UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19"Боруссия" логотипи соддалик тимсоли ҳисобланади  0 11:11Симеоненинг ёрдачиси "Ривер Плейт"ни бошқариши мумкин  0 10:56"Бавария" логотипи ҳақида  0 10:45Роналду илк миллиардер футболчига айланди  5 10:26Бундеслига логотипида қандай маъно яширинган?  1 10:21Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд"  7 10:05Элдорбек Суюнов: “Рестардан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...”  2 09:52Педрога яна бир даъвогар пайдо бўлди   0 09:48Интервью. Сергей Князев: «Футбол мен учун статистика ва тарих демакдир...»  1 09:35Торрес “Валенсия” билан шартномасини узайтиришдан бош тортди   0 09:17Лингард МЮдан кетмайди   3 08:58“Наполи” ва “Рома” “Милан” футболчиси учун курашади   0 08:39Зинченко: “Деярли ҳамма “Ливерпуль”ни чемпион сифатида тан олиб бўлди”   3 08:20Евро-2016 чемпиони “Локомотив”да қоладиган бўлди   0 07:58МЮ ҳам “Милан” футболчиси учун курашга қўшилди   2

Диёр Имомхўжаев: "Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир"

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида янги хабар жойлади.

"Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, келишиш учун киритилди.

Лойиҳа ўзида букмекерлик фаолиятини амалга оширишдаги қонунбузарлик учун шахсни жавобгарликка тортиш, ўйин жараёнлари ёхуд уларнинг натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида келишилган ўйинларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш, шунингдек, букмекерлик фаолиятидаги қонунбузарлик учун жавобгарлик каби масалаларни акс эттиради.

Сир эмаски, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Футбол фаолиятини назорат қилиш бўлими сўнгги икки йилда футболимизда юз берган бир қатор ноҳалол ҳолатларни аниқлашга эришди. Шу тариқа ташкилот бир қатор футболчиларни маълум муддатларга футболдан четлаштирди, бир нечта жамоа мусобақалардан олиб ташланди. Мазкур қонун лойиҳаси амалга тадбиқ этилса, яқин келажакда футболдаги соғлом рақобатни сунъий равишда бўғаётган кимсаларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлади. Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+11   
22 май 13:31:59
Farrukh_1980
2018 UFA tugri yulda ishlashni boshlagn edi. Umid Ahmatdjanov davrida. Umid Ahmadjanov halol ishlagan edi.
+7   
22 май 13:35:47
MirZohiD
Diyor malades duxi balan bola ishini evlidi Hudo holasa kim nma disa disin lekin iwiga gapiga jovob beradigon bola Diyor ukam kim nma disa disin gazini bos mevali daraxtka tow otiladi wunichun harxil gaplaga ahamiyat bermi asosiz tanqidlaga dimohchiman ahamiyat bermi olga. Ozbek futbol uchun jon kuydiradigon bola. Adolatli bolib vohtida PfL orqasini ochib tawab sport tvdan ketudi. Adolat baribr tikalanadi jurnalist shunaqa bolish kere. Anu ayrim laganbardor ornini yoqotib qoyishdan qorqadigon maddoh jurnalistlaga bitta master klass qibersa yahwi bolardi.
+6   
22 май 14:28:46
Барса 80
Келишилган уйинларни очикчасига ёзмайсларми факат гапириб куйганларингча билайлик биз хам
+6   
22 май 14:00:12
Abdunazar
Diyor I. To'g'ri tanlov. UFA.ni ham yoshartirish kerak.
+3   
22 май 16:14:07
barsa buni
Farrukh_1980 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2018 UFA tugri yulda ishlashni boshlagn edi. Umid Ahmatdjanov davrida. Umid Ahmadjanov halol ishlagan edi.
Кайси замонда яшавосан умид футболни бир жойларига тикиб кетику ей банда
+3   
22 май 13:45:02
Davronbek Beshariq
Собик УФА Президенти У Ахмаджонов ишини давом эттирганда унинг купгина футболга тааулликли янги режалари амалда бажарилаётган булар эди.. Биз футбол мухлислари Узбекистон чемпионатини навбатдаги турини интиклик билан кутаётган булар эдик. Миллий термамизнинг жахондаги кучли миллий терма жамоалари билан уртоклик уйинлариничи.....энди тушингизда курасиз....
+2   
22 май 14:34:49
KENT
Яхшиси хамма кулублани таркатворип любитлний киб куйиш керак узб футболдагила олайотган пулини 30% фоизиниям оклолмаяпти
+2   
22 май 14:23:17
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Раҳбарлар алмашавериши оддий ечим эмас, балки ўзини янги даврга мослаштириш учун алдаш. Бузуқ машинани ҳайдовчиси алмаштирилса ҳам у машина юрмайди, сабаби у бузилган бўлади. Тизимни ўзгартириш керак! Тизим яхши бўлса раҳбарнинг ҳам меҳнати юзагачиқади. Тизим йўқми, демак Диёрга ўхшаган раҳбарлар навбати билан алишаверади...
+2   
22 май 14:10:04
Граф Монтo Kpиcтo
zek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shoqurbonov 2019-yilning iyun oyida Omon G‘ofurov o‘rniga PFL bosh direktori vazifasini vaqtinchalik bajaruvchi etib tayinlangandi. 48 yoshli Shoqurbonov Toshkentning “Bunyodkor” klubida texnik va sport direktori lavozimlarda faoliyat ko‘rsatib kelgan. Ungacha esa u professional hakam sifatida faoliyat olib borgan. Hozirda tashkilot rahbarligiga ikki nafar nomzod ko‘rib chiqilmoqda. Ulardan biri PFL direktori birinchi o‘rinbosari Diyor Imomxo‘jayev. Yana biri O‘zbekiston terma jamoasi sobiq yarim himoyachisi, hozirda O‘zbekiston futbol assotsiatsiyada terma jamoalar bo‘lim boshlig‘i sifatida faoliyat yuritayotgan — Aziz Haydarov. Professional futbol ligasi — O‘zbekistonda futbol musobaqalarini o‘tkazish bilan shug‘ullanadi. PFL 2008-yildan tashkil etilgan. 2009-yildan o‘z faoliyatini boshlagan. Superliga, Pro-Liga, O‘zbekiston Kubogi va Liga Kubogi kabi yirik musobaqalarni o‘tkazish mazkur tashkilot tasarrufiga kiradi. Tashkilotni 2009-yildan 2017-yilgacha sobiq futbolchi Farhod Magomedov boshqargan. Omon G‘ofurov esa ikki yil davomida PFLga rahbarlik qilgan.
А Хайдаров умуман булмайди Навбохор мухлислари олдида духига утирган -ку, Фаластин хам турибди очилмаган карта хали у хам очилади унда курасиз. Диёр тоза , дангал-чи, чапани узбек йигити......! Яна билиади бу маним фикирим.
+2   
22 май 14:08:49
Ўзбеклигим фахрим
Биринчи қадамни қачон ташлайсизлар энди. Худди олдин бир ҳамма ёқни қўзғатиб юборгандай гапирасиза бу масалада олдин келишилган ўйинларни тан олишни бошланглар кейин биринчи қадамни ташланглар ана ундан кейин ҳамма вилоят жамоаларини бир хил табақада кўришни ўрганинг ука
+1   
22 май 15:41:02
Фуркат.87
Xaxa
+1   
22 май 14:31:07
Baxtruz_2020
Киморга йул очилдими
+1   
22 май 14:24:44
Haerullo
Миржалол Косимов N1
+1   
22 май 13:31:18
Viva_Respect
PFL bosh direktoridir balki
+1   
22 май 13:29:51
Shox ManYu N_1
Xali ko'o'p qadamlar tashlanadioov...
Bizani fudbolda xam sog'lom raqobatlar bo'lishini biz xam juda istaymiz! Omadilani bersin!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг