UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Барселона" ёзда Гризманни сотишга тайёр  0 10:35"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди"  3 10:16"Фенербахче" Лёвни таклиф қилмоқчи  0 09:57"Манчестер Сити"да навбатдаги рекорд  7 09:50АПЛ. "Ньюкасл" - "Манчестер Сити" 3:4  0 09:45ОФК Кубоги-2021. "Олтин Асир" - "Хўжанд" 2:2  3 09:40ОФК Кубоги-2021. "Насаф" - "Олой" 4:0  0 09:37Бразилиянинг ЖЧ саралаши учун таркиби: 38 ёшли Дани Алвес ҳам чақирув олди  4 09:14Хиддинк коронавирусга чалинди. У июнь ойида Клювертдан терма жамоага ёрдам беришни сўради  3 08:55Olamsport: Фергюсон Хабибни қаттиқ ҳақорат қилди, UFC 262 турниридаги барча жанглар рўйхати ва бошқа хабарлар  0 08:34Ферран Торрес Мессидан ўтиб кетди  10 08:15А Серия. Бугун Шомуродов ва "Женоа" "Аталанта"га қарши ўйнайди  16 07:57Европа Суперкубоги Белфастдан Истанбулга кўчирилиши мумкин  3 07:37Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба"  11 07:14АГМК "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Диёр Имомхўжаев: "Футбол ташкилоти билан телевидение машинаси фарқига бормаётганларга нимани тушунтириш мумкин?" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Футбол ташкилоти билан телевидение машинаси фарқига бормаётганларга нимани тушунтириш мумкин?"

Қабиҳ сўзларни эшитаётганимизга икки кун тўлди.

Жамоам бунга муносиб эмас. Ҳакамлик учун ким жавобгар ўзи демайман, футбол ташкилоти билан телевидение машинаси фарқига бормаётганларга нимани тушунтириш мумкин?

Хунук иш "Навбаҳор" — "Пахтакор" ўйинидагина бўлмади. Ҳеч бир сабабсиз Наманганда "Сўғдиёна", "Насаф" клубларига қарши ўйинларда ҳам стадионга нарсалар отилганди. Тезлик учун жарима ошганида аюҳаннос соладиган кишилар бўлади, аслида тезликни оширмаганлик учун жарима йўқ. Клуб огоҳлантирилганда аюҳаннос солганларга ҳам шу гап. Афсуски, йил бошидан буён бундай хунук ишлар Намангандан бошқа ерда кузатилмади.

Холисликни, адолатни талаб қилаётган томон бир неча миллисониялари юлиб олинган видеоларни тарқатишга уялаётгани йўқ. Биз маълум доира кишилар кўнгли учунгина ишламаймиз. Жарима ёки қарорларни биз ўйлаб топаётганимиз йўқ. ОФК ҳам, УЕФА ҳам, ФИФА ҳам шундай ишлайди. Буни билиш учун албатта халқаро майдонда ўйнаш шарт эмас. Биз истардик "Навбаҳор" халқаро аренада Ўзбекистон номидан иштирок этишини.

Маълум доира телефон рақамларни қандай тарқатаётгани, одамларни нималарга даъват этаётгани, одамлар бизни бўралаб ҳақорат қилганликлари борасидаги скринларни гуруҳларга фахр билан тарқатаётганларига гувоҳмиз. Бундай кишиларнинг холислик ҳақидаги иддаолари ўзлари учун сийлов. Биз бундай тарбия кўрмаганмиз.

VAR "Локомотив" стадионида "Локомотив" дарвозасига 2 та пенальти қўйганида қачонгача пойтахт клубларига ёрдам берасан деган ҳайқириқлар қулоққа чалинмади. VAR бўлмагунича ҳакамлар бизни синдиради деган фикрларни энг кўп ўшалар айтишди ва уларнинг ўйинларида VAR энг кўп ишлади. Бироқ ҳақиқатга тик боқишга келганида вазият ўзгармоқда. Чунки айрим клублар мухлислари ҳакам уй учрашувларида уларга ёрдам берилишига ўрганиб қолишди. Биз эса аввалги ишлар учун жавоб беришимизга тўғри келяпти. Чунки ҳисоб беряпмиз, одамларни эшитяпмиз, ўсяпмиз. Буни суистеъмол қилаётганлар, катта канал ёки гуруҳларда қасддан провакация қилаётганлар қонун олдида вақти келиб жавоб беради. Адолатни нафақат сиз, балки биз ҳам талаб қилишни биламиз.

Биз стадион тўлаётганидан албатта хурсандмиз. Шунинг учун ҳеч қачон ўтмаган кубок финалларини Наманганда ўтказяпмиз. Терманинг халқаро ўйинлари Наманганга берилди. Бунинг жавобини ҳам кўряпмиз. Шундан кейин ким расмий ўйинни сизга ишонади? Халқаро ҳакамни шу кўйга солмаслигингизга ким кафолат беради? Агар стадион фақатгина шундай кишилар билан тўлса ва сиз футболни кимгадир миннат қилиб томоша қилсангиз, яхшиси тўхтатинг. Бизга инсонлар керак, ким нима деса оғиб кетадиганлар эмас. Барибир тўла стадион пули тўлиқ касса қилинаётгани йўқ. Чунки кассага ишонилса, Ганага қарши ўйинини ҳам 20 минг эмас, 13 минг киши кузатган, сиз ҳақиқатни шундай масалаларда аввал талаб қилинг.

Наманганлик дўстларимиз, наманганлик адекват инсонларимиз билан доим биргамиз, ишонамизки, улар биздан ҳафа бўлишмайди. Бироқ бугун телевидение ходимлари Наманганда футбол учрашувларини олишдан ҳайиқиб қолишди, уларнинг кўпчилиги Наманганга бормоқчи эмас. Аслида эса "Навбаҳор" мухлисларининг асл гўзаллигини ҳам ўша телевидение бутун дунёга кўз-кўз қилганди. Футбол ҳакамлари наманганга бормоқчи эмаслар. Чунки уларнинг ҳам ўз оиласи бор, улар ҳам кимнингдир отаси, фарзанди. Биз ҳам ўз комиссарларимиз ҳаёти, хавфсизлиги учун жавобгармиз. Япониялик рефери бутун бир миллат жамоасининг тоза голини инобатга олмаган кунларда ҳам ҳакамни қувлаган ёки унга тош отган эмасмиз, афсуски бугунгилар орасида мана шундайлари ҳам бор.

Фикримни ҳақорат ила кўп сўрашибди: ҳакам тўғри ва яхши ишлади! "Пахтакор"нинг "Металлург"га қарши ўйинида эса нотўғри ишлади, бунинг жавобини беряпти. Агар Норсафаров дипломат бўлганида, 11 метрлик жарима бермасди. Биз эса ундан дипломат бўлишни эмас, профессионал бўлишни талаб қиляпмиз. Гапим кимгадир ёқиши шарт эмас. Ўзи ҳаммасини кўриб турибди. Ҳақоратлар учун чин дилдан ҳафаман, ҳайф сиздек тарбиясиз кишиларга", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +48   

Фикрлар

+50   
09 апр 11:30:51
diydor (R_M)
Kerakmas umuman kubok finaling ham terma uyining ham. odamlar axmoq emas xalqaro hakamlarga tosh otgani ular biznikilarga oxshab iflos ishlarni qilib ketmaydi. shunchaki haqiqatga tik boqishni urgan. umuman navbahorga muxlislarni kiritishni mavsum oxirigacha taqiqlab quy senam bizam tinchaylik. tupurdim fikringayam futbolingayam. yana nima emish penalti bor edi mish. demak senlar aqlli futbolni tushunasanlar qolganlar tupoy mol ekanda oq bilan qorani farqiga bormaydigan
+39   
09 апр 11:42:56
BECK10_07
Эй диёр лўттивоз сан гапни айлантириб яна ўзини оқлама ишлаяпмиз ишлаяпмиз деб керакмас наманганда ўтказадиган кубок ўйининг термани ўйини хам. САН лўттивоз хакам хато қилса хакамга бахо бериш бизни ваколат эмас дейсан Энди клуб Ишига хам аралашма. Хоп кеча кантакт бўлгандир лекин яққол пеналтига бормайди. Химоячи хам нимагадир харакат килиши керакми ёки гол уришига қараб туриш керакми. САН дарров клубни камчилигини езасан камчилик кайси клубда йўқ. 30 йил хакамдан жабр кўрган халқ охири сабр косаси тўлди. САН клубларни камчилигини кидиргунча ўзингни ва ЎФАни камчилигини тўгрила. Бир марта сал хакам хақ бўлса шунда хам 100% хақ эмас хамманг ўзингданифаришта ясаб оласанлар. Кеча пахтакорни металлург билан ўйинида нега жим эдинг. Нега ақиллилик қилиб ўз тарбиянгни кўрсатмадинг санда тарбия борми. Мирзахаким Тўхтамирзаевга студияда қилган муомилангдан кўрганман тарбиянгни. САН фақат ўзинг ақиллиқ ва фариштасан.
+38   
09 апр 11:34:23
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Наманганлик муҳлисларни бу қадар агрессив бўлишларига нимадир сабаб бордирки, улар шундай йўл тутишгандир. Улар ҳам аҳмоқ бўлмаса керак, ўзларидан ўзлари машиналарни пачоқ қилиб юборадиган? Қарс икки қўлдан чиқади Жаноб Имомхўжаев!
+35   
09 апр 11:39:57
Жавлон
Диёрбек!!! Ман сизни хурмат киламан! Буюк бир сулоланинг муносиб давомчиси деб биламан! Тогри мухлисларнинг килган ишларини окламиман. Жазолаш керак. Лекин бунака хакамлик булмайди. Пахтакор хакамларнинг ердамисиз хам чемпион бола олади деб биламан. Нега Металлургга карши уйиндан кейин статистикани езиб чикмадингиз макола килиб? Неча маротаба Пахтакор хакамлар ердами бн галаба козонганини??? Сиз катта лавозимдаги одамсиз, бунака бир томонлама макола езишингиз яхши эмас! 30 миллион одамни алдаб булмайди. Хамма курди телевизорда уйинни. Ман Навбахорниям, Пахтакорниям мухлиси эмасман. Бизга хакикий тоза футбол керак. Ха дарвоке, Навбахорхам уйинни 7 апрельга сурилишига рози болмаслиги керак эди. Уз вактида уйнаши кк эди. Мана реал, бир хафтада икки марта ливерпул билан ва шанба куни барса билан уйнаяпти.
+29   
09 апр 12:36:09
Raxmonjon Po'latov
Diyor Namangan xalqi ja sen aytkanchalik emas. Gana gol urganda olqishladik, chunki yigit bizni qoyil qoldirdai, o'yin yakunida raqibga olqishlar bilan minnatdorchilik bildirdik chiroyli o'yin uchun futbolga nimaligini yaxshi bilamiz. Sen uzinga savol ber o'tkan yili kubik o'yinida nimaga muxlislar Nasafga yoki xakamga bunday munosabat bildirmadi. Javob oddiy Nasaf Xalol o'ynab yutdi.
+25   
09 апр 11:41:08
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi.
Diyor oka ota onen xoram yedirib boqmagan bulsa aytchi paxtakor metalurg uyinidagi xakamga qanday chora kurildi ertaga qizilqum nasafda iwlarkan nega jazo yuq diyor ukam man sani xurmat qilardim lekin iltimosim jazosi berilsin uwa xakamlarni paxtakor metalur amgka navboxor sug'diyona turon wu uyindgi xakamlarni butun umirga yuqat futboldan diyor xurmatingni yuqatma uka xech nimadan qurqma orqangda xalq adolat qolaversa yaratgan bor xaqiqatni yawirme yuqat xammasni uzb futbolidan kunglim qolib ketdi nafaqat mani butun uzbni kungli qoldi.
+25   
09 апр 11:37:08
Uzbekistan7777
Chempionating xam boshingda qolsin! Biz noxaqlikka chidolmadik
+25   
09 апр 11:31:05
ManchesterYunaytedUz
Uyingdan sug'irib, amingni chiqarib ketiwmasin Diyor. Xalq bn o'ynawma.
+21   
09 апр 12:45:40
Ahror Navbahor
Namangan muxlislar ajoyib bular shunmaydi. Stadionga kelsa biladi... Prosta gapirish foydasi yo buni Nikinbayev kotini ochib tashaydi. Shu odamdan br sorash kk shu odam joyiga urib qoyadi doim. Pittillab qoladi ular haqida yozsa orqasi ochilsa jirillab. Bz navbahor chempion bolmasa ham muxlislik qilaveramz. Bzga shunchaki odddiy futbol kk halos. Diyor tarbiyani bollaringa ber. Sani korganmz Mirzahakim T oldida. Yaxshisi Namanganga kel oyin korgani kabinetta pisib otiravermay.
+21   
09 апр 11:54:24
diydor (R_M)
Salim negativlar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Penalti bor edi nabarot bo‘lgandayam penalti bermasa baribiram yig‘lardingizlar
oldin stadionga chiqib bir muxlislik qilib kel keyin javob yozasan bunaqa xarom penaltini uziga ravo korganlar olaversin
+21   
09 апр 11:27:02
Эрнесто Че гевара
Навбахорга Массонлар қарши, хакамларни улар бошкариб туришади. булмаса хозир Навбахор Чемпионлар лигасини ютарди
+20   
09 апр 11:34:28
Samatov
Zbornini oyinini gapiribsan Namanganda kop muxlis kirishini bilib ham soqqani óylagan bu haromxorlar Vatan uchun tekin qib qoy, nimaga unda Toshkentdagi óyin bepul boldii tizim chirib kiradigan yeriga kirib ketgan bizi futbol hechqachon kòkarmaydiii !!!
+19   
09 апр 11:37:01
Botir Shokirov
Hurmatli obunachilar.metallurga pahtakorni boshqarga hakamga hec qanday chora korilmagan ertaga qizulqum nasaf oyinini boshqaradi bu diyor doim ufa bn ozini oqlaydi ishonmasan tekshirina
+17   
09 апр 12:39:10
Abbos Mirzayev
Диёр ва Р.Эрматов ҳақиқатни фарқига борган куни халқ "Футбол ташкилоти билан телевидение машинаси фарқига боради.
+17   
09 апр 12:37:49
Shuxrat2728
Diyor san boshing bilan ko'p yiqilganmisan
Nima deganingniyam o'zing bilmaysan .dalbayob
Krisa.O'zbekistonda futbolni yig'ishtirish kerak
Faqat paxtakor uchun hammasi.o'ziku bir tiyinga
Qimmat jamoa agar shu jamoa bo'lmasa chempionat
Chiroyli o'tadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика