UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Карикатура: "Барселона" яхши кайфиятда "Сантьяго Бернабеу"га ташриф буюрмоқда  0 18:40Суперлига-2020. АГМК "Металлург" билан дуранг ўйнади   54 18:39Бундеслига. "Боруссия" - "Фрайбург" ва "Хоффенхайм" - "Бавария" ўйинларининг асосий таркиблари билан танишинг  1 18:25Раҳимжон Давронов: “Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли”  1 18:20Жанни Инфантино: “Футболни барчамиз ҳимоя қилишимиз керак”  0 18:09Райоланинг энг қиммат мижозларидан тузилган рамзий жамоа  5 18:04Дилявер Ваниев "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг: "Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб қайтишни истаймиз"  4 18:00Olamsport: ТОП10даги боксчимиз ҳимоя жангини ўтказди, россиялик машҳур қўшиқчи учун "Ҳумо"нинг совғаси  1 17:53Марат Бикмаев: “Кириллни табриклаш? Менимча, у бизни табриклаши керак”  2 17:49Мини-футбол бўйича "Тошкент вилояти ҳокими кубоги" турнирида паркентликлар ғолиб бўлишди  1 17:40"Барселона" "Эль-Класико" учун қайдномасини эълон қилди  8 17:32"Сўғдиёна" мураббийи: "Мағлубиятда бутун жамоа айбдор"  8 17:26Олег Зотеев: "Мавсумни ғалаба билан бошлаш муҳим эди"  0 17:20"Машъал" - "Сўғдиёна" 3:0. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  7 17:11Мбаппе Олимпиада-2020га боришга яқин  2

Дунёнинг энг кучли 10 нафар супер дарвозабонлари Янгиликлар

Дунёнинг энг кучли 10 нафар супер дарвозабонлари

Айни дамда ўз реакцияси, вазиятни олдиндан сезиш қобилиятлари билан машҳур бўлган дунёнинг энг кучли 10 нафар дарвозабонларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Сўнгги пайтларда клублар дарвозабонни янада кўпроқ қадрлай бошлашди. 2018 йилнинг ёзида дарвозабонларнинг рекорд трансфери икки мартта янгиланди. Аввалига "Ливерпуль" Алиссонни сотиб олди, кейин эса "Челси" 72 млн. фунт эвазига Кепа Аррисабалагани харид қилди.


Футбол оламидагиларнинг айтишича, яхши дарвозабон жамоага бир неча очко олиб бериши мумкин ва рўйхатимиздаги 10 нафар посбон буни исботлай олади.


10. Мануэль Нойер ("Бавария")

Мануэль Нойер ҳозир рўйхатимизнинг чўққисида бўлиши мумкин эди, аммо сўнгги икки йил у жароҳатлардан азоб чекди. Ўтган ёздаги жаҳон чемпионати унинг обрўсига путур етказди. Немислар дарвозабон хатоси туфайли Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб, мусобақани гуруҳ босқичида якунлади.

Кейин Нойер "Бавария" дарвозасига қайтиб, Германия чемпионига айланди, аммо навбатдаги жароҳат туфайли у совринни ўзи истагандек нишонлай олмади.



9. Кепа Аррисабалага ("Челси")

Ўтган ёзда Кепа Аррисабалагани Испаниядан ташқарида жуда камчилик танир эди. Аммо "Челси" тўлаган рекорд маблағ унинг формасига таъсир қилмади ва 23 ёшли дарвозабон тўланган пулларга арзишини кўрсатиб қўйди.

"Атлетик" собиқ футболчиси Лондонга тез кўникди ва 2018/19 мавсумда Маурицио Сарри қўл остида бор-йўғи 2та баҳсда майдонга тушмади. Бу вақт ичида у 14та учрашувда дарвозасини "қуруқ" сақлаб қолди.

Фақат битта воқеа унинг обрўсига салбий таъсир қилди: "Манчестер Сити"га қарши Англия лига Кубоги финалида у захирага чиқишни хоҳламади. Натижада "Челси" пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.


8. Самир Ханданович ("Интер")

Самир Ханданович узоқ вақт А Серияда Жанлужи Буффон соясида қолиб кетди. У нолимади ва ишончли ўйин кўрсатишда давом этди. Барқарор ўйин - словенияликни тасвирлаш мумкин бўлган ягона сўз. У 35 ёш бўлишига қарамасдан ўсишда ва ўзгаришда давом этмоқда: Ханданович Лучано Спаллетти қўл остида ўз услубини ўзгартира олди.

Самир 2015 йилда терма жамоадан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Ян Облак эгаллади, аммо клуб даражасида у "Интер" юлдузи бўлиб қолмоқда. Клуб ва посбон ўртасидаги битим 2021 йилда якунига етади.


7. Уго Льорис ("Тоттенхэм")

"Тоттенхэм" мухлислари клуб посбонини танқид қилишни яхши кўришади, аммо Уго Льорис ажойиб сейвларга қодир кучли дарвозабон эканлигини тан олишади. АПЛда у энг яхшилардан бири.

Франциялик баъзида кутилмаган ишларга қўл уриб туради. Льорис ўтган йили жаҳон чемпионати финалида қилган ишини эсланг.



6. Тибо Куртуа ("Реал")

Айни дамда Куртуанинг ишлари яхши эмас. "Реал" посбони ЛаЛиганинг жорий мавсумдаги барча учрашувларида гол ўтказиб юбормоқда. Аммо у хотиржам ва ўз ишини юқори даражада бажарадиган дарвозабонлар сафига киради.


Бельгиялик кам хато қилади. Куртуа - ҳар бир ҳимоячининг орзуси. У икки мамлакатда чемпион бўлишга улгурди.

Унинг фаолиятидаги ёқимсиз он - "Реал"даги биринчи мавсуми. Ҳозирча у кўпчиликни ҳайрон қолдира олмаяпти. Бироқ Куртуа кучли дарвозабони ва буни жорий мавсум исботлаши керак.


5. Эдерсон ("Манчестер Сити")

Қисқа вақт ичида бунчалик тез ўсишга эришган посбонни эслай олмайман. Бразилиялик 2017 йилда юлдузга айланиб, унинг 40 млн.лик трансфери ҳақида бўлмағур гапларни айтган таҳлилчиларни жим бўлишга мажбур қилди.

Эдерсон "Сити"га ўтишдан олдин "Бенфика"даги сўнгги мавсумини жуда яхши ўтказди ва ўз ҳисобига 17та "қуруқ" ўйин ёзиб қўйди. Манчестерда у Клаудио Браво жойини эгаллашга муваффақ бўлди.

"Шаҳарликлар" Эдерсон билан кучайишда давом этмоқда. Бразилиялик посбон Гвардиола умид қилганидан ҳам яхшироқ бўлиб чиқди.


4. Давид де Хеа ("Манчестер Юнайтед")

Де Хеани дунёнинг энг яхши посбони дейдиганлар кўп ва улар билан баҳслашиш қийин.

Сэр Алекс кетганидан сўнг испаниялик посбон жамоадаги ягона барқарор ўйин кўрсатадиган футболчи бўлди. Кетма-кет уч мавсум у йил футболчиси деб топилди. Фақатгина ўтган мавсумдаги кичик омадсизликлар унинг ўйинга салбий таъсир кўрсатди.

Де Хеа сўнгги етти мавсумда беш маротаба Премьер-лиганинг рамзий жамоасидан жой олди. 2013 йилдан бери йил сейви совринини 5 марта қўлга киритди.

Давид ажойиб сейвлар ижро этиб, узоқ вақт барқарор ўйин кўрсатишга қодир.


3. Марк-Андре тер Штеген ("Барселона")

Марк-Андре тер Штеген фаолиятида бир нечта шов-шувли хатолар рўй берган, аммо у "Барселона"да дунёнинг энг кучли посбонларидан бирига айланди. 2018 йилдаги жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси дарвозасини айнан у қўриқлаши керак эди.

Менхенгладбах "Боруссия"сининг собиқ посбони ўсишда давом этяпти ва "Барселона" сафидаги энг яхшилардан бирига айланди. У бор-йўғи 27 ёшда ва унинг энг яхши йиллари ҳали олдинда. Нойер фаолиятини якунлаганида Мануэль ўрнини тер Штеген эгаллайди.


2. Алиссон ("Ливерпуль")

Алиссон шунчалик кучли дарвозабонки, у терма жамоада Эдерснни захирага "михлаб" қўйди. "Рома" 2017/18 мавсумда ЧЛ ярим финалигача етиб борганида уни ҳамма олиқшлай бошлади. 67 млн. фунт эвазига "Ливерпуль"га ўтиш кўпчиликни ҳайрон қолдирди, аммо... Алиссон Клопп коллективидаги етишмаётган паззллиги исботланди. Бу жамоа Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.


1. Ян Облак ("Атлетико")

Словениялик рўйхатимизнинг чўққисига 26 ёшда чиқишга муваффақ бўлди - ажойиб натижа. Етакчилик қобилияти, олиб бўлмас зарбаларни қайтариш - у ҳамма нарсага қодир. Облак 178та учрашувнинг 100тасида дарвозасини "қуруқ" сақлашга муваффақ бўлди. Облак - тўрт карра ЛаЛиганинг энг яхши дарвозабони соврини ғолиби.

Ишонч билан уни дунёнинг энг яхши дарвозабони дея оламиз. Словениялик бу жойни узоқ вақт сақлаб қолади.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг