UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Хабиб Нурмагомедовнинг Тошкентдаги машғулотидан эксклюзив ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:49Қаршидаги "Марказий" стадион бугун тонгда   0 12:49"Атлетико" сардори наркобарон? Португалия телеканали "калла қўйди"  0 12:24Туркияда бу ҳафта Истанбул дербиси бўлади. 12-тур превьюси  0 12:22"Милан" Франция терма жамоаси ҳужумчиси учун курашга киришди  0 12:08Eplmanager.com: Янги "The League of London" совринли лигаси старт олмоқда, шошилинг!   7 11:57Даврон Файзиев: "Моуринью жойига келди"  9 11:53"Атлетико" "Манчестер Юнайтед" хавбекини харид қилмоқчи  1 11:50Салимжон Зокиров: "Шу ёшга кириб ҳали бунақанги қуръани кўрмагандим"  3 11:34Ўзбекистонда VAR тизимини йўлга қўйиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда   21 11:31Баҳром Норсафаров: “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақасида мазмунли ўйин намойиш этишга уринамиз  1 11:31Моуринью Моманига ёрдамга келди  4 11:18Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 11:05Италиядан учралган 1:9 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Арманистон футбол федерацияси раҳбари ҳам ишдан кетди  4 10:42"Ливерпуль" раҳбарияти "Энфилд"нинг сиғимини оширмоқчи  2

Дунёнинг энг қиммат 10 футболчиси. Рўйхатда Криштиану йўқ Янгиликлар

Дунёнинг энг қиммат 10 футболчиси. Рўйхатда Криштиану йўқ

Transfermarkt баҳоси бўйича 100 млн. евродан қиммат турувчи 10 футболчини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

10. Садио Мане - 120 млн. евро

"Ливерпуль" ва Сенегал терма жамоаси форвардининг трансфер нархи ўсишдан тўхтамаяпти. Мартда унинг баҳоси 85 млн. евро эди, ёзда бу рақам 120 млн. еврога айланди. Садио ҳақиқатдан ҳам мавсумни жуда яхши ўтказди, 26та гол уриб, 5та голли пас берди. Сенегаллик "Ливрепуль"нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.


8-9. Кевин де Брюйне - 130 млн. евро

"Манчестер Сити"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси учун якунланган мавсум АПЛдаги ғалабага қарамасдан аксинча, омадсиз келди. Де Брюйне жароҳат туфайли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди, формасини тиклаш учун кўп куч сарфлади. Унинг ҳисобида 6та гол ва 11та голли пас мавжуд. Кевиннинг тахминий нархи сўнгги ойларда 20 млн. еврога пасайди.


8-9. Антуан Гризманн - 130 млн. евро

Июль ойида "Атлетико"нинг франциялик форварди нархи 120 млн. еврогача пасаяди. Бу нарх таҳлилчилар берган баҳодан ҳам кам нарх. Баҳорда бу футболчига Кевин де Брюйне каби 150 млн. евро таклиф қилишди. Антуан якунланган мавсумда 21та гол уриб, 10та голли пас берди, аммо унинг айни дамдаги асосий хоҳиши "Барселона"га ўтиш.


7. Рахим Стерлинг - 140 млн. евро

Англия терма жамоасидаги сардорлик боғичи, "Манчестер Сити" билан ички аренада барча совринларни қўлга киритиши: Стерлинг бу мавсумдан кўнгли тўқ бўлиши керак. Вингер 25та гол уриб, 18та марта ассистентлик қилди. Айни дамда Рахим - нарх бўйича АПЛ чемпиони етакчиси ва инглизлар орасида иккинчи.


3-6. Лионель Месси - 150 млн. евро

Кўпчилик учун Месси - футбол тарихидаги энг яхши футболчи, баъзилар учун эса нархи 150 млн. евро бўлган 31 ёшли форвард. У якунланган мавсумда 51та гол уриб, 22та голли пас берган бўлсада, нархи замонавий футбол учун баланд эмас. Бу идеал мавсум бўлмади, чунки Испания чемпиони Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди. Бир йил олдин аргентиналик футболчининг фамилияси 180 млн. евролик ёзув тўғрисида турарди.


3-6. Эден Азар - 150 млн. евро

"Реал" янги юлдузининг нархи ярим йилдан бери 150 млн. евродан тушиб кетмаяпти, аммо Мадрид клуби уни 100 млн. еврога сотиб олди. Азарнинг "Челси" билан шартномаси бир йилдан сўнг якунланар эди, шу сабабли "аристократлар" бун нархга рози бўлишди. Эден мавсумни ёмон ўтказмади: 21та гол, 17та голли пас, Европа лигасидаги ғалаба. АПЛни дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири тарк этди.



3-6. Гарри Кейн - 150 млн. евро

"Тоттенхэм" форвардининг жароҳати бўлмаганди Чемпионлар лигаси финалида бошқа Кейинни кўрган бўлардик. Шу сабабли англиялик 24та гол уриб, 6та голли пас берган мавсумдан кўнгли тўлмаган. Шунга қарамасдан 2018 йилнинг май ойидан бери унинг тахминий нархи 150 млн. еврони ташкил қилмоқда. Гарри бир кун келиб унинг нархи Месси ва Гризманники билан тенг бўлганини айтиб бериши мумкин.


3-6. Муҳаммад Салоҳ - 150 млн. евро

Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этмоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар юрган эди, бироқ Чемпонлар лигасидаги ғалабадан сўнг мисрликнинг нияти ўзгарди. Ҳақиқатдан ҳам, сенинг трансфер нархи катта ўсишга эришган клубни нега тарк этиш керак? Қизиллар форвардининг нархи ҳам ўтган йилдан бери 150 млн. евродан тушиб кетмаяпти. Муҳаммад Салоҳ якунланган мавсумда 27та гол уриб, 13та голли пас берди.


2. Неймар - 180 млн. евро

Агар "Олтин тўп" трансфер нархига қараб берилганида бу совринга ПСЖнинг икки футболчиси асосий даъвогар бўларди. Неймар жароҳатлардан азият чекди, аммо 23та гол уриб, 13та голга ассистентлик қилишга улгурди. Унинг тахминий нархи - 180 млн. евро. Агар яна бир мавсум шундай ўтса, бразилияликнинг рейтинги пасайишни бошлайди.


1. Килиан Мбаппе - 200 млн. евро

Топ-лигалардаги гранд клубларнинг орзуси 200 млн. евро туради. ПСЖ Мбаппени 250 млн. еврога ҳам сотмайди. Франциялик ҳужумчи ўз ёшидаги барча рекордларни янгиламоқда: Якунланган мавсумда у 39та гол урди ва 17та голли пас берди. Килианнинг нархи декабрдан бери ўзгармаяпти, бироқ янги рейтингда бу нарх ошиши мумкин. Месси ва 33 ёшли Криштиану Роналду трансфер нархи бўйича энди Мбаппега рақобатчи эмас.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг