ДР Конго терма жамоаси АҚШ қўйган талабларга қарамай, ЖЧ олдидан карантинга киришни режалаштирмаяпти

24 май 2026, 08:25
ДР Конго терма жамоаси, Aфрика мамлакатида Эбола вируси тарқалгани сабабли АҚШнинг мамлакатга киришдан олдин 21 кунлик карантинда туриш ҳақидаги огоҳлантиришига қарамай, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режасини ўзгартирмоқчи эмас.

Reuters агентлиги хабарига кўра, миллий жамоа вакили машғулотлар дастури ўзгаришсиз қолишини маълум қилган. ДР Конго терма жамоасининг ўртоқлик учрашувлари режа бўйича ўтказилади: 3 июнь куни Льежда (Бельгия) Данияга қарши ва 9 июнь куни Кадисда (Испания) Чилига қарши.

Дастурдаги ягона ўзгариш — Киншасага (ДР Конго) уч кунлик сафарнинг бекор қилиниши бўлди. У ерда жамоа учун сўнгги 52 йил ичида биринчи марта йўл олинаётган Жаҳон чемпионати олдидан кузатиш маросими ташкил этилиши кўзда тутилган эди. Таъкидлаш жоизки, ушбу сафар АҚШнинг огоҳлантиришидан олдинроқ бекор қилинганди.

Терма жамоа раҳбарияти қайдномага киритилган футболчилардан ҳеч бири Эбола вируси авж олган вақтда ДР Конго ҳудудида бўлмаганини алоҳида урғуламоқда. Бутун таркиб, шу жумладан бош мураббий Себастьен Дезабр ҳам мамлакат ташқарисида, асосан Европада бўлиб турибди. Бироқ жамоанинг бир нечта расмий вакиллари шу ҳафта бошида Бельгиядаги машғулот лагерига айнан ДР Конгодан етиб келишган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Reuters

Сўнгги янгиликлар

Барча ›