UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Olamsport: Ўзбекистонлик спортчи UFC президенти билан учрашди, Истомин Зверев билан ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 21:55Мальдини Мариано Диаснинг трансфери борасида "Реал" билан музокара ўтказади  0 21:45Бугунги куннинг энг муҳим хабарлари (19 август)  0 21:37Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби Луис Коллазо ҳақида нималарни билишимиз керак?  0 21:35Марио Балотелли: "Мақсадим - Евро-2020 мусобақасида иштирок этиш"  3 21:30“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг финал босқичи “Бунёдкор”да ўтказилади  1 21:15Марсело: "Реал" қўшимча кучга муҳтожми? Йўқ, бизда яхши жамоа бор"  4 20:55Аргентина термаси ФИФА кунлари икки ўртоқлик ўйини ўтказиш учун якуний таркибини эълон қилди  3 20:35Лукаку Санчесни "Интер"га чорламоқда  5 20:10Рибери Флоренция клуби билан музокаралардан сўнг тез орада трансфер бўйича қарор қабул қилади  1 19:50"Барселона" раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Неймар трансфери бўйича юбориладиган таклифни қўллаб-қувватлади  13 19:35Икардининг хотини уни "Монако"га ўтаётгани борасидаги хабарни инкор этди  10 19:15АПЛ. Илк 2 ўйинида энг кўп гол урган футболчилар  7 18:43Давид Луис кетишига Лэмпард сабаб бўлганини айтди  5 18:20Ижарага бериб юборилган энг қиммат футболчилар  6

Энг қиммат машина, тепаликдаги уй ва бизнес. Роналду Туринда қандай яшаяпти? Янгиликлар

Энг қиммат машина, тепаликдаги уй ва бизнес. Роналду Туринда қандай яшаяпти?

Тепаликдаги уй ва мавсумлар оралиғидаги оила билан таътил.

Бир йил олдин Криштиану Роналду "Ювентус"га Чемпионлар лигасида зафар қучишда ёрдам бериш учун Туринга кўчиб ўтди. 34 ёшли ҳужумчининг ғалаба ва рекордлари ҳақида кўп ёзамиз. Аммо бу материалда португалиялик футболчи қиз ўртоғи Жоржина Родригес ва тўрт фарзанди билан қандай яшаётганини айтиб берамиз.


УЙ

Роналду "Ювентус"га ўтиши билан оиласи учун ўзи уй излашни бошлади. Италия ОАВ берган маълумотларга кўра, Криштиану бир неча вариантлардан воз кечган ва шаҳарнинг марказида жойлашган тепаликдаги қимматбаҳо уйни танлаган. У ерга фақат хусусий йўл орқали кириб бориш мумкин. Унинг вилласи дарахт ва ўсимликлар ёрдамида бегона кўзлардан беркитилган. Айтишларича, Роналдунинг Туриндаги уйи Мадриддагига ўхшагани учун футболчи айнан шу виллани танлаган. Унда саккизда ётоқхона, тўртта ваннахона ва катта ойналар мавжуд. Ҳужумчи замонавий архитектура ва дизайнерлик мебелларини яхши кўради.

Роналду ижарага олган ҳудуд сал кам 1 гектарни ташкил қилади. Жаҳон юлдузининг вилласида бассейн ва тренажер зали бор. Уй олдида катта боғ жойлашган, португалияликнинг болалари боғда сайр қилишни яхши кўришади. Хизматчи ва меҳмонлар учун ҳам уй мавжуд. Айтганча, португалиялик ўзи билан бирга бош-ошпаз, диетолог ва физиотерапевтни ҳам олиб келган. Ҳудудга иккита йўл орқали кириш мумкин, иккала томонга соқчилар қўйилган.

Бу Туриннинг элит тумани ҳисобланади, шу сабабли португалияликнинг қўшнилари ҳам машҳур инсонлар. Ўша "бойлар маҳалласи"да "Ювентус" президенти Андреа Аньелли истиқомат қилади. Бундан ташқари шоу-бизнез вакиллари, катта компания раҳбарлари ва бой архитектор ҳамда рассомлар ушбу ҳудудда яшашади.


АВТОМОБИЛ ВА САМОЛЁТ

Криштиану майдонда тез ҳаракатлангани каби трассада ҳам катта тезликни яхши кўради. Олдинроқ, португалиялик Bugatti La Voiture Noire машинасини сотиб олгани эълон қилинган эди. Бу тулпорнинг нархи 11 млн. евро. Ушбу модель Франция компаниясининг 110 йиллигига бағишланган. Максимал тезлиги 420 км/соат.

Бундан ташқари Криштианунинг шахсий самолёти бор - Gulfstream G650. Бу учоқнинг тахминий нархи 31,7 млн. евро. "Учадиган квартира"да диванлар, ошхона ва ваннахоналар мавжуд. Шундай экан, ҳар бир парвоздан роҳат оласиз.


БИЗНЕС

Роналду бизнесда турли йўналишларга қизиқади. У CR7 бренди остида кийим, уй ва таътил учун товарлар ишлаб чиқарадиган компанияга эгалик қилади. Бу бизнес ҳар йили 6-10 млн. евро миқдорида даромад келтиради.

Криштиану Pestana Hotels меҳмонхоналар тармоғига ҳам инвестиция киритган. Мадрид, Лиссабон, Мадейра ва Нью-Йоркдаги меҳмонхоналарни ишга тушириш учун 37 млн. евро сарфланди. У ушбу тармоқнинг 50% акцияларига эгалик қилади. Кейинроқ бу бренд Crunch фирмаси билан ҳамкорликда тренажер залларини очди.

Ўтган йили Бразилияда "Донна Долорес" (футболчи онасининг исми шундай) номли ресторанлар тармоғи яратилиши ҳақида эълон қилинганди. Бир неча ой олдин эса Роналду соч кўчириб ўтказиш бўйича Испанияда клиника очди. Португалияда 10та клиника бор, улар 35 мингдан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатишди, битта операциянинг нархи 4-7 минг евро атрофида.

Бундан ташқари, "Ювентус" юлдузи турли реклама шартномаларидан катта даромад олади. Ҳамкорлар орасида соат ишлаб чиқарувчи машҳур бренд мавжуд. Роналду Манчестердаги матбуот-анжуманига 2 млн. евро турадиган соатда ташриф буюрди.



ОИЛА БИЛАН ТАЪТИЛ

Роналду мавсумни икки ажойиб ғалаба билан якунлади. А Серияда чемпион бўлди ва Миллатлар лигаси ғолибига айланди. Шундан сўнг у болалари ва Жоржина билан таътилга йўл олди. Маълумотларга кўра, футболчининг оиласи бир ҳафта Коста-Наваринода дам олган. Греция курортида бир кун хордиқ чиқариш 8 минг еврони ташкил қилган. Шунга қарамай футболчи хизмат кўрсатишдан мамнун бўлди ва чой-чақа сифатида 20 минг евро ташлаб кетди. Шундан сўнг Роналдунинг оиласи таътилни Франция соҳилларига кўчирди. 

Мавсумлар оралиғидаги таътил мароқли ўтган кўринади. Криштиану Роналду янги мавсумда рекордларни янгилашга тайёр. Кейинги мақсад - олтинчи "Олтин тўп" ва Чемпионлар лигасидаги ғалаба.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

+20   
20 июл 19:07:04
Jamshid Rozibaev
Eng boy inson bu oxiratini obod qilgan inson.
+10   
20 июл 19:06:48
Anakin Sky Walker
Hammasiga oz mehnati bilan erishgan haloli bosin
+7   
20 июл 19:09:38
Anakin Sky Walker
Shu yigitni mehnatkashligi va musulmonlarga kop yordam bergani uchun hurmat qilaman pokiston nepal suria myanmar falastin va boshqa hayriyalaring uchun rahmat krishtianu
+7   
20 июл 19:07:19
new smartphone
Kooooopppp pulim bolsa men xam shunaqa qilardim
+4   
20 июл 21:31:41
"Чегарачи"
Буюрсин. Дунеда юз миллионлаб одамларга завк багишлайди. Халол мехнат пешона тер билан ишлаб топади.
+4   
20 июл 20:51:37
Insano
Bizni farzandlarimizga ham buyursin. Zur furbolchi. Hammasi uzini mehnati bilan. Azob bilan erishilgan. Eng qoyil qoladigan joyi qoganlar kabi taturovka qilmaydi. Musulmonlarga yordam. Borib borib musulmon buladi shu Ronaldu!!!
+3   
20 июл 19:08:33
Nuriddin El Maggio
shunchaki havas qilish mumkin
+2   
20 июл 22:20:40
Prometey
Ultraspaxtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Havasam qliw wartmas hichkmga aqili qmoqcimasman ln haqiqat wuki bu ranoldu messi va bowqa gayridin boylani hozrgi holati aslida acinarli ula oladganini wu otkinci dunyoda oboldi ohiratta bulaga nasiba yoq toki iymonga islomga kemagunca
Езишдан олдин, бир нимани яхшилаб уйлаб езинг, булмаса хеч нарса езманг! Авваламбор инсонни юраги тоза, халол булиши керак, куриб юрибмиз, 5вакт намоз укиб, мусулмончилик килиб юрган эркаку аелларни!
+2   
20 июл 20:38:17
Sera_M ¥ U
Yaxshi dam mehnatga hamdam. Mehnatiga yarasha erishgan bularga. Shunchaki Cr7.ga xavas qilish kere xolos hasad emas
+2   
20 июл 20:15:56
Jar
Kimga mazza ronaldoga mazza.xalol
+2   
20 июл 19:16:10
"АНДИЖОН"
Бу пулларди жавоби хам бор хали роналдужон лекн сен бу хакда эшитмаган бусен керек
+1   
20 июл 21:30:44
Turdiyev Jimidillo barsa
Messi CR7 eng boy sporchilar ichida eng boyi bulsa kerak
+1   
20 июл 21:14:18
ZAMON HOFIZ
гап йук
+1   
20 июл 21:14:04
ZAMON HOFIZ
гап йук
+1   
20 июл 21:14:02
ZAMON HOFIZ
гап йук
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг