020га мезбонлик қиладиган мамлакатлар рўйхати:

- Озарбойжон, Англия, Венгрия, Германия, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Нидерландия, Россия, Руминия ва Шотландия.


Евро-2020 ўйинлари ўтадиган 12 стадион номи:

«Уэмбли» (Лондон, Англия)

«Алльянц Арена» (Мюнхен, Германия)

«Газпром Арена» (Санкт-Петербург, Россия)

«Олимпийский» (Баку, Озарбойжон)

«Авива» (Дублин, Ирландия)

«Ференц Пушкаш» (Будапешт, Венгрия)

«Олимпико» (Рим, Италия)

«Хэмпден Парк» (Глазго, Шотландия)

«Сан-Мамес» (Бильбао, Испания)

«Йохан Кройф Арена» (Амстердам, Нидерландия)

«Паркен» (Копенгаген, Дания)

«Миллий» (Бухарест, Руминия)


Евро-2020га йўлланма олган жамоалар қуръа муросимида саватчи бўйича қуйидагидек жойлашади:

1-саватча

Бельгия, Италия, Англия, Германия, Испания, Украина

2-саватча

Франция, Польша, Швейцария, Хорватия, Нидерландия, Россия

3-саватча

Португалия, Туркия, Дания, Австрия, Швеция, Чехия.

4-саватча

Уэльс, Финландия, Плей-офф А, Плей-офф B, Плей-офф C, Плей-офф D.

Бельгия автоматик равишда қуръа жараёнида "B" гуруҳидан, Италия "A", Англия "D", Германия "F", Испания "E", Нидерландия "C", Россия "B", "Дания" ҳам "B" гуруҳидан жой олади.

Европа чемпионатидаги "B" гуруҳидаги дастлабки учта жамоа номи қуръадан аввал маълум бўлиб улгурган. Тўртинчи жамоа эса қуръа орқали Финляндия ёки Уэльс бўлади.

Маълумот ўрнида: Финляндия ўз тарихида илк бор Европа чемпионатига йўлланма олди ва улар учун мазкур мусобақа дебют иштирокка айланади.


Қуръа ташлаш маросими 30 ноябрь куни Руминия пойтахти Бухарестда бўлиб ўтади.

Европа чемпионатининг финал босқичи 2020 йили 12 июнь куни бошланади ва бир ой давом этади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг