UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  11 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  2 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  7 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1

ЕЧЛ. "Барселона" Парижда ПСЖни таслим этди! Янгиликлар

ЕЧЛ. "Барселона" Парижда ПСЖни таслим этди!

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган ПСЖ – "Барселона" бўлиб ўтди.

ЕЧЛ 1/4 финал
ПСЖ (Франция) – "Барселона" (Испания) 2:3
10 апрель, 23.59, "Парк де Пренс"

ПСЖ – Доннарумма, Маркиньос, Эрнандес, Лукас Бералдо, Мендеш, Витинья, Руиз, Ли Кан Ин, Асенсио (Бредли Барколья 46), Дембеле, Мбаппе. 

"Барселона" – тер Штеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Серхи Роберто (Педри 61), Гюндоган (Фермин Лопес), де Йонг, Рафинья, Ямал (Жоау Феликс 61), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Серхи Роберто (34), Витинья (65), Пау Кубарси (82), Андреас Кристенсен (88), Лукас Бералдо (89), Фермин Лопес (89).


ПСЖ

Усман Дембеле - 48', Витинья - 51'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

11/04/2024, 00:00

3
:
2
Тугади

Барселона

Рафинья - 37', Рафинья - 62', Андреас Кристенсен - 77'

Стадион: Parc des Princes, 47470 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
46'  Марко Асенсио (Брэдли Баркола)
48'  Усман Дембеле
51'  Витинья
51'  Фабиан Руис
61'  Ли Кан Ин (Уоррен Заир-Эмери)
65'  Витинья
85'  Фабиан Руис (Гонсалу Рамуш)
89'  Лукас Беральдо
34'  Серхи Роберто
37'  Рафинья
61'  Ламин Ямаль (Жуан Феликс)
61'  Серхи Роберто (Педри)
62'  Рафинья
62'  Педри
75'  Френки де Йонг (Андреас Кристенсен)
75'  Рафинья (Ферран Торрес)
77'  Андреас Кристенсен
77'  Илкай Гюндоган
82'  Pau Cubarsi
85'  Илкай Гюндоган (Фермин Лопес)
88'  Андреас Кристенсен
89'  Фермин Лопес



Ушбу саҳифада баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди!

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Бўлди, Энтони Тейлор финал ҳуштагини чалди ва "Барселона" сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

90+3-дақиқа. Бурчак зарбасидан эса наф чиқмади. 

90+2-дақиқа. Араухо Мбаппенинг зарбаси йўлига қалқон бўлди.  

90-дақиқа. Беллашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. Огоҳлантириш! Кристенсен Заир-Эмерини тўхтатишнинг бошқа имконини топа олмади.  

86-дақиқа. Ўзгариш! Илкай Гюндоган ўрнига Фермин Лопес майдонга туширилди!

84-дақиқа. Жарима майдончасига кириб кетаётганида Витинья йиқилди, мезбонлар Тейлорга юзланишди... Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш зарурлигини кўрсатди. 

82-дақиқа. Огоҳлантириш! Пау Кубарси қўполлиги учун карточкага лойиқ кўрилди. 

81-дақиқа. "Барселона" секин-аста тўп назорати эвазига рақибнинг шаштини туширишга уринмоқда. 

78-дақиқа. ПСЖнинг ҳужуми охирига етмай қолди. Аниқроғи ўша охирги зарбани берадиган футболчи топилмади.

 

77-дақиқа. ГООООООЛ! Яна, яна... Боя Педри майдонга тушибоқ, голли пас берганди. Энди Кристенсен 1 дақиқа ўтар-ўтмас, "Барса"ни олдинга олиб чиқмоқда!

75-дақиқа. Ўзгаришлар! Рафинья ўрнига Ферран Торрес, де Йонг ўрнига эса Кристенсен ўйинга қўшилди.  

74-дақиқа. Жоау Феликс узоқ масофадан зарба бериб кўрди, Жижжи тўпни ушлаб олди.

70-дақиқа. Араухо анча хавфли вазиятда жамоасини қутқариб қолди.

69-дақиқа. Витинья жарима майдончасига яқин зонада Левандовскини қоидани бузиб тўхтатди, деб топилди. Меҳмонларнинг босимига қарамай, Энтони Тейлорнинг иккинчи сариқ бериш нияти йўқ.

68-дақиқа. ПСЖ прессинг эвазига тўпни тезда қайтариб олди.  

65-дақиқа. Огоҳлантириш! Феликсга нисбатан фол учун Витиньяга карточка кўрсатилди. 

62-дақиқа. ГОООООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Педрининг ажойиб узатмасидан кейин Рафинья дубль қайд этмоқда - 2:2. 

61-дақиқа. Ўзгаришлар! Ламин Ямал ва Серхи Роберто ўрнига Педри ҳамда Жоау Феликс ўйинга қўшилди.

59-дақиқа. ПСЖ футболчилари шошилмай тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.

55-дақиқа. Қарши ҳужумда энди Барколья тўпни дарвозага йўллаши ҳеч гап эмасди. 

50-дақиқа. ГОООООООЛ! Биринчи голни ўтказиб юбориб, ўзига келиб улгурмаган "Барса" яна "тарсаки еди". Фабиан Руиснинг нозик узатмасидан кейин Витинья оҳиста зарбаси билан тер Штегенни хафа қилди. 


48-дақиқа. ГОООООООЛ! Усмон Дембеле ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклади!

47-дақиқа. Ҳамма Мбаппега узатма кутганида, зарба бериб, гол уриб кетмоқчи бўлган Витинья мўлжалдан анча адашди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди!

Танаффусдан Марко Асенсио қайтмади, унинг ўрнига ўйинни Бредли Барколья давом эттиради.

45+2-дақиқа. Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳушатагини чалди ва "Барселона" танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетди. 

45+1-дақиқа. Рафинья ривожлантирган қарши ҳужумни Ламин Ямал гол билан якунлаши мумкин эди, аммо... 16 ёшли йигитча бу ерда нотўғри қарор қабул қилди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Зарбаси қовушмаган Левандовски ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

41-дақиқа. ПСЖ рақиб дарвозасига йўл изламоқда, лекин ҳозирча бунинг имконини топа олмаяпти.

37-дақиқа. ГООООООЛ! Рафинья керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлди ва мўлжалда адашмади. 

34-дақиқа. Огоҳлантириш! Тезкор қарши ҳужумни тўхтатиб қолгани учун Серхи Роберто сариқ карточка ишлаб олди.

28-дақиқа. Мбаппе билан бир нечта қисқа масофадаги узатмалардан кейин қулай вазиятга чиққан Ли Кан Ин кучли зарба йўллади, Тер Штеген қийинчилик билан бўлсада, хавфни бартараф этди. Қайтган тўпга Мбаппе отилиб чиқиб келаётганида ҳимоячи унга нисбатан кескин ўйнади, лекин... Килиан ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги туфайли, қолгани бекор.

24-дақиқа. Энди қарши ҳужумга югураман деётганида Мбаппе қоида бузган бўлиб чиқди. 

23-дақиқа. Рафинья жарима майдончасига яқин ҳудуддан дарвозага кучли ва аниқ зарба йўллаганди, аммо Доннарумма ҳам ишончли ўйин кўрсатди. 

21-дақиқа. Доннарумма тўпга ета олмагач, Левандовски уни дарвозага ташлаб қўяётганди, лекин сўнгги паллада Мендеш ҳисоб очилишига йўл қўймади. Такрорий уринишлардан кейин ҳам "Барса" мақсадига ета олмади.  

19-дақиқа. Аввалига Мендеш рақибларини дриблинг эвазига чиройли тарзда доғда қолдириб, жарима майдончасига ёриб кирганди, лекин зарба беришга имкон беришмади. Тўп олиб қўйилгач, Ямал биз ҳам тўпни бошқаришни биламиз дегандек қилди.  

17-дақиқа. Левандовскига нисбатан Беральдо ўйин қоидасини бузган деб топилди. 

15-дақиқа. Кубарси Дембеленинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди. Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.  

14-дақиқа. Бразилиялик футболчи оқсоқлаганча, аммо ҳеч кимнинг ёрдамисиз, майдонни тарк этди.

12-дақиқа. Рафинья жароҳат сабаб майдонда ётибди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 

Стадионда "Барса" ва ПСЖ собиқ футболчиси Роналдиньо ўйинни жонли кузатмоқда.

10. ЗАРБАА! Асенсионинг хавфли зарбасини тер Штеген эгаллаб олди. 

9.   Усмон Дембеле ўнг қанотда жуда фаол

7. Биринчи аниқ зарба Ли Кан Ин номига юзилди. Кореялик футболчининг зарбасини тер Штеген муаммосиз эгаллаб олди.

5. ЗАРБА!  Килиан Мбаппе рақиб жарима майдони ичида зарба берди, аммо бироз ноаниқ.

4. Усмон Дембеле собиқ жамоасига қарши ўйинда актив ҳаракат қилмоқда.

1.Ўйин бошланди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+20   
11 апр 01:58:59
박승호
Hamidov zor sharxladi. Faqat Realchilarga bahona yòqligidan Hamidovga yopishaveradi
+19   
11 апр 01:54:17
FC_BARCELONA_UZ
Og'ir va muhim g'alaba. Barcha muxlislarni tabriklayman!
+16   
11 апр 01:53:28
barselona7
Yuve-nedved фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Барсачилар хафа булмангсизлар сийиб ухлайдиган вактларинг келаябди менимча
Ўйин 90 дақиқа давом этади. Сал шошибсизда.
+15   
11 апр 01:59:22
bekbarsa
90 минутли псж мухлислари қалей энди. мбаппе голларди қалаштирворади деганлар ўхшаме қолдию буни барса дейдилар шерни ўлигиям шер. кейинги босқичга чиқадими йўғми билмиман барса барибир барса.
+15   
11 апр 01:51:08
barselona7
Абдугаффор . N фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мбаппе галаба голини урса керак
Тўғри. Фақат Барсагамас Брестми,Клермонми ёки Гавргами шунга ўхшаш Лига 1 жамоаларига қарши ўйинда уради. Бугун майдонда Барселона ўйнаяпти.
+15   
11 апр 01:36:54
Dostonbek Anvarov
Гоооооооооооооолллллл 2-3 нималар болябди Кристинсен тушдию урди нималар килябсан Хави
+13   
11 апр 00:56:05
ЎЗБЕК СПОРТИГА ОМАД.
Хайрулло ака нигативчиларга этибор берманг. Ранолдуни қанча мақтагансиз хич ким гапирмаган. Ямал зўр уйнаяпти зўр ўйнаяпти дидиз тамом.
+12   
11 апр 01:57:02
Haqiqatparvar
ХАЙРУЛЛАНИКИНИ ЧАЙНАГАНЛАР СЕКИН СИЙИБ КЕЛИБ УХЛИЛАР
+12   
11 апр 01:55:20
Abduraxmon Vaxobov
БАРСАНИ АСЛ МУХЛИСЛАРИНИ ТАБРИКЛАЙМАН.
+12   
11 апр 01:53:44
Jasur/barsa
Qadrli fanatdoshlarim hammani muhim gʻalaba bilan tabriklayman. Nasib etsa yarim finalga yoʻl olamiz. Hammaga Hayit ayyomlar muborak boʻlsin.
+11   
11 апр 02:02:57
Jamshid Agzamov
박승호 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Òzi Barca oqsolab yurgan bòlsa bugungi òyinda Barca Zor ònadi. Nega xar safar Xayrullo Xamidovni tnqid qilaslar. Barca yutkazganda indamysizlar? Real Fayziyev ham kecha ezordi Realni maqtab biror kishi tanqid qildimi? Sal Real qarealar osilormasdan.
Реални айрим фанатлари ўзи шунақа, 1 синф мия бўлади. Ундан уёғига мия ўсишдан батамом тўхтайди.
+11   
11 апр 01:56:35
Мансур
Это Барса детка
+11   
11 апр 00:55:46
BOBIRBEK_URINOV
ШАРХЛОВЧИНИКИГА ОСИЛАДИГАН РЕАЛНИ ЯЛОКИЛАРИ (ХАММАСИ ЭМАС) БАРСАНИ ШУ ТАРКИБИНИ УЙИНИНИ КУРИБ ЗАВК ОЛАСАНЛАРМИ? ПСЖ ХУЖУМ КИЛГАН ВАКТИ ХАЙРУЛЛА ПСЖНИ МАКТАБ ТУРГАНДА КАЕРДА ЭДИЛАРИНГ? БИР ИКИТА К.ТЛАРНИ ДЕБ УРУШ ЧИКАДИ КОМЕНТЛАРДА! КИ..ИБ УЙИННИ КУРГИН! ШАРХЛОВЧИ ТУШИБ УЙНАБ БЕРСИНМИ? ЁКМАСА КУРМАГИН! БАРСА ГАЗНИ БОС!!!
+10   
11 апр 01:55:42
Kokand N:1
Negativchilarda imkoniyat bor uyindi bezvuk kurish
+10   
11 апр 01:55:35
Dostonbek Anvarov
Маладес Барса маладес Хави 2-3 ажойиб галаба Реалчиларгаям рахмат шотта отириб кориб Хайрулла акадан аламларини олишгани учун ????????????????
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика