UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  1 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  5 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  6 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  2 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  18 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  7 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   16 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  10 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  4 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  21 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0 08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди Янгиликлар

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди

"Эл Классико"даги баҳсли вазият пайтида ҳакамларнинг ўзаро суҳбати эълон қилинди.

Учрашувнинг 28 дақиқасида "Барселона" вингери Ламин Ямаль бурчакдан узатилган тўпни дарвозага бурди. Тўп "Реал" дарвозаси чизиғини қисман бўлсада кесиб ўтди, аммо "Реал" посбони Андрей Лунин тўпни қайтарди.

Учрашув бош ҳаками ВАР билан суҳбат қуриб, гол бўлмаганини маълум қилди.

Marca нашри ушбу вазиятда бош ҳакам Сото Градо ВАРда ишлаган Хосе Мария Санчес Мартинес билан бўлган суҳбатни эълон қилди.

ВАР: "Кел, текшириб кўрамиз, бироз шошма, ўйинни бошлама".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Йўқ, голни аниқлаш тизими йўқ. Биз ВАРни кутяпмиз, тўп чизиқдан ўтган бўлиши мумкин. Текширяпмиз. Гол аниқлаш тизими йўқ".

ВАР: "Серхио, тўп Лунин қўлқопига теккан вазиятда тўхтат. Кут, биз ҳар тарафдан кўриб оламиз, чунки бизда керакли ракурс йўқ".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Ҳозирча билмаймиз".

ВАР: "Стоп кадрда Луниннинг танаси кўриш имконини бермаяпти. Тўхта, кутиб тур. Биз ҳали ҳам исбот излаяпмиз. 360 градус. Бу тўғри келмайди, бу ҳам, бу ҳам, бунисиям...".

Сото Градо: "Шошмаймиз. Бу жуда муҳим қарор, шошилманг. Ҳамма камераларни текширинг".

ВАР: "Бошқа йўқ. Бошқа камералар йўқлигини тасдиқлай оламизми?".

Сото Градо: "Биз шошмаймиз. Кутган маъқул. Кутамиз".

ВАР: "Сесар, ўйинни бурчак тўпидан давом эттирамиз, бизда тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтгани борасида исбот йўқ, шу сабабли бурчак тўпидан давом этамиз. Тўп кирганини исботлайдиган видео йўқ. Бурчак тўпи".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика