UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Мойес Лингарднинг жароҳати ҳақида гапирди  1 20:10“Реал”нинг яна бир асосий ҳимоячиси сафдан чиқди  2 20:02Миржалол Қосимов: "Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда"  6 19:59ОЧЛ. "Эйр Форс" - "Пахтакор" 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  127 19:50“Челси” – “Ман Сити”. Бугунги ўйин олдидан “Angliya futboli” сторисида ўтказилган сўровнома натижалари  6 19:30“Норвич” АПЛга қайтди (+Чемпионшип жадвали)  6 19:25АПЛ. Голларга бой ўтган “Ньюкасл” – “Вест Хэм” баҳси якунланди  5 18:49"Челси" Тальяфикога таклиф билан чиқди  2 18:30Бундеслига. "Бавария" "Вольфсбург" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:01"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Қозоғистон клубига ўтди  15 17:38Камавинга "Арсенал"га ўтиши мумкин  1 17:16Роналду "Аталанта"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  9 16:58Olamsport: Face-to-face маросимида жангчилар уришиб кетишларига оз қолди, ўзбек қиличбози легионер Паолани мағлуб этди  0 16:50Карикатура: "Барселона" Испания Кубогини қўлга кирита оладими?  13 16:30Суперлига. 6-тур лауреатлари   6

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" сафарда катта қийинчилик билан 10 киши бўлиб қолган "Аталанта"ни мағлуб этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" сафарда катта қийинчилик билан 10 киши бўлиб қолган "Аталанта"ни мағлуб этди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Аталанта" ҳамда "Реал Мадрид" жамоалари тўқнаш келди.


"Аталанта" - "Реал Мадрид" 0:1
Гол
: 0:1 – 86 Ферлан Менди.

"Аталанта" – Голлини, Мэле (Паломино, 85), Ромеро, Толои, Гозенс, Фройлер, де Рон, Пессина, Гимшити, Муриэль (Иличич, 56; Малиновский, 86), Сапата (Пашалич, 30).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Кроос, Каземиро, Винисиус Жуниор (Мариано Диас, 57), Иско (Дуро, 76), Асенсио (Аррибас, 76), Модрич, Васкес.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (23), Менди (55), Гозенс (71).

Четлатиш: Фройлер (17).


Аталанта

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

25/02/2021, 00:00

1
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Ферлан Менди - 86'

Стадион: Gewiss Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Tobias Stieler

45'
90'
17'  Ремо Фройлер
30'  Дуван Сапата (Марио Пашалич)
56'  Луис Муриэль (Йосип Иличич)
71'  Робин Госенс
85'  Йоаким Мехле (Хосе Луис Паломино)
86'  Йосип Иличич (Руслан Малиновский)
23'  Каземиро
55'  Ферлан Менди
57'  Винисиус Жуниор (Мариано Диас)
76'  Марко Асенсио (Серхио Аррибас)
76'  Иcкo (Уго Дуро)
86'  Ферлан Менди
86'  Лука Модрич


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+3-дақиқа. Яна жарима зарбаси, яна меҳмонлар осонлик билан тўпни қайтаришди, Куртуа майдонда эканлигини эслатиб қўйди. 

90+1-дақиқа. Уго Дуро қоидани бузди, аммо "Аталанта" вакиллари ишни зарбагача етказа олишмади. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.  

88-дақиқа. "Аталанта" энди катта куч билан олдинга ташланмоқда. 

86-дақиқа. ГООООООООООЛ! Ферлан Менди узоқ кутилган гол муаллифи бўлди. Франциялик ҳимоячи кутилмаганда ажойиб зарба йўллади ва ҳисобни очди. 

85-дақиқа. Ўзгариш! "Аталанта" ўйинчи алмаштирмоқда. Мелье ўрнига Хосе Паломино, захирадан майдонга тушган Иличич ўринга эса Руслан Малиновский ўйинга қўшилди.  

83-дақиқа. Васкесни бу сафар Пашалич ерга йиқитиб кетди.   

81-дақиқа. Жарима майдонида йиқилган Каземиро ҳакамга юзланиб, пенальти талаб қимлоқда, аммо бош ҳакамнинг фикри мутлақо ўзгача.  

79-дақиқа. Тони Кроос жарима майдонига тўп билан киришнинг имкони бўлмагач, узоқдан зарба берди, лекин яна ноаниқ.   

76-дақиқа. Ўзгариш! Асенсио ва Иско учун бугунги учрашув якунланди. Уларнинг ўрнига Серхио Аррибас ва Уго Дуро ўйинга қўшилди.

74-дақиқа. "Аталанта" сабр билан асосий эътиборни ҳимояга қаратаётган бўлса, "Реал" қанчалик уринмасин рақиб дарвозаси томон йўл топа олмаяпти.  

72-дақиқа. Жарима зарбасини Марко Асенсио амалга оширди, лекин дарвозабон ўз ўрнида.

71-дақиқа. Огоғлантириш. Лукас Васкесга нисбатан қўполлик учун Госенс огоғлантирилди.

67-дақиқа. Тони Кроос марказга яқин ҳудудда қоидани бузди, лекин ҳакам вазият сариқ карточкага тортмайди деб ҳисоблади.  

65-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги уриниши омадсиз якунланди. 

61-дақиқа. Ўйин асосан майдон маркази ва "Аталанта" жарима майдонига яқин ҳудудда ўтмоқда. Аммо ҳозирча "Қироллик клуби" ниятига етганича йўқ.  

58-дақиқа. Ўзгариш! Бу сафар "Реал" таркибида. Винисиуснинг ўрнига Мариано Диас майдонга туширилди. 

57-дақиқа. Кроос узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, аммо тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан эса наф чиқмади.    

56-дақиқа. Ўзгариш! Луис Муриэль ўрнига Йосип Иличич ўйинга қўшилди.  

55-дақиқа. Огоҳлантириш. Ферлан Менди тўпга ета олмай, рақибини йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

52-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий қисмида бўлгани каби "Реал" тўп билан ва рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини изламоқда.  

50-дақиқа. "Аталанта" жарима майдони ичида Лукас Васкес тўпга интилаётганда Берат Жимситига тўқнашиб кетди. 

48-дақиқа. Лука Модрич узоқ давом этган ҳужумни гол билан якунлаши мумкин эди, лекин тўп ҳимоячига тегиб бироз ноаниқ йўналиш олди. 

46-дақиқа. Уни мезбонлар бошлаб беришди. Ва дарҳол қоидани бузишди. 

Иккинчи бўлим бошланмоқда.

Шу паллада бош ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга чорлади. Қизиқарли ва кутилмаган воқеаларга бой бўлган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

45+3-дақиқа. Вараннинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпга чиқиб келди ва хавфни бартараф этди. 

45+1-дақиқа. Ҳаводан узатилган тўпни Каземиро дарвозага жойлаб қўйишига сал қолди.   

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Толой Винисиусга нисбатан қўпол ўйнади. Бразилиялик норози.  

44-дақиқа. Ўнг қанотдан жарима майдони ичига узатилган тўпга Иско кўнгилдагидек зарба бера олмади. Қўшимчасига ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.   

41-дақиқа. Лукас Васкес жарима майдончаси бурчагида тўпни шеригига ошираётганида Луис Муриэль унга тўқнашиб йиқилди, мезбонлар пенальти сўрашмоқда. Лекин такрорий лавҳада колумбиялик ҳужумчи ҳамкасбининг оёғини босиб олгани яққол кўринди. 

40-дақиқа. Луис Муриэль имкон топиши биланоқ зарба берди, лекин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 

39-дақиқа. Қанотдан узатма амалга оширилди ва Марко Асенсио боши билан аниқ зарба берди, лекин Голлини ўз ўрнида.  

37-дақиқа. Исконинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин ҳимоячига тегиб, тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан кейин Модрич омадини синаб кўрди, лекин ноаниқ. 

36-дақиқа. "Реал" тўпга эгалик қилмоқда.

34-дақиқа. "Аталанта" ҳужум уюштиришга уриниб кўрди, лекин Начо барчасини барбод қилди. 

33-дақиқа. Лука Модричнинг айёрона узатмасидан кейин Винисиус тўпга ета олмади.  

30-дақиқа. ЎЗГАРИШ. "Аталанта" муаммолари давом этади. Сапата жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмади ва уни Пашалич алиштирди.   

27-дақиқа. Бир киши кўп бўлиб қолган мадридликлар устунликни қўлга олишмоқда.  

25-дақиқа. Хавфли вазият! Начо кутилмаганда жарима майдонига тўғри ёриб кириб кетди, аммо охирги зарба қовушмади. 

23-дақиқа. Сариқ карточка! Каземиро марказда Сапатани қўйиб юборгиси келмади ва огоҳлантирилди. Натижада у жавоб учрашувини ўтказиб юборади. 

19-дақиқа. Жарима зарбасини Иско амалга оширди, лекин тўп "жонли деворга" тегиб қайтди.  

"VAR"дан кейин ҳам қарор ўзгартирилмади. 

17-дақиқа. АНА БЎЛМАСАААА! Ферлан Мендини қўпол тарзда тўхтатгани учун Ремо Фройлерга қизил карточка кўрсатилди. 

16-дақиқа. Дуван Сапата ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди. 

14-дақиқа. Аммо кутилмаганда аввал Винисиус рақиб посбони билан "учрашувга" чиқиб кетиши мумкин эди, лекин кипер чаққонроқ чиқди. Кейин "Аталанта"нинг ўзи вазиятга эга бўлиши мумкин эди. 

13-дақиқа. Ўйин анча тинчлангандек.   

11-дақиқа. Зизу шогирдлари чиндан бугунги ҳолатида ҳам исталган рақибдан қўрқмай ҳаракат қилаверишини амалда исботлаб қўймоқда. 

9-дақиқа. Винисиус техникасини ишга солиб бир рақибини доғда қолдириб кетаётганида йиқитилди. Крооснинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўп Каземирогача етиб боришига имкон қолдиришмади. 

7-дақиқа. "Реал" эса хотиржам, рақибни ҳам тинчлантиришга уринмоқда.

5-дақиқа. "Аталанта" қанотлардан тўп оширишларини тиндирмаяпти. Гоҳ у қанотдан, гоҳ бу қанотдан, аммо чинакамига хавфли вазият ва охирги зарба ҳозирча йўқ. 

4-дақиқа. Мезбонлар жарима зарбасини амалга оширишди, лекин Тони Крооснинг фаоллиги орқали меҳмонлар хавфни бартараф этишди.  

2-дақиқа. "Аталанта" мезбон сифатида илк дақиқаларда олдинга ўтишга уриниб кўрмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди.

Ҳар икки жамоа асосий таркиб аъзолари майдонга тушиб келишди. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Аталанта" (Италия) – "Реал Мадрид" (Испания)

01.00, «Адзурри д′Италия»

Аталанта – Голлини, Мэле, Ромеро, Толои, Гозенс, Фройлер, де Рон, Пессина, Гимшити, Муриэль, Сапата.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Кроос, Каземиро, Винисиус Жуниор, Иско, Асенсио, Модрич, Васкес.

Аталанта

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

25/02/2021, 00:00

1
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Ферлан Менди - 86'

Стадион: Gewiss Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Tobias Stieler

45'
90'
17'  Ремо Фройлер
30'  Дуван Сапата (Марио Пашалич)
56'  Луис Муриэль (Йосип Иличич)
71'  Робин Госенс
85'  Йоаким Мехле (Хосе Луис Паломино)
86'  Йосип Иличич (Руслан Малиновский)
23'  Каземиро
55'  Ферлан Менди
57'  Винисиус Жуниор (Мариано Диас)
76'  Марко Асенсио (Серхио Аррибас)
76'  Иcкo (Уго Дуро)
86'  Ферлан Менди
86'  Лука Модрич

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+27   
25 фев 01:52:43
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi.
Lekin Uyini boshidan qizil bermasa bulardi tortmasidi.
+21   
25 фев 01:35:48
Diyorbek Dilshodovich
Xakamlar xar doimgiday madrid foydasiga uyinni buzib quyib bn fora realga
+14   
25 фев 02:29:01
Мансур Алижанов
Mazzami silaga mazzami minuschi anti Realchilar
+13   
25 фев 02:36:32
Neftchi Fergana uzb
Аталанта 0-1 Реал
+13   
25 фев 01:48:27
Мансур Алижанов
Kimlardir alam qilip minus bosip chiqyapti kamandasi 1 4 ga yep qoʻyip
+12   
25 фев 02:53:46
REAL_FC 979601616
GOOOOOOOOL YUBLE O'YIDA MENDI SUPEER HAYIRLI TUN FANATDOSHLAR.
+12   
25 фев 02:48:41
REAL_FC 979601616
GOOOOOOOOL BARSACHANI MUHLISCHALARI QANI
+12   
25 фев 01:45:33
Muhammadqodir Muhtorov
⁷7777⁷ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zborni o‘yinlarini hisobga olmasak eng ko‘p kament real ishtirokidagi o‘yinlarda bo‘ladi a
Ayttimu boya Realni tarkibi chiqqan habarda. Ko'pchiligi yevoganda Realdan. Haqiqat achchiq bosayam haqiqatda baribir.
+12   
25 фев 01:39:59
Neftchi Fergana uzb
Олга Реал! Олга Зидан!! Реал олади насиб булса кубокни!
+10   
25 фев 02:47:25
PAKO XENTO
Bitta hakamlar haqida qissa bulsin Mendy haqida bulsa yanayam yaxshi bulaydi
+10   
25 фев 01:52:37
998933577578
City kamentida hech kim yo'q o'tgan yili Real bilan o'yinda city muhlislari juda ko'p edi bugun bilsam ular yarim barsa yarim city fanatlari ekan alooooooooo........ city 1 ta gol urdi o'tila cityni kamentiga city mazmunli o'ynayapti Realni o'zimiz ammalemiz
+9   
25 фев 02:53:59
Музаффар Махмудов
Сийиб келиб ухлаймизми...
+9   
25 фев 01:58:02
Nodirbek Real Madrid
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
«Эркак» тан огин Реал латта ҳозир хихихи)))
Реални ёмон кўрсанг нега кўряпсан? Чунки ичи қорасан укам)
+9   
25 фев 01:56:01
Arsen_Boroda
Xammasixam emasu bazi bir barsani muxlislari Rumolini yechip tupalen qilishdi boshlavoriptiyu
+9   
25 фев 01:28:28
Unbreakoble
Birinchi ogahlantirish yo sariq edi futbolchi yon tarafidan buzdiku
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика