UZ

Сўнгги янгиликлар

04:40Карикатура: Марадона вафот этди  1 03:12ЕЧЛ. "Бавария", "Порту" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинлар якунланди  0 02:59ЕЧЛ. Бергамо клуби "Энфилд"да "Ливерпуль"ни таслим қилди!  8 02:55"Реал Мадрид" Миланда "Интер"ни таслим этди  50 02:46Майк Тайсон ўзининг қаҳрамони ҳақида гапирди. Бу "Бобурнинг ойиси" эмас!  23 02:36Коке тарихий натижа қайд этди  0 02:21Азар 3 йилдан кейин яна Чемпионлар Лигасида гол урди  19 02:00Olamsport: Фергюсоннинг жанги аниқ бўлди, Хабиб қайтишига шама қилди ва бошқа хабарлар  0 01:49"Барселона" "Милан" билан нидерландиялик футболчи учун курашади  0 01:23Гвардиоладан қойилмақом натижа  3 01:00ЕЧЛ. "Боруссия М" "Шахтёр"ни мағлуб қилди  6 00:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" муддатидан аввал 1/8 финалга чиқди  3 00:28Марадонанинг вафоти туфайли Либертадорес кубоги нимчорак финал ўйини қолдирилди  6 00:10ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Бавария"нинг асосий таркиби маълум  3 00:02ЕЧЛ. "Интер" – "Реал": Мариано, Начо ҳамда Васкес бошланғич таркибда  6

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" Бундеслига пешқадамини янчиб ташлади, Рэшфорддан хет-трик Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" Бундеслига пешқадамини янчиб ташлади, Рэшфорддан хет-трик

"Олд Траффорд"да ЕЧЛнинг 2-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Лейпциг" учрашуви бўлиб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" (Англия) – "РБ Лейпциг" (Германия) 5:0

"Олд Траффорд"

Голлар: Гринвуд (21), Рэшфорд (74), Рэшфорд (78), Марсьяль (87), Рэшфорд (90+2).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака (Туанзебе, 83), Магуайр, Линделеф, Шоу, Фред, Погба (Кавани, 82), ван де Бек (Фернандеш, 68), Матич (Мактомини, 63), Гринвуд (Рэшфорд, 63), Марсьяль.

"РБ Лейпциг" – Гулачи, Хенрихс (Сабитцер, 63), Конате, Упамекано, Анхелиньо, Ольмо, Нкунку (Сарлот, 66), Форсберг, Кампль, Хальстенберг, Поульсен.

Огоҳлантириш: Матич (34), Сабитцер (86).

Четлатиш:

Манчестер Юнайтед

Мэйсон Гринвуд - 21', Маркус Рэшфорд - 74', Маркус Рэшфорд - 78', Антони Марсьяль - 87', Маркус Рэшфорд - 90'

Лига Чемпионов - группа H . 2-тур

29/10/2020, 01:00

0
:
5
Тугади

РБ Лейпциг

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Matej Jug

45'
90'
21'  Мэйсон Гринвуд
21'  Поль Погба
34'  Неманья Матич
63'  Мэйсон Гринвуд (Маркус Рэшфорд)
63'  Неманья Матич (Скотт Мактоминей)
68'  Донни ван де Бек (Бруну Фернандеш)
74'  Маркус Рэшфорд
74'  Бруну Фернандеш
78'  Маркус Рэшфорд
78'  Фред
81'  Аарон Уан-Биссака (Аксель Туанзебе)
81'  Поль Погба (Эдинсон Кавани)
87'  Антони Марсьяль
90'  Маркус Рэшфорд
90'  Антони Марсьяль
46'  Беньямин Хенрикс
63'  Беньямин Хенрикс (Марсель Забитцер)
65'  Кристофер Нкунку (Александер Серлот)
75'  Кевин Кампль (Джастин Клюйверт)
77'  Джастин Клюйверт
86'  Марсель Забитцер

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Чиройли ўйин учун Сульшерга, хет-трик учун Рэшфордга, ажойиб ғалаба учун МЮга раҳмат айтамиз.

90+2. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорд хет-трикини нишонламоқда!

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГООООООООООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚҚҚ!! Упамеканонинг хатосидан кейин Бруну тўпни Каванига оширди. Эдинсон чиройли гол урганди. Бироқ оффсайд ҳам бор эди.

87. ГООООООООООООЛЛЛЛ!! Марсьяль ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди!

85. ПЕНАЛЬТИИИИИИИ!!! Марсьяль йиқитилди!!

84. РЭШФОРДДДД!!! Ўз ўйинидан маза қилмоқда. Бу ёғига барчаси "можно". У истаганича алдаб, рақибларини ҳар кўйга солмоқда.

79. Айтганча, манкунианликлар ушбу мавсумда "Олд Траффорд"да илк марта ғалабага эришмоқда.

78. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Фреднинг пасидан кейин Рэшфорд кучли зарбаси орқали гол урди ва НУҚТА!

75. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! ВАР голни инобатга олди. Маркус табассум-ла голни нишонлади.

74. Рэшфорд гол урганди. Бироқ гол инобатга олинмади. Бу ерда ВАР орқали текшириш керак. Маркус оффсайдда эмасди.

73. МЮда яна бир ажойиб ҳужум. Фернандешнинг пасига Погба улгурмади. Шоу тўпга етиб борди ва жарима майдончасига оширди. Брунунинг зарбаси ноаниқ кетди.

70. ЗАРБААААААА!!! Ҳамма Бруну жаримадан зарба беради деб турганида Марсьяль томон тўпни оширди. Антонининг зарбаси рақиб посбонига тегиб қайтди. "Манчестер Сити" билан ўйин ёдимга тушиб кетди.

69. УХХХХХ!! Рэшфорд йиқитилди, МЮ жуда қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлмоқда.

68. МЮнинг асосий фигураси Бруну майдонга тушди.

65. ЗАРБАААААААААА!!! Нкункунинг яқин масофадан йўллаган зарбасига Де Хеа супер реакция кўрсатиб, тўпни бурчакка чиқариб юборди!

62. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Марсьяль бир неча рақибини алдаб ўтиб, тўпни ван де Бекка оширди. Донни йиқилиб тушди.

57. "Лейпциг" бироз жонланди. Узоқ вақт давом этган ҳужумни Линделеф қайтарди.

54. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Магуайр қайтаришда жузъий хатоликка йўл қўйганди. Уни хатосини жамоадошлари ёпиб кетди.

51. ЗАРБАААААААА!! Гринвуднинг зарбасини Гулачи қайтарди!

47. "Лейпциг" ҳужумга ўтди. Хавфли бўлиши кутилаётганди. Бироқ Поульсен тўпни Магуайрга бериб қўйди.

- Иккинчи бўлим бошланди!

МЮнинг кичик босими остида тайм якунланди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Шоу жаримадан тўпни "Лейпциг" дарвозаси ёнига узатди. Магуайр ҳужумда фол ишлатди.

41. Умуман олганда вазиятлар кўп эмас, бироқ тўп бир жойда турмаяпти, жамоалар тез ўйнамоқда.

38. Поулсеннинг кучли зарбасига Магуайр тўғаноқ бўлди. Умуман олганда Гарри бугун яхши ўйин кўрсатмоқда.

34. Матич огоҳлантирилди.

32. УХХХХХ!! Жаримадан оширилган тўпни Упамекано МЮ дарвозаси томон йўлламоқчи эди. Матич тўпни қайтарди, ҳужумда фол ҳам ишлатилди.

29. "Лейпциг" МЮ жарима майдончаси ёнига жойлашиб олган, босим бошланди.

25. УХХХХХ!!! МАТИИЧЧЧЧЧ!!! Неманья жамоасини яққол голдан сақлаб қолди. У Хенрихсга кетаётган тўпга оёғини кўтариб, тепиб юборди.

24. ЗАРБААААА!! НКункунинг кучли зарбасини   Де Хеа бурчакка чиқариб юборди.

21. ГООООООООООЛЛЛ!!! Погбанинг пасидан кейин Гринвуд ҳисобни очди! Гол ВАРда ҳам текширилди, тоза ГОЛ!

16. Шоунинг узун паси Гринвудга аталганди. Мэйсон ҳужумда Хенрихсга қарши фол ишлатди.

15. "Лейпциг" ҳужумга ўтганди. Фред вазиятни бартараф этди.

10. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Марсьяль ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва Погба томон тўпни узатди. Тўпни ҳимоячилар қайтарди.

7. УХХХХХХ!! Бу сафар қайтган тўпни Шоу дарвоза томон йўллаганди. Тўп Поулсеннинг бошига тегиб қайтди.

6. ЗАРБААААААА!! Жаримадан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Фред эса рақиб пости томон зарба берди. Гулачидан ажойиб сейв!

4. Старт бироз зерикарли бўлишини билгандим. Чунки икки томон ҳам эхтиёткорликни маъқул топди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди, мадҳия янграб ўтди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. "Олд Траффорд"га саёҳат қиламиз. Бугун ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг 2-турида "Лейпциг"га қарши баҳс олиб боради. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

+21   
29 окт 02:53:28
shakh(myu)
Mazzami bzaga mazzamii. Vuoy vuoy voyey, mazzamii))))
+17   
29 окт 02:54:28
Otabek Manchester United
Sarlavxa sal oddiyroq buptiku adminlar. MYU yanchib tawladi degan post kutgandim.
+14   
29 окт 02:58:04
MUFC since 1999
Anxelino kaaaallll gapir endi. MYu qanaqa klub, urtamiyona klub 5 talab tiqvoladimi? Haliyam mehmonligini hurmat qildi Yunayted. Borlarinde 2 urinni parijli oliftala bn bulishib kelishib ollarin bizani bezovta qimalariiinn. Bizani premier ligada seryozni uyinla kutvotti
+12   
29 окт 02:54:17
Muzrobshoh
ЛЧ ва ЕЛнинг полуфиналчилари уртасидаги фарк мана
+11   
29 окт 02:56:17
Mirjalol Normatov
Otabek Manchester United фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sarlavxa sal oddiyroq buptiku adminlar. MYU yanchib tawladi degan post kutgandim.
фикрингиз инобатга олинди)
+8   
29 окт 03:01:41
APLCHI
utgan yilgi bavariya tot 7 2 ga javob bu
+8   
29 окт 02:50:45
Bekzod.03.20
Voy dod bo‘larkanu 5 talab ursa ham, olg‘a MYU
+8   
29 окт 01:52:41
Manchester 114
Sekin astalik bilan Fergussondek teng 2ta jamoa tuzib boryapti Sulsher. Zahira ham yomon emas. Yana bitta zo’r jamoa tuzsa bo’ladi. Sulsher bilan hali ko’p narsalarga erishamiz. Myuga omad.
+7   
29 окт 03:11:09
Bahtiyorbek Muydinov Anvarovich
Э гап бўлиши мумкинмас дўстлар ғалаба муборак бўлсин катта кетишни оқибати шу эрур буқалар
+7   
29 окт 03:04:31
Nurik_United
Админларгаям Рахмат,гапимизи ерда колдирмаганларига,даврани кенгрок олинг Мючилар уйнасин,диганде булибдида Энди сарлавха)
+7   
29 окт 02:54:50
Nurik_United
Галаба Муборак фанатдошлар,GGGM!!!
+7   
29 окт 02:47:37
Bekzod.03.20
Otabek Manchester United фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sulwer bugun avtobus taktikasini tawlaganmi diman. Nima bu zawitaga mixlanib qoldi.
Shunaqa avtobus qo‘yib 4 ta urib tursa zarar qimidi
+6   
29 окт 05:13:49
Anvarbek.uz
Premer ligani Bundes ligaga otveti bulibdida.
+6   
29 окт 03:15:50
ishonch
МЮ ҳақиқатдан кучайибди, бўлмаса Лепцигни 5:0 га ютармиди.
+6   
29 окт 02:55:15
Saxiy
Ajoyib galaba buldi. Olga Manchester, bu yil kamida final nasib bulsa. Galaba muborak fanatdoshlar.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика