UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Дольбергнинг 70 минг евро турадиган соатини "ухлатиб кетишди"  0 12:24"Ювентус" Хуан Куадрадо билан янги шартнома тузадими?  0 11:55"Реал" мухлислари жамоанинг муваффақиятсизликларида Зиданни айбдор деб ҳисобламоқда. Нега?  16 11:46Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  5 11:30Эредивизиянинг энг қиммат футболчилари билан танишинг  2 11:16ОЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  3 11:02"Барселона" уч футболчисини сотишга тайёр  13 10:53Криштиану Роналду билан катта интервью  17 10:45Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"  9 10:40Каллум Хадсон-Одоининг маоши неча карра ошди?  3 10:27«Динамо» - «Андижон»: «Олти очколик ўйин»  11 10:18Карикатура: "Реал"нинг собиқ футболчилари клубни яксон этишди  5 10:14U-21 Биринчилигида 20-тур учрашувлари старт олди  0 09:40Дембеле жароҳатидан қутулди   3 09:20Верон: “Месси билан Марадонани солиштиришни бас қилинг!”   7

ЕЧЛ. Роналду эффекти: "Ювентус" жуда хотиржам "камбэк" амалга оширди Янгиликлар

ЕЧЛ. Роналду эффекти: "Ювентус" жуда хотиржам "камбэк" амалга оширди

ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳсида туринликлар ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда чорак финалга йўл олди.

Ювентус – Атлетико 3:0

“Альянц Стэдиум”

Голлар: 1:0 — 27 Роналду, 2:0 — 49 Роналду, 3:0 — 86, пенальти Роналду.

Ювентус –  Шесни, Канселу, Кьеллини, Бонуччи, Спинаццола (Дибала, 67), Матюиди, Пьянич, Жан, Бернардески, Манжукич (Мойза Кин, 80), Роналду.

Атлетико – Облак, Арьяс (Витоло, 77), Хименес, Годин, Хуанфран, Родри, Сауль, Лемар (Корреа, 57), Коке, Гризманн, Мората.

Огоҳлантиришлар: Бернардески (64), Хуанфран (73).

Биринчи ўйин — 0:2.

Ювентус

Криштиану Роналду - 27', Криштиану Роналду - 48', Криштиану Роналду - 86'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

13/03/2019, 00:00

0
:
3
Тугади

Атлетико Мадрид

Стадион: Allianz Stadium, 40884 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
27'  Криштиану Роналду
27'  Федерико Бернардески
48'  Криштиану Роналду
48'  Жуан Канселу
64'  Федерико Бернардески
67'  Леонардо Спиназзола (Пауло Дибала)
80'  Марио Манджукич (Мойзе Кин)
86'  Криштиану Роналду
57'  Тома Лемар (Анхель Корреа)
73'  Хуанфран
77'  Сантьяго Ариас (Виктор Мачин Перес Витоло)
86'  Хосе Хименес
90'  Виктор Мачин Перес Витоло



       Роналду vs "Атлетико" 3:0.

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди. Ҳаяжонли ўтаётган баҳсда супер камбек кўришимизга оз қолмоқда. "VALIDOL TIME"га хуш келибсиз :)

86. РОНАЛДУ! 3:0 Бугунги ўйин қаҳрамони. "Атлетико"нинг асосий "кушанда"си Криштиануууу Роналдуууу!

85. ПЕНАЛЬТИ! Корреа Бернардескини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Роналду тўп олдида.

82. Кин! Хавфли вазият! Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

80. Ўзгариш. Қолган дақиқаларда Манжукич ўрнида Мойза Кин ўйнайди.

77. Ўзгариш. Ариас ўрнига Витоло тушди. Ҳимоячи ўрнига ҳужумчи. Симеонедан ўзига хос юриш. 

73. Хуанфран Роналдуга нисбатан кескин ўйнади. "Ювентус"да стандарт вазият. 

72. Майдон марказида ҳукмронлик қилаётган Матьюиди ва унга қаршилик кўрсатаётган Хименес. 

69. Иккала жамоа ҳам тўпга эгалик қилишда кўплаб хатоларга йўл қўймоқда. Allianz Stadium ёнмоқда. Босим ва атмосфера ҳарорати ўта юқори.

67. Ўзгариш. Ҳимоячи Спинаццола ўрнига ҳужумчи Дибала майдонга туширилди. Аллегри жуда катта таваккалга қўл урди. Мутахассис баҳс тақдирини асосий вақтнинг ўзида узил-кесил ҳал қилиб қўйишга бел боғлаган кўринади. 

65. Роналду иккинчи мазкур учрашувда иккинчи голини киритган вазият.

64. Бернардески огоҳлантирилди.

62. ЗАРБА! "Атлетико" сафида ўйнаётган Корреа ўз омадини синаб кўрди. Муваффақиятсиз уриниш.

59. Вазият бартараф этилди. Лекин, "Атлетико" бироз ишончсиз кўринмоқда. Бир нима деб бўлмайди, айни вақтда битта голнинг қадри сув ва ҳаводек жуда ҳам баланд! 

58. Жарима зарбасини Роналду тепиши мумкин. 

57. Ўзгариш. Лемар ўрнига Корреа майдонга тушди. 

55. Роналду ЕЧЛ плей-офф босқичида 77-учрашувини ўтказмоқда ва 76 марта голли вазиятларда иштирок этди — 62 гол, 14 ассист.

49. ГООООООООООООЛ! Роналдууууууу 2:0. "Ювентус"га мухлислик қилаётгани барчанинг кайфияти жуда юқори. 

46.  Иккинчи тайм ҳам тезда бошланиб кетди. Жамоалар таркибида ўзгариш бўлмади. 

Камбэк кўришга тайёрмисиз? 

Биринчи бўлимда "Ювентус"ни катта энергия сарф қилгани ва натижа бўлганини кўрдик. Улар яна битта тўп киритишса, баҳс экстра-таймларга қадар бориши мумкин.

 

Факт. Рекорд! Криштиану Роналду УЕФА Чемпионлар Лигасида 125 та гол урган биринчи футболчига айланди. Шу голларнинг учтаси УЕФА Суперкубогида урилганини айтиш керак.

45+2. Симеоне жамоаси кучли ҳимояланмоқда. Улар қарши ҳужумда "Ювентус"га жавобан Моратанинг боши билан берган зарбасини келтириш мумкин. 

45. "Атлетико" ҳали ҳам икки ўйин натижасига кўра олдинда — 2:1. Ҳакам 1-бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берди. 

43. Роналдудан яна бир зарбаа! Ноаниқ! Туринликлар борган сари босимни оширишмоқда. Бернардески ҳам зарба беришга улгурди ва бурчак зарбаси. 

38. Бугунги учрашувда Манжукич ва Мората сингари ҳужумчилар собиқ жамоаларига қарши ўйнашмоқда.

35. Роналду  "Реал" сафида "Атлетико"га қарши 32 учрашувда 22та гол урган. 

32. УХХХ. Бернардескининг жарима зарбасидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

ГООООООООЛ! Учрашувнинг 27-дақиқасида "Ювентус" ўз мақсадига эришди. Голни Криштиану Роналду урди. Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида мадридликлар зафар қучишган. 


Рейтинг: +107   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг