Эшитдик-да! Азизбек Ҳайдаров терма жамоалар маркази бошлиғи бўлади

Mirjalol Normatov
14 июл 2019, 20:44
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров футболдаги фаолиятини якунлади.

Бизга маълум бўлишича, футболчи эртага булиб ўтадиган сайловлардан кейин ЎФА тизимида иш бошлаши мумкин. Ассоциация вице-президенти Равшан Эрматов уни терма жамоалар марказини бошқаришга таклиф қилган.

Азизбек Ҳайдаров ушбу мавсум арафасида "Локомотив"га қайтиб, 9 ўйинда 1 голга ассистентлик қилган 34 ёшли ярим ҳимоячи бугун "Локомотив"дан кетгани расман эълон қилиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia