Эртага Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда кимлар иштирок этиши маълум
04 мар 2021 20:29
Янгиликлар
Эртага Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда кимлар иштирок этиши маълум
Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади. Унда амалдаги чемпион
“Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади. Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.
Эртага – 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманда даставвал “Пахтакор” бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этади. Унга Егор Кримец ва Сардор Рашидов ҳамроҳлик қилади. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15 да старт олади.
“Насаф” мураббийи Шухрат Тошпўлатов ва жамоа етакчилари Ҳусниддин Алиқулов ҳамда Абдувоҳид Неъматов иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45 да бўлиб ўтади.
Барча турдаги ОАВ вакилларини ўйинолди тадбирларни бевосита воқеа жойидан ёритишга чорлаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар