UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Роналду – энг обрўли спортчи   2 23:21Ла Лига. "Барселона" – "Вильярреал". Бошланғич таркиблар маълум: Коутиньо асосийда!   14 23:16А Серия. "Рома" – "Ювентус" (матнли трансляция)  10 23:14А Серия. "Наполи" "Женоа" дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди, "Милан" сафарда "Кротоне"ни ютди   3 22:58Хави: "Агар ВАР бўлганида, бошқа натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди"  8 22:56ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Гранада" 6:1  1 22:25АПЛ. Гол+пенальтиларга бой ўтган “Ман Сити” – “Лестер" баҳсида “тулкилар” 5:2 ҳисобида зафар қучди  82 22:05АПЛ. “Вест Хэм” – “Вулверхэмптон”. Бошланғич таркиблар  3 22:00Диего Коста: “Атлетико” тақдиримга аниқлик киритсин, клубга муаммо туғдирмоқчи эмасман”  6 21:56"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади"  24 21:43Бундеслига. ”Бавария” ”Хоффенхайм”дан "шапалоқ" еди  7 21:40Суарес илк ўйиндаёқ “Атлетико” тарихига кирди  13 21:39"Персеполис" Хави бошчилигидаги "Ал Садд"ни ОЧЛдан чиқариб юборган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 21:39АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ньюкасл" 1:1  0 21:10Ла Лига. Суарес дебютидаёқ дубл+ассистга эришди ва “Атлетико” йирик ҳисобда ютди  40

Диёр Имомхўжаев: "Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир"

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида янги хабар жойлади.

"Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, келишиш учун киритилди.

Лойиҳа ўзида букмекерлик фаолиятини амалга оширишдаги қонунбузарлик учун шахсни жавобгарликка тортиш, ўйин жараёнлари ёхуд уларнинг натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида келишилган ўйинларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш, шунингдек, букмекерлик фаолиятидаги қонунбузарлик учун жавобгарлик каби масалаларни акс эттиради.

Сир эмаски, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Футбол фаолиятини назорат қилиш бўлими сўнгги икки йилда футболимизда юз берган бир қатор ноҳалол ҳолатларни аниқлашга эришди. Шу тариқа ташкилот бир қатор футболчиларни маълум муддатларга футболдан четлаштирди, бир нечта жамоа мусобақалардан олиб ташланди. Мазкур қонун лойиҳаси амалга тадбиқ этилса, яқин келажакда футболдаги соғлом рақобатни сунъий равишда бўғаётган кимсаларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлади. Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика