UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32МЮ, "Тоттенхэм" ва "Челси" "Брайтон" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:10“Йил жанги”га аталган мемлар  12 14:00Футболчилар ашаддий рақиблари либосида   3 13:58Марко Станоевич: "Насаф" билан янги шартнома борасида ҳали музокара ўтказганим йўқ"  6 13:42Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман"  0 13:41"Нефтчи"нинг жонкуяр мухлиси: Кимга тўй, кимга аза...  83 13:24"Атлетико" "Бавария"нинг ЧЛ доирасидаги 15 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берди  1 13:00Ромелу Лукаку: "Интер"даги 1,5 йиллик - фаолиятимдаги энг яхшиси"  1 12:34Омар Моманидан карикатура: "Ювентус" Криштиану билан ва Криштианусиз  7 12:10Бэйл январдан бери клуб миқёсида умуман тўлиқ ўйин ўтказмади  1 11:47"Реал" Искони Руисга алмашишга ва қўшимча 20 млн евро тўлашга тайёр  1 11:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:23"Милан", МЮ ва "Арсенал" "Ювентус" футболчиси учун даъвогарлик қилади  2 11:07"Брат ҳинд киноларида ҳам бемалол каскадёр ролини аъло даражада ўйнашларига ишонаман" “Твиттер нима дейди?” “Нефтчи” – “Турон” ўйини ҳақида  62 11:02Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  25

ЕЧЛ: МЮ Парижда, "Юве" Киевда, "Боруссия" Римда меҳмон бўлса, "Барса" ўз уйида ўйнайди (превью) Янгиликлар

ЕЧЛ: МЮ Парижда, "Юве" Киевда, "Боруссия" Римда меҳмон бўлса, "Барса" ўз уйида ўйнайди (превью)

Теглар :  ЕЧЛ Превью
Еврофутбол ихлосмандлари кутган онлар яқин! Бугун "кўҳна қитьа"нинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақаси старт олади.

Чемпионлар Лигасининг бир қатор иштирокчилари турнирнинг гуруҳ босқичи 1-тур ўйинларини ўтказишади: Пирло бошчилигидаги "Ювентус" Киевда Мирча Луческунинг "Динамо"си билан ўйнаса, Месси Каталонияда Сергей Ребров жамоасини синовдан ўтказади, Неймар эса "Манчестер Юнайтед"дан реванш олишга уриниб кўрса, ажаб эмас. Бугун қуйидаги ўйинлар ўтказилади (бошланғич муддатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган):

E гуруҳи: "Ренн" - "Краснодар" (00:00)

E гуруҳи: "Челси" - "Севилья" (00:00)

F гуруҳи: "Зенит" - "Брюгге" (21:55)

F гуруҳи: "Лацио" - "Боруссия" Дортмунд (00:00)

G гуруҳи: "Динамо" Киев - "Ювентус" (21:55)

G гуруҳи: "Барселона" - "Фенербахче" (00:00)

H гуруҳи: ПСЖ - МЮ (00:00)

H гуруҳи: "Лейпциг" - "Истанбул Башакшехир" (00:00).

"Челси" - "Севилья"

Лондоннинг "Челси" клуби турнирдаги сўнгги 4 иштирокини 1/8 финал босқичида якунлашга мажбур бўлган. Трансфер тақиқи ва Эден Азарнинг кетиши туфайли ўтган мавсум учун нимчорак финал ёмон натижа эмасди. Жорий мавсум Роман Абрамович кўпроғини хоҳлаши тайин. "Аристократлар" учун мусобақа осон бошланмаслиги аниқ. "Челси" 1-турни "Стэмфорд Бридж"да анча жиддий рақибга қарши ўтказади – "Севилья" (Европа Лигасининг амалдаги ғолиби). Катта эҳтимол билан мазкур икки жамоа якунда "E" гуруҳи ғолибилиги учун кураш олиб боришади.

Клублар "Стэмфорд Бридж"даги ўйинга аъло кайфиятда етиб келишмади. Фрэнк Лэмпард жамоаси Англия премьер-лигаси 5-турида "Саутгемптон" билан дуранг ўйнаб қўйган бўлса, "Севилья" Ла Лига 6-турида "Гранада"га имкониятни бой бериб қўйди. Хулен Лопетеги шогирдларининг муваффақиятсизлигини ўша баҳсга экспериментал таркиб туширилгани ва биринчи бўлим охирида жамоанинг бир киши кам бўлиб қолгани билан изоҳлаш мумкин. Испаниялик мутахассис жамоа етакчилари Лукас Окампос, Льюк де Йонг ва Маркос Акуньяни айнан "Челси"га қарши ўйин учун сақлаб қўйган эди. Умуман олганда, андалусияликлар янги мавсумда ҳам яхши ўйин кўрсатяпти. "Бавария"га қарши УЕФА суперкубоги учун баҳс (1:2) ва "Барселона" билан ўйин (1:1) сўзимизнинг исботи бўла олади.

Йўқотишларга келсак, Билли Гилмор ва Эдурд Менди бугун "Челси"га ёрдам беролмайди. Хулен Лопетеги эса Жюль Кунде, Неманья Гудель, Уссама Идрисси ва Жорис Ньяньон сингари футболчилар хизматидан фойдаланолмайди.

Тахминий таркиблар

"Челси": Кепа Аррисабалага - Рис Жеймс, Курт Зума, Андреас Кристенсен, Бен Чилуэлл - Нголо Канте, Жоржиньо, Ҳаким Зиеш, Кай Хаверц, Мэйсон Манунт - Тимо Вернер (4-5-1).

"Севилья": Яссин Буну - Хесус Навас, Серхи Гомес, Диего Карлос, Маркос Акунья, Жоан Жордан, Ферандо, Иван Ракитич, Сусо, Люк де Йонг, Лукас Окампос (4-3-3).

"Лацио" - "Боруссия" Дортмунд — Иммобиле учун аҳамиятли ўйин

Римликлар етакчиси Чиро Иммобиле ўтган мавсум "Олтин бутса"ни қўлга киритди (36 гол). Италиялик ҳужумчи учун "Боруссия" бегона эмас. У 2014 йилда "Бавария"га ўтиб кетган Роберт Левандовскининг ўрнини тўлдириш учун Дортмундга олиб келинган эди. Бироқ, Германияда Чиронинг ишлари юришмади. Немис клуби 34 ўйинда 10 та гол урган форваддан воз кечди. Бугун Иммобиледа собиқ жамоаси раҳбарларига ўзиинг нималарга қодирлигини исботлаш имконияти бор. 

"Лацио" бу ўйинга жуда ёмон кайфиятда етиб келмоқда. Римликлар А Серия 4-турида "Сампдория"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (3:0). "Боруссия" эса 17 октябрь куни "Хоффенхайм" майдонида ғалаба қозонган эди (1:0).

Йўқотишларга келсак, "бургутлар" устози Симоне Инзаги фақат 38 ёшли Пепе Рейнанинг хизматларидан фойдаланолмайди. Немисларда бу рўйхат узунроқ: Шмельцер, Шульц, Аканжи, Загаду, Торган Азар, Жовани Рейна,  Расшл.

Тахминий таркиблар

"Лацио": Томас Стракоша - Патрик Габаррон, Франческо Ачерби, Уэсли Худт - С. Милинкович-Савич, Лукас Лейва, Муҳаммад Фарес, Марко Пароло, Луис Альберто - Чиро Иммобиле, Хоакин Корреа (3-5-2).

"Боруссия": Роман Бюрки - Лукаш Пишчек, Матс Хуммельс, Томас Делайни - Томас Менье, Жуд Беллингем, Аксель Витсель, Рафаэл Геррейру, Марко Ройс - Санчо, Холанд (3-5-2).

"G" гуруҳи

"G" гуруҳи ғолиблиги учун "Барселона" ва "Ювентус" кураш олиб боради. Бугун каталонияликлар ўз майдонида Сергей Ребров бошчилигидаги "Ференцварош"ни қабул қилса, туринликлар Киевда меҳмон бўлишади. Эслатиб ўтамиз, "кекса синьора" етакчиси Криштиану Роналду коронавирусга чалингани туфайли ўзини-ўз яккалаган ва Украинага келмади. 

"Ювентус" сўнги бор бундан 18 йил муқаддам "Динамо" билан тўқнаш келган. Энг қизиғи, ўшанда ҳамюртимиз Максим Шацких итальянлар дарвозасини ишғол қилган эди. Ушбу гуруҳда ўтказиладиган ҳар икки ўйинда яққол фаворит бор. Аммо иккала фаворит ҳам миллий чемпионат сўнгги турида муваффақиятсизликка учради ("Барса" "Гранда"га енгилди - 1:0, "Юве" "Кротоне" билан дуранг ўйнади). Балки, бугун сенсациялар гувоҳига айлармиз...

ПСЖ - МЮ

Мазкур жамоалар сўнгги бор 2019 йилнинг 7 мартида тўқнаш келишган. Ўшанда учрашувнинг 90+4 дақиқасида белгиланган шубҳали пенальтини Маркус Решфорд голга айлантирган ва "Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛ чорак финалига олиб чиққанди. Ўша ўйинни мухлислар орасида томоша қилган Неймарнинг эмоцияси ёдингиздами? Бугун парижликлар аламли мағлубият учун реванш олишга уриниб кўришади. Бироқ, бугун Томас Тухель жамоасида йўқотишлар етарлича: Бернат, Керер, Верратти, Паредес, Икарди, Маркиньос (?), Дракслер (?). Инглиз клуби ҳам бундай муаммолардан ҳоли эмас. Бугун "қизил иблислар"га Байи, Гринвуд ва жамоа сардори Харри Магуайр ёрдам беролмайди. Шунингдек, Эдинсон Кавани ҳам Парижга олиб келинмаган. "Парк де Пренс"да ўтказиладиган учрашув афиша жиҳатидан куннинг марказий ўйини ҳисобланади. Майдонда нималар бўлишини эса бир неча соатдан кейин кузатишимиз мумкин.

Тахминий таркиблар:

ПСЖ: Кейлор Навас - А. Флоренци, Абду Диалло, П. Кимпембе, Курзава - Идрисса Гейе, А. Эррера, Рафинья - Ди Мария, Мбаппе, Неймар (4-3-3).

МЮ: Де Хеа - Уан-Биссака, Линделёф, Туанзебе, Теллес - Мактоминей, Погба, Мата, Фернандеш - Решфорд, Марсьяль (4-4-2).

Қадрли мухлис, ушбу учрашувлар атрофидаги хабарлар кун давомида эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Шунингдек, "Челси", "Ювентус", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар сайтимиз ходимлари томонидан матнли трансляция қилинади. Championat.asia'ни кузатишда давом этинг!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+5   
20 окт 16:55:04
Cantana
Shubhali penalti? Manchester Yunayted yutgani qaysidur adminni koʻngliga ogʻir botgan shekilli. Gʻirt populist ekansizlar
+2   
20 окт 16:59:43
Sheikh of Bukhara
Cantana фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shubhali penalti? Manchester Yunayted yutgani qaysidur adminni koʻngliga ogʻir botgan shekilli. Gʻirt populist ekansizlar
1x da koti zor kuygandirda xa xa
   
21 окт 00:37:31
xxx2010xxx
Hurmatli admin Barselona Granadaga emas Xetafega yo'tqazdi. Iltimis shoshmasdan yozing.
   
20 окт 19:44:16
rashidhon
Ишкилиб ёзганларин хато бусин кепага комасин кунимиз.
   
20 окт 19:14:07
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
TASODIFLAR TASODIFAN B6LMAYDI:APLDA MYUGA LA LIGADA ATLETIKOGA LIGA 1DA PSJGA BUNDESLIGADA LEYPSIGGA A SERIYADA LATSIOGA TURKIYA SUPERLIGASIDA ISTANBUL BAWAKWEXIRGA (deyarli barca cempionatlarda sevimli klublarim bor)MUXLISLIK QILAMAN TAQDIRNI HAZILINI QARANGKI 4TA JAMOAM BIR GURUHDA BUNAQADA 6YINNI K6RIB B6LADIMI HATTO 6TGAN MYU 3-1 PSJ 6YINIDA HAM JINNI B6P QOLAY DEGANDIM QAYSI BIRIGA MUHLISLIK QILIWNI BILMAY TAJRIBAMDAN KELIB CIQIB AYTMOQCIMAN HEC QACON 2 YOKI UNDAN ORTIQ KLUBGA MUXLISLIK QILMANG AKS HOLDA FUTBOLNI MAZASI QOCADI:))))
   
20 окт 19:04:30
Barcelona ☆
Эээ ахмок одамни кон киворди шу сайт. Бир карасан онта харфни хато ёзади, бир карасанг ёлгон хабар, бир карасан жамоларни адаштиради ва хаказо. Ахмок барселона Фенербахче оинамаиди бугун
   
20 окт 17:20:01
МAKS
Cantana фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shubhali penalti? Manchester Yunayted yutgani qaysidur adminni koʻngliga ogʻir botgan shekilli. Gʻirt populist ekansizlar
CA barsachiligini bilardim, yaqinda Burunu Fernandes toĝrisdigi habari eshitb, Anti Man Yu ligini bilib qoldim...
Maqola bunaqa boshlanadi .... " Va Nihoyat , Buruno Penaltini tepomadi. ".......Man Sity jurnalislariyam bunaqa maqola yozmasa kere...Soz erkinligi bezbetlarcha buzilgan...
   
20 окт 17:08:31
@King Leo Messi_2003
Barcelona 95% ga yutadi.
Yuve minimal hisobda yutsa kereg
Chelsiy "andalusiya"liklarni gollari bilan tor mor qiladi.
Parij 2-2 Myu taxmin shaxsiy.
Lazio maglubyatga uchraydi.Chunki tajriyba kamroq Borussiyaga nisbatan.
Krasnadar yutmasa uyat boladi RENN ni yutolmasa agar.

Shu yozganlarimni miyangizga сохранит qilib oling.
   
20 окт 17:08:30
@King Leo Messi_2003
Barcelona 95% ga yutadi.
Yuve minimal hisobda yutsa kereg
Chelsiy "andalusiya"liklarni gollari bilan tor mor qiladi.
Parij 2-2 Myu taxmin shaxsiy.
Lazio maglubyatga uchraydi.Chunki tajriyba kamroq Borussiyaga nisbatan.
Krasnadar yutmasa uyat boladi RENN ni yutolmasa agar.

Shu yozganlarimni miyangizga сохранит qilib oling.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика