UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Вераттининг қанча муддат майдонга туша олмаслиги маълум бўлди   1 08:40“Манчестер Сити” ўз рекордини янгилади  1 08:30Неймар жароҳат олди   3 08:20Франция лига кубоги. ПСЖ ғалаба қозонди, “Монако” эса мусобақани тарк этди   0 08:10Англия лига кубоги. “Манчестер Сити” “Бертон”ни жавоб ўйинида ҳам ютди   0 08:00Испания кубоги. Мессисиз “Барселона” “Севилья”га ютқазиб қўйди   22 07:48Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  10 03:04Расман: "Милан" А Серияда порлаётган ҳужумчини сотиб олди  11 02:44Расман: Игуаин "Челси" футболчиси ФОТО  36 02:03ОК-2019. Сон бошчилигидаги Жанубий Кореянинг Баҳрайн устидан қозонган ғалабаси суратларда  3 00:18Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Хитой - Эрон  20 23:24Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония  23 23:12"Интер" Икардининг товон пулини кўтаради  13 22:45Марадона: "Жасадини кўрмагунимча унинг ўлганига ишонмайман"  20 22:30Ўтган мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи ҳам "Сурхон"га ўтиш арафасида  52

Эктор Купер: "Уммон мен кутгандан ҳам кучлироқ кўринди" Янгиликлар

Эктор Купер: "Уммон мен кутгандан ҳам кучлироқ кўринди"

Осиё Кубоги доирасидаги Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида вакилларимиз бош мураббийи Эктор Купер қатнашди.

"Узоқ кутилган ўйинни ўтказдик ва ғалаба қозондик. Натижадан барча хурсанд. Уммон мен кутганга нисбатан бирмунча кучлироқ кўринди. Бу каби тезкор ва ҳужумкор ўйин кўрсатишини кутмагандим очиғи. Менимча, ҳар иккала тайм икки хил кўринишда бўлди. Биринчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик. Иккинчи таймда эса жамоа бўшашди. Натижада ўйин тенглашди. Аммо учрашув сўнггида омад биз томонда бўлди ва ғалабани тантана қилдик. Муҳими стартни аъло кайфият  билан бошладик", - дея сўз бошлади Эктор Купер.


- Иккинчи бўлимда ўйинни чуқур ҳимоядан бошлаш сизнинг режангизмиди? (Шуҳратбек Жўраев, "Футбол Экспресс" газетаси)
- Айнан шундай кўрсатма берганим йўқ. Мен жамоадан кўпроқ тўп билан муомула қилиб, ўйинни назорат қилишни таъкидлагандим. Лекин Уммоннинг танаффусдан кейинги ўйини кўп нарсани ўзгартириб юборди. Шунинг натижасида ҳимояланишга мажбур бўлдик. 

- Осиё Кубоги энди бошланди. Лекин менинг назаримда футболчиларимиз тетик кўринишмаётгандек... (Хайрулла Холиқов, "championat.asia")
- Футболчиларимиз чарчаган эди дея олмайман. Лекин уларда асабий ҳолат кузатилди. Шу боисдан ҳам сизга тетик эмасдек кўринган бўлиши мумкин.

- Позицион ҳужумлар ташкил этишда муаммолар кўриниб қолмоқда. Биринчи гол стандарт вазиятидан, яъни Аҳмедовнинг индивидуал маҳорати эвазига, иккинчи гол эса мураббийнинг топқирлиги эвазига туширилган Шомуродовнинг индивидуал маҳорати туфайли урилди. Марат Бикмаев ва Жавоҳир Сидиқовнинг ўйини ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")
- Мен доим жамоавий ўйинга эътибор қаратаман. Алоҳида футболчиларни ёки уларнинг индивидуал ҳаракатларини таҳлил қилмайман. Улар билан яккама-якка гаплашиб, баъзи нарсаларни муҳокама қилишим мумкин. Лекин футболчиларга алоҳида баҳо бермайман.

Рейтинг: +96   

Фикрлар

+29   
09 янв 21:30:38
Belconnen FC
Beg'amov, savoliz go'zal. Lektsiya o'qib keyin ikkita futbolchi haqida murabbiy fikrini so'rabsiz. Keyingi safar yer dumaloq dengda, keyin yana ikkita futbolchi haqida fikrini so'rang. Ajoyib matbuot anjumani bopti. Qayta-qayta o'qib ko'zlarim to'ymayapti.
+16   
09 янв 21:34:08
Olg'a_O'zbekiston
Ko'p ham Kuperni aybluvurmeylar sekin sekin boladi ozi aytganidey 1 chi o'rinda natijaku
Keyrush ham boshida eron termasini qabul qilganda ishlari yaxshi bomagan kop oyinlar nichya yokida 1:0 eron foydasiga tugardi
Keyn keyin yaxshi boshqaradigan murabbiy bolib keti oz taktikasini singdirgach futbolchilarga
+14   
09 янв 21:28:48
FUTBOL 2019
Уйин дабдала, химояланиш бизни ишимиз эмас энг яхши химоя бу хужун уммонни яхши кузатмабсиз мистер купер
+14   
09 янв 21:28:01
CHORTOQning INTERi
Turkmaniston bilan shunday oynanki xammani unini ochirib qoying MISTER
+12   
09 янв 21:51:11
neftchi yozyovon fanati
Masharipovga raxmim keldi bu uchrashuvda bugun u chindanam istadi xoxladi jamoga yordam berishni va uddaladi qoil qolgan jamodegilagayam tileman shunde jon jaxti bilan oynashini kamentimga pilus bosyatgan dostlar silagayam raxmat kottakon
+11   
09 янв 21:29:17
neftchi yozyovon fanati
Kupeerr sening asabing xayron qoldiryabdi biz muxlislarga xam orgat asabni jilovlash sirlarini biz esa buni organib Xayrulla akaga tafsiya qilamiz u xam asblarga dosh berolme qolishi mumkin .
+11   
09 янв 21:28:44
Surxon №1
Re@list... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизга сингдираётган химоявий уйин услубиз шу булса илтимос бундан бугунок воз кечинг. Узбекистонлик мухлислар хали бери оиласига куп керак.
Agar shu turishda himoyaviy uyin qilaversa tochna barcha zashitniklarimiz qizil olib chiqib ketaveradi
+10   
09 янв 21:27:27
Ulugbek.chelsi.nasaf.
Yaratilgan vaxiyatlardan maksimal foydalandik.Bu Kuperning imzosi
+9   
09 янв 21:46:17
Casillas 1990
Shu Shahboz Beg'amov deganlari juda bir o'zidan aqilli odam yasab olib, bo'lmag'ur bemani savollar beradiey, umuman bunga o'xshagan past saviyali bollar nima qilib yuradi championat.asiada , hayronman...
+9   
09 янв 21:31:30
jasurbek54
neftchi yozyovon fanati фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kupeerr sening asabing xayron qoldiryabdi biz muxlislarga xam orgat asabni jilovlash sirlarini biz esa buni organib Xayrulla akaga tafsiya qilamiz u xam asblarga dosh berolme qolishi mumkin .
ёмон асаб бўлди лекин Хайрулла ака
+9   
09 янв 21:29:21
jasurbek54
ўйин ёмон бўлмади. Лекин бу мени фикрим кейинги ўйинда Элдор бн Икромни асосийда тушириш керак Жавохир билан Маратни ўрнига. нима бўлганда хам ғалаба муборак юртдошлар
+9   
09 янв 21:28:13
Hurshidjon
Рахмат. Бу ватан шани. Хамма йигитларга рахмат.
+8   
09 янв 22:03:35
GERMANIYA...
Bu hech qanaqa himoyaviy taktika emas himoyaviy taktikada pressing buliwi kerak biz esa faqat yugurdik.agar afsonaviy kiperimiz bulmaganda biz hozir kuperni rosa sukib yotgan bulardik.
+8   
09 янв 21:30:30
Uzbekistan team
Чиройли уйинлар унутилади. Натижа эса тарихда колади. Мухими натижа. Галаба билан табриклайман.
+8   
09 янв 21:28:33
oynab gaprsenam oylab gapir
Tohirbek Nematov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Javohir yaxshi uynadiyu Akmal Sharaxmedov bilan Marat Bikmayev ortiqcha
man torisi Shoraxmedovdan kora kopro Sayfiyevi kutgandm. Marat oxirida tuwrw kere. bowidan Eldor kicliro manmca
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди
Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон...  1870
Эркин фикр! Осиё Кубогини ютиш керакми ёки ЖЧга тайёргарлик? Эркин фикр! Осиё Кубогини ютиш керакми ёки ЖЧга тайёргарлик?
Кўпчилик ўқувчиларнинг ичига сиғмай кетаётган гаплар учун эркин фикр...  601
Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман" Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман"
Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб ...  640
Купер услуби ўзбек футболига бегона Купер услуби ўзбек футболига бегона
Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда эрта якунланган Осиё Кубоги ва...  390
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг