Эмери: "Атлетико" билан ўйиндан сўнг кўзимга кўринган нарсани тепиб ташладим"
30 авг 2021 13:26
Янгиликлар
Эмери: "Атлетико" билан ўйиндан сўнг кўзимга кўринган нарсани тепиб ташладим"
"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг жаҳлини яшира олмади.
Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. "Сариқ сувости кемаси" 95-дақиқада ҳимоячи Мандининг автоголи сабаб ғалабани қўлдан чиқаришди.
"Бундай рақибга қарши дуранг яхши натижа ҳисобланади. Аммо ҳозирги ҳолатда эмас. Биз жуда хафа бўлдик. Ўйиндан сўнг ярим соат кийим алмаштириш хонасида бўлдим ва кўзимга келган нарсани тепиб ташладим", - дейди мутахассис.
"Вильярреал" Ла Лигани учта дуранг билан бошлади ва жадвалда 11-ўринда бормоқда. Клуб Европа Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар