UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Шота Арвеладзе: "Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик"  0 19:49Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади"  0 19:45Роналду коронавирусни аниқловчи тест ҳақида: “Бўлмағур нарса”  1 19:25“Барселона”да Бартомеу ўрнини вақтинчалик ким эгаллаши маълум  8 19:17Сергей Лушчан: "Эртага "Оқ-тепа"га мухлислик қиламиз"  1 18:59Абдусамад Дўрмонов: "Дуранг ўйинга мос бўлди"  2 18:52Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" Муборакда йирик ғалабага эришди  51 18:47Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши ассистентлар  6 18:23"Арсенал" ва "Милан" Йович учун курашади  1 18:16ЕЧЛ. Гуруҳдаги вазифа, "Лейпциг", Ван де Бек ва тақвим ҳақида. Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  6 18:00Омар Моманидан карикатура: Роналду ЧЛ доирасидаги "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушмайди  4 17:37"Ука, унга пас берма. У бизга қарши ўйнамоқда". Бензема Мендидан "Боруссия"га қарши ўйин танаффусида Винисиусга пас бермасликни сўради  12 17:13Месси Бартомеунинг кетиши ортидан "Барселона"да қолиши мумкин  7 16:51"Барса" Депайнинг трансфери амалга ошмаган тақдирда ПСВ форварди Мален билан шартнома имзолаши мумкин  2 16:50"Сурхон" "Локомотив"дан бир очко олди  12

ЕЛ. "Ростов" 3-саралаш босқичида "Маккаби" томонидан "тўхтатилди", Шомуродов узоқ кутилган голини урди Янгиликлар

ЕЛ. "Ростов" 3-саралаш босқичида "Маккаби" томонидан "тўхтатилди", Шомуродов узоқ кутилган голини урди

Турнирнинг 3-саралаш раундидан ўрин олган беллашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ростов (Россия) – Маккаби Хайфа (Исроил) 1:2

«Ростов-Арена»

Голлар: 1:0 – 9 Шомуродов, 1:1 – 20 Рукавица, 1:2 – 60 Абу-Фани.

Ростов – Песьяков, Осипенко, Чернов, Козлов, Хаджикадунич, Глебов, Еременко (Хашимото, 64), Норманн, Байрамян (Полоз, 64), Ионов, Шомуродов (Тошевски, 82).

Маккаби Хайфа – Коэн, Хабши, Мабука, Арад, Планич, Абу-Фани (Родригес, 83), Менахем, Лави, Шери, Рукавица (Нашмани, 89), Хазиза (Ашкенази, 85).

Огоҳлантиришлар: Планич (45).

Четлатиш: Глебов (68), Арад (88).


Ўйин якунланди ва "Ростов" мағлуб бўлиб, кейинги бочқичга чиқа олмади. Еҳтимол, кейинги раундда "Тоттенхэм" билан учрашиши мумкин эди, афсус. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги баҳсларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга ҳам биринчи бўлимдаги сингари 3 дақиқа қўшилди. 

90. Тошевски ҳужумда фойда келтиришга уриняпти, бироқ барчаси самарасиз. 

89. "Маккаби"да ўзгариш: Рукавица ўрнига Нашмани тушди. 

88. "Маккаби" футболчиси вақтни чўзгани учун сариқ карточка олди. 

87. Жаримадан узатилган тўпга Хажикадунич эгалик қилди, яъни бош билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ. 

86. Менахем Тошевскини йиқитди, жарима тўпи. 

85. "Маккаби"да ўзгариш: ХАзиза ўрнига Ашкенази тушди. 

82. "Маккаби"да алмаштириш: Абу-Фани ўрнига Родригес туширилди. 

82. "Ростов"да ўзгариш: Шомуродов ўрнига Тошевски тушди. 

80. Тошевски 5 дақиқадан бери майдон четида турибди, "Ростов" эса зарба ҳам беролмаяпти. Нариги тарафда "Маккаби"да ҳам алмаштириш бўлиши кутилмоқда. 

77. "Маккаби" тўп назоратини ўз қўлига олди, ростовликларнинг аксарият вакиллари чарчаб қолишди, жумладан, Шомуродов ҳам. 

75. Сал олдин таъкидлаб ўтганимиз Тошевски майдонга тушишга шайланмоқда. 

73. Алексей Ионов сал вақтли ичкарига киришга шошилди ва ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

72. Шомуродов ҳужумда бир ўзи қолди деса ҳам бўлади, чунки у 6-7 кишига қарши ўйнаб, курашмоқда. 

71. Карпин захирадан майдонга тушириши мумкин бўлган ҳужум вакилларидан фақат Тошевски варианти бор.

69. Уууух! Глебов қизил карточка олди!   У Абу-Фанига нисбатан жуда қўпол ўйнаганди. 

68. Норманн ўнг қанотда фаоллик кўрсатди, тўпни олдириб қўйди ва яна қайтариб олди, лекин узатмаси "ўхшамади". 

66. Шомуродов Планични йиқитди, ҳакам ўйинни тўхтатди. 

64. "Ростов"да 2 та ўзгариш: Еременко ўрнига Хашимото, Байрамян ўрнига Полоз тушди,

64. Зарба! Норманнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

62. Энди "Ростов" битта гол уриши ва ҳеч бўлмаганда қўшимча дақиқаларга йўл олиши лозим.  

60. ГОООООООЛЛ!  Абу-Фани ҳисобни ўзгартирди - 1:2! 

58. Шомуродов Ионовни ажойиб пас билан таъминлади, у Козловга узатди, ҳимоячи рақибни алдаб ўтиб, Глебовга пас берди, унинг зарбаси эса рақиб дарвозасига етиб бормади ва ҳимоячиларга тегиб қолди.  

56. Лавининг узоқдан йўллаган зарбасини Песьяков қийинчиликсиз ушлаб олди.

55. "Ростов" ҳимоячиси Чернов рақибдан тўпни олиб қўйди ва Ионов томон узун пасни амалга оширди.  

54. Байрамяннинг ҳаводан узатган паси Шомуродовга қадар етиб келмади. 

52. Козлов ҳужумда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

50. Уууух!  "Маккаби" ҳужумчиси Рукавица бирга-бир ҳолатда бемалол зарба йўллади, Песьяковдан сейв!  Посбон "Ростов"ни қутқарди! 

49. Хаджикадунич Абу-Фанининг йўлини тўсиб қўйди ва тўпга эгалик қилишига йўл қўймади.

48. Еременко Абу-Фанига нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

47. Байрамяндан узатма, Шомуродовдан бош билан зарба!  Тўп Коэннинг қўлида. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+3. Зарба! Лавининг узоқдан берган зарбаси Песьяковга қийинчилик туғдирмади. 

45+2. "Маккаби" ҳужумга интилди, вазиятни юмшатишга уринган Козлов тинчгина тўпни "аут"га тепиб юборди. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

44. Козлов ҳаводаги курашда Планич билан тўқнашиб кетди ва "Маккаби" аъзосига сариқ карточка кўрсатилди. 

43. Байрамянга теккан тўп Шомуродовга етиб келди, бироқ Элдор офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.  

41. Жамоалар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда, ҳеч бир футболчи тиним билгани йўқ. 

40. Еременко ҳужумда Лавига нисбатан қўпол ўйнади. 

38. Еременконинг узатмаси ҳужумга етиб бормади, шу вазиятда Еременко йиқилиб тушди, у жароҳат олган бўлиши мумкин. Такрорий лавҳа кўрсатдики, Хазиза унинг қўлиги босиб олган. 

36. Қарши ҳужумга ўтмоқчи бўлган "Маккаби" мезбонлар томонидан тўхтатиб қолинди. 

36. Зарба! Байрамяннинг зарбаси "блокланди". 

35. Ионовнинг бурчак тўпидан амалга оширган узатмаси хавфли чиқди, ҳимоячи автогол қайд этиши ҳам мумкин эди. 

34. Еременконинг узатмаси ҳаммадан ўтиб кетиб, чап қанотдаги Черновга қадар етиб келди, унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди, бурчак тўпи. 

33. Майдон марказида Хазиза Хаджикадуничга нисбатан қўполлик ишлатди. 

32. Шомуродов яна бир рейд уюштирди, аммо якунда сал тушунарсиз зарба намойиш этди. 

30. Еременкодан узатма, Шомуродовдан ажойиб зарба!  Ҳамюртимизнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

28. Уух! Шомуродовга нисбатан бироз қўполлик ишлатилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини айтди. 

25. Сергей Песьяков тўпни омадсиз равишда ўйинга киритди, лекин у жамоаси ҳужумини бошлаб беришни ният қилганди. 

23. Ионов ўнг қанотдан тезлик олди, у ерда эса уни Планич тўхтатиб қолди ва олдинга пас узатди. 

22. Ууух! Байрамяннинг зарбаси хавфли кўриниш олди, бироқ ҳимоячилар тўп йўлини тўса олишди. 

20. ГООООЛЛ! Никита Рукавица бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1! 

17. Зарба! Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

14. Долев Хазиза жароҳат олди, у Песьяковга босим уюштирганди, дарвозабон тепган тўп уни жароҳатлади.   

12. "Ростов"нинг ҳужумдаги учлиги юқори прессингга ўтмоқда.

9. ГОООООООООООООООООООЛ! Шомуродов!  Ҳисоб очилди - 1:0!   Элдор Шомуродовнинг қарийб 7 ой(208 кун)лик голсиз серияси якунланди, яшавор, Элдор! 

7. Шомуродов ҳимояда ўз шерикларига ёрдам бермоқда. 

6. "Маккаби" ҳужумчиси зарбасининг йўлига Козлов тўғаноқ бўлди ва меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди.

5. Еҳ, ростовликлар сардори Ионовнинг ҳаволатиб узатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтаришди, Байрамян учун қулай вазият бўлиши мумкин эди. 

3. Ҳозирча "Маккаби" "Ростов"га қараганда фаолроқ кўринмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Жамоа "Ростов-Арена"га етиб келди

"Ростов" кийиниш хонаси тайёр ҳолатда

Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугунги футбол оқшомида ҳамюртимиз тўп тепадиган "Ростов" клуби ўз майдонида Хайфанинг "Маккаби" клубини қабул қилади. Европа Лигаси 3-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувда Шомуродовга омад тилаймиз ва муҳим баҳсни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +37   

Фикрлар

+10   
24 сен 21:35:00
Badjio
Милатпарастлик килмай Элдорга туп узатишса гол уради худо хохласа
+10   
24 сен 21:24:07
Bahtiyorbek Muydinov Anvarovich
Шомуродов тўплаб туриб шу Маккабига урадиёв хеттирик
+8   
24 сен 21:42:12
Кatar-2022
Match tv ga endi qo'yuvdim Eldor golni nishonlayotgan ekan
+7   
24 сен 22:00:56
BoBuR-2020
Куриб мазза киладиган уйин буляпти Элдор Шомуродовга омад тилаймиз.
+7   
24 сен 21:44:02
Don K'arleon
Элдорни елкасидан тог агдарилгандек булди, шунингдек бизни хам. Элдор давай яна ур!
+6   
24 сен 21:42:55
Davronov Nodirbek
keyingi bosqichda totenxemgayam gol uradi inshaolloh
+6   
24 сен 21:42:38
Badjio
Шакарсан Шомажон шакааааар....
+6   
24 сен 21:42:17
Davronov Nodirbek
goool shoma bor alamani oladi shekilli
+5   
24 сен 21:34:56
Dilshodbek0303
Шахобиддин Мухаммад фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яна ҳам аниқроқ ссилка: http://sport28.net/translation/rostov-makkabi-hayfa-smotret-online-264.html#id_link=2396466
Raxmat kattakon yaxshi inson!
+4   
24 сен 22:33:45
Arsenal11
Nega o'zbek muhlisi shunaqeykina 7 oy gol urolamadi musrga chiqazilgan oyinchi 1 ta gol urdi uje zvezda. Nega unaqasila stabilna balet qvurila u bolayam odam tirik jon Alloh omadini bersa buyog'iga ishi yurshib ketadi. Yana bitta narsa qogan kamandaga balet qiseylayam oxirigacha qiliyla 10 : 0 yutoazgandayam. Misol tariqasida etaman BARSELONADAN hali xich kim voz kechvormadi yutkazsayam. Shundan hulosa qilasila digan umiddaman.
+4   
24 сен 21:46:26
Дракон_1
Гап йук ука! Омадингни берсин Элдор
+4   
24 сен 21:43:15
Бехруз жейнов
Оллохга шукур
+4   
24 сен 21:41:46
RedWhite Forever
Шома поздр!
+4   
24 сен 21:22:54
Шахобиддин Мухаммад
Яна ҳам аниқроқ ссилка:
http://sport28.net/translation/rostov-makkabi-hayfa-smotret-online-264.html#id_link=2396466
+3   
24 сен 21:52:17
Рамз Хикматов
Еврога лигасидаги дебют голинг билан табриклайман дўстим
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика