UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди  1 21:38"Челси" "Интер" ҳимоячисига даъвогар  0 21:20Футзал. Ўзбекистон эртага оқ либосда ўйнайди  1 21:04Olamsport: UFC расман 2023 йил учун илк жангни тасдиқлади, “Ўзбек шахматининг олтин авлоди” ва бошқа хабарлар  0 20:46Бразилияда уларни нима билан боқишяпти — "Сантос"нинг 13 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси ғайриоддий гол урди  3 20:27Польшага қарши ўйинда Франциянинг 4 нафар футболчиси четлатилгани учун ўйин тўхтатилди  3 20:08TikTok юлдузи Роналдиньога ҳазил қилди, бу эса бразилиялик юлдузга ёқмади  5 19:54Лотин Америкаси рекордлари: тарихдаги энг қиммат бразилияликлар  5 19:50Киверга "Милан" ҳам қизиқиб қолди  0 19:32"Арсенал" "иккинчи Лука Модрич"ни жиддий кузатяпти  1 19:15Эртага футзал бўйича Осиё Кубогидаги юришини бошлайдиган Ўзбекистон термаси расмий машғулот ўтказди  6 19:04Ўзбекистон U-14 иккинчи ўртоқлик ўйинида Россия U-14 дан устун келди  8 18:54Муросасиз кечган баҳсда Ўзбекистон U-16 Эстония U-16 га мағлуб бўлди  5 18:31Матич "Рома"да автоматик тарзда яна бир йил қолиши мумкин  0 18:10"Ювентус" ҳолатини яхшилаш учун январда жиддий ишга киришади  0

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади Янгиликлар

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев бугун Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори билан суҳбатлашди.

Лазиз Қўчқоров баҳсли вазиятларни таҳлил қиладиган экспертлар комиссияси таркибига кимлар кириши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:

Бу борада сизга чуқурроқ тушунтириш беришим керак. Биласизми, комиссия ўз вақтида нотўғри тузилган экан. Яъни, ЎФА қошида ташкил этилган Ҳакамлар қўмитаси таркибидаги 5 киши (Ҳайдаров, Цейтлин, Коваленко, Дачев, Попов — таҳр.) айни пайтда комиссияни ҳам шакллантирган.

Бу нотўғри. Биз ЎзФҲМ қошида комиссияни бошқаттан ташкил қиляпмиз. Ҳозир низом ишлаб чиқилди, тез орада тасдиқланиши керак. Унгача баҳсли эпизодларни қўмита аъзолари кўриб туришади.

Экспертлар комиссиясини янгидан ташкил қилиш бизга нима беради? Низом тасдиқланиши билан клубларда фаолият юритаётган мураббийлар орасида кичик сайлов ўтказилади. Улардан 1 нафар мутахассис комиссия аъзолигига овоз бериш йўли билан сайланади. Шунингдек, футболчилар орасидан 1 киши олиш ҳақида ўйлаган эдик. Ўйинчиларнинг сони жуда ҳам кўплиги туфайли уларнинг номидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси қатнашса яхшироқ бўлади, менимча. 

Шу ўринда яна бир савол пайдо бўлади: футболчи ва мураббийларнинг экспертлар комиссиясида нима иши бор? Улар майдонда югураётган ўйинчи нималарни ўйлаётганини яхшироқ билишади. Шу жиҳатдан анча фойдали бўлишини кутяпмиз. Асосий мақсад эса комиссия ишидаги шаффофликни таъминлаш.

Бундан ташқари, бир нафар тажрибали хорижлик мутахассис ҳам таклиф қилинади.

Тўлиқ интервью тез орада тақдим қилинади...

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
12 авг 21:19:00
Halol oyin bolsin
Oldin hamma yomon iwlagan hozi zor
Nega hamma wunday , oldin nootori iwlanganmiw hozi nmani ozgartirasiz Lazizjon futbol sudyali torisida xechnarsani tushunmasez, eksperta hama hakamalar otiribti kamisarlarmas
   
12 авг 19:00:05
Rus Tam
Bemalolxo‘ja энди тўғри ечимга келди адашмасам...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика