UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Eplmanager.com. Бугун янги "The Merseyside league" совринли лигаси старт олади!  0 10:15"Милан" жамоа сардори билан шартномани узайтирмоқчи  0 09:51Карикатура: Фернандеш МЮга "Ливерпуль" устидан ғалабани тақдим этди  2 09:28Мустафи "Арсенал" билан шартномасини бекор қилмоқчи  0 09:05Португалия. Эронлик ҳужумчини тўхтатиб бўлмаяпти, "Бенфика"да навбатдаги дуранг  5 09:00А Сериянинг жорий мавсуми учун рамзий жамоа тузилди  10 08:47АГМК машғулотидан репортаж. Ботирали Эргашев, Валижон Раҳимов ва Дилшод Аҳмадалиев билан интервью   1 08:38"Реал" футболчиси коронавирусга чалинди  1 08:15Рауль Гарсия - Ла Лигада XXI асрда 100та гол урган гол урган илк хавбек  1 08:00Англия Кубоги. "Уондерерс" - "Тоттенхэм" 1:4  0 07:48Милитао "Реал"дан кетмоқчи эмас  2 07:25Омар Моманидан карикатура: Лэмпард ортиқ "Челси" бош мураббийи эмас  4 07:02"Севилья" "Аталанта" билан Гомеснинг трансфери борасида келишувга эришди, футболчи бугун Испанияга йўл олади  0 02:00Olamsport: UFC жангчилари Маҳмуднинг ғалабасига муносабат билдиришди, Мурадов UFC президенти билан нимани гаплашганди?   0 00:50Пиоли дербидан олдин нималар деди?  2

ЕЧЛда ғалаба қозонган "Интер" А Серияда "Милан"ни қувишни бошлайди ва бошқа учрашувлар олдидан Янгиликлар

ЕЧЛда ғалаба қозонган "Интер" А Серияда "Милан"ни қувишни бошлайди ва бошқа учрашувлар олдидан

Теглар :  А Серия
Италия чемпионати 10-тур учрашувлари қизиқарли баҳсларга бой бўлиши аниқ.

“Ювентус”- “Торино”

Европа Чемпионлар Лигасида “бьянконери” ишончли ўйин кўрсатиб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмаси тақдирини ҳал қилиб қўйишди, аммо А Серияда ишлар у қадар юришмаяпти. Бунга айнан нима сабаб бўлаётганини айтиш қийин. Халқаро аренада “Ювентус” яхлит жамоа сифатида ўйин кўрсата олмаяпти. Пирло бўлажак ўйинда Мората ва Демираль хизматларидан фойдалана олмаслиги аниқ, шунингдек Рэмзи ва Бонуччи, Кьеллинининг жамоага ёрдам бера олиши ҳам сўроқ остида. Бироқ катта эҳтимол билан марказий ҳимоячилардан бири. Иши юришмаётган “Торино” эса ниҳоят (Базеллидан бошқа) барча етакчилари сафга қайтганидан мамнун.

Сўнгги Турин дербисида “Ювентус” 4-1 ҳисобида зафар қучган. Ўшанда “буқалар” анча кучсиз ҳолатда эди, олдинда турган баҳсда ҳам Андреа Пирло шогирдлари фаворит сифатида қаралмоқда. Букмекерлар “Ювентус”нинг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва бу борада улар билан баҳслашиш қийин. Ҳа, А Серияда “кекса сеньора” деярли исталган ўйинда фаворит ҳисоблансада, бу дерби ва унга туринликлар жиддий тайёрланишлари турган гап.


“Интер” – “Болонья”

Ниҳоят "Интер"нинг барча футболчилари Конте хизматига тайёрлар. Коларов соғайиб сафга қайтди, лекин катта эҳтимол қанотларда Янг ва Д`Амброзио илк дақиқалардан майдонга тушади, ярим ҳимояда эса Бареллага дам берилса ажаб эмас. Бу ўринда Брозовичнинг жароҳатдан фориғ бўлгани жуда яхши бўлди. Мартинес "Боруссия" билан омадсиз ўйиндан кейин захирада қолдирилиши мумкин, асосий таркибда эса Санчес ва Лукаку бошлашлари мумкин. "Интер" ўзига келиши ва титул учун курашга қайтиши талаб этилади. Михайловичда эса бундай имкониятларнинг ярми ҳам йўқ. Шунинг учун мураббий ҳозир тайёрларга таянади. Айниқса Денсвилл ва Полининг йўқлиги сезилади. Бироқ Гари Медель ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйинга тайёр.

Охирги марта ушбу стадионда "Болонья" сенсацион равишда 2-1 ҳисобида ғолиб бўлган ва бу ўйинда йўқотилган очколар "Интер"га қимматга тушган. Шундай бўлса ҳам ўз майдонида ўйнаётган "қора-кўклар" ушбу жуфтликда фаворит ҳисобланади. ЕЧЛдаги омадли ўйиндан кейин "Интер" чемпионат баҳсида ҳам мухлисларини хурсанд қилишга уриниши турган гап.


"Рома" - "Сассуоло"

"Рома" Европа Лигаси плей-оффи йўлланмасини нақд қилгач, А Сериядаги муаммоларни ҳал қилиш фурсати етди. "Наполи"га қарши жамоанинг ўйини буткул ўхшамади, шу сабаб ўзгаришларни кутиш мумкин. Дарвозага Лопес, ҳимояга эса Кумбула қайтиши мумкин, чунки Смоллинг ва Манчини римликларга ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Веретунинг бўлажак ўйинда қатнашиши ҳам сўроқ остида. "Сассуоло" эса "Интер"га мағлуб бўлди ва хатолардан хулоса чиқариш учун етарли вақтга эга бўлди. Капуто ва Дефрель ҳали тўлиқ тайёр эмас ва бу ўйинни ўтказиб юбориши мумкин, шунингдек Кирикешнинг ҳолати бўйича ҳам саволлар очиқлигича қолмоқда. Де Зерби мағлубиятга қандай реакция билдиришини кўриш, қизиқ бўлади.

Ўзаро беллашувлар тарихига назар солсак, охирги учрашув ўта қизиқарли руҳда кечган ва "Сассуоло"нинг 4-2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Ҳозирга келиб "Рома" кичик устунлик берилмоқда. "Бўрилар"дан кўп нарса кутилмоқда, қўшимчасига ўйин Римда бўлиб ўтади, лекин "нероверди" ҳам жангсиз таслим бўлмаслиги турган гап. 


"Удинезе" - "Аталанта"

Ўтган тур "Удинезе" кутилмаганда "Лацио"ни мағлуб этди. Шу сабабли бўлажак ўйинга жамоа яхши спорт формаси ва хуш кайфиятда келмоқда. Арсланнинг дисквалификацияси ва Проделнинг жароҳати у қадар яхши янгилик эмас, лекин жамоа ўзини яхши томондан кўрсата олди. "Аталанта"нинг муаммолари эса кўпроқдек назаримизда. Охирги икки ўйинда жамоа ғалаба қозона олмаганидан ташқари, ўйин борасида ҳам кўплаб саволларга сабабчи бўлди. Сафга қайтган Малиновский ўйинни ассоий таркибда бошлаши кутилмоқда, Сапатанинг ўрнини Муриэл эгаллайди. Гасперинининг ўзи ҳам қатор футболчиларга дам берилишини, захира футболчилари эса ўзини кўрсатиб, имкониятдан фойдаланиб қолиши талаб қилинишини таъкидлади.

Ушбу стадионда ўтган сўнгги ўзаро беллашувда "Аталанта" 3-2 ҳисобида ғолиб бўлган. Бу сафар ҳам Гасперини шогирдларига осон бўлмаслиги турган гап. "Удинезе" ЕЧЛ иштирокчиларидан бирини мағлуб эта олди ва бу ишни такрорлашга ҳаракат қилиб кўради. Ушбу ўйин зерикарли бўлмаслиги турган гап.


“Сампдория” - “Милан”



“Сампдория” доим ҳам бир маромда ўйин кўрсата олмаяпти, лекин баъзан жуда ажойиб ҳаракат қилмоқда. “Торино”га қарши клуб 0-2 ҳисобида ортда бораётиб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Энди жамоа етакчига қарши майдонга тушади. Жамоа мухлислари учун яхши янгилик етакчилар сафда ва бўлажак ўйинга тайёр. Златан бу сафар ҳам жамоадошларига ёрдам бера олмайди, қўшимчасига Кьер ҳам жароҳат олди, шу сабаб ҳимоя чизиғида ўзгартиришлар амалга ошириш талаб этилади. “Селтик” билан ўйинда Габбия ўзини яхши томондан кўрсата олди, шу сабаб унга яна ишонч билдирилса керак. Қанотларда Европа Лигасида биттадан гол урган Кастильехо ва Диасни кутиш ўринли. “Россонери” турли услубда, турли кўринишда ҳаракат қила олишларини кўрсатишмоқда ва бу ҳозирча анча қизиқ кўринмоқда.

Охирги ўзаро ўйин “Милан”нинг ишончли ғалабаси билан якунланган 4-1. Бу сафар ҳам “россонери” беллашув фаворити ҳисобланади. Лекин шошилинч қарор чиқариш керак эмасдек.  “Сампдория” жисмоний куч талаб қилинадиган ўйин кўрсатишга интилади, “Милан” эса “Селтик” билан оғир ўйин, камбэкдан кейин чарчамаган бўлиши мушкул вазифа. Балки адашаётгандирмиз, лекин назаримизда “Милан”ни энг қийин ўйинлардан бири кутмоқда.


Сергей Румянцев 

Нозима Зарипова таржимаси 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
05 дек 18:29:49
Davronov_23
Milan olg'aaa. Booos gazini
+1   
05 дек 18:17:50
PAXTAKOR HAMMADAN ZO'R
Shu FUTBOL tv g'irt antu Interistda. Juda kop marta Interni oyinini olib bermayapti. Eng jaxlim chiqayotgani Milan derbisi turgan paytda Real Kadiznu obergan. Interni o'yinidan boshqa klubni o'yini bumagan taqdirda ham Interni o'yinini qoymagan bu kanal. Xolis bo'linglar. Interni qanday jamoa ekanini bilmasalariz futbolni tushunmas ekansizlar FUTBOL tv. P/s :minus bossalarizam farqi yoq. Haqiqatni aytyapman
+1   
05 дек 14:08:27
Ihtiyandor
Afsus Kyayer 10 kunga ketti(((
+1   
05 дек 14:08:20
Bukhoriy
Миландан галаба кутиб коламиз
   
05 дек 17:25:23
Fanat AC Milan
Yutamiz inshaalloh xammasini
   
05 дек 17:22:57
Sarvar Chelsea
Bukhoriy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Миландан галаба кутиб коламиз
Ha albatta g’alaba qozonadi
   
05 дек 17:21:45
Sarvar Chelsea
Milandan 4:0 yutadi hudo xoxlasa
   
05 дек 15:06:13
Sanjar_Inter
Интерга омад худо хохласа
   
05 дек 15:05:35
Sanjar_Inter
Интерга омад худо хохласа
   
05 дек 14:34:00
CH E L S E A
Yuventus omad...
   
05 дек 13:10:07
Fhf
Миланга омад
   
05 дек 13:03:21
fanmilan
kjaer yoqligi vawwe yomon boldi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика