UZ

Эрик тен Хаг: "Манчестер Сити" иши? Бу иш билан бошқалар шуғулланади" Янгиликлар

Эрик тен Хаг: "Манчестер Сити" иши? Бу иш билан бошқалар шуғулланади"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Манчестер Сити"га қўйилаётган айблов борасида гапиришни истамади.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ "шаҳарликлар"ни 2009-2018 йиллар давомида молиявий ҳужжатларда 100дан ортиқ қоидабузарликларда айблаганди. Агарда айбловлар ўз тасдиғини топса, "Сити"ни бир қанча тақиқлар кутиши мумкин.

"Бу борада хатто фикрим ҳам йўқ. Бу ерга молиявий ишларни муҳокама қилгани келмаганман.

Оддийгина футбол мураббийиман ва ўз ишимга кўпроқ эътибор беришни истайман. Бу иш билан бошқалар шуғулланади", - деди тен Хаг.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика