Эриксен "Интер" базасига ташриф буюрди
04 авг 2021 19:25
Янгиликлар
Эриксен "Интер" базасига ташриф буюрди
"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен бугун жамоанинг машғулот базасига ташриф буюрди.
Даниялик футболчи "нерадзуррлар" раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ва ходимлар билан учрашди.
Хабарда қайд этилишича, 29 ёшли футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда ҳамда жисмоний ва руҳий жиҳатдан мукаммал даражада.
Эслатиб ўтамиз, Дания ва Финляндия ўртасидаги Евро-2020 ўйини давомида Эриксеннинг юраги тўхтаб қолганди.
Аввалроқ ярим ҳимоячининг А Серияда иштирок эта олмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар