UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Ўзбекистон кубоги финали Тошкентда ўтказилади  1 12:41ЖЧ-2022 саралаш. Эртага бизни қандай ўйинлар кутмоқда?  1 12:30Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани)  15 12:11Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва championat.asia ходимлари Сингапурга учиб кетди  10 12:07"Наполи" футболчиси учун курашда "Реал" "Барселона"ни ортда қолдирмоқда  1 11:33Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон билан баҳсда бир сонияга тўхтасак, барчаси тамом..." (матбуот анжумани)  31 11:28Станислав Черчесов: "Асосий вазифа - Европа чемпионлиги" (матбуот анжумани)  5 11:12Ўзбекистонлик назоратчи, комиссар ва ҳакамлар халқаро ўйинларга тайинлов олишди  1 11:09Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 учрашувини гонконглик ҳакам бошқаради  6 11:09Ўзбекистон МТЖ Сингапурга учиб кетмоқда ГАЛЕРЕЯ  30 11:07Сингапур – Ўзбекистон. Жамоаларнинг либослари ранги маълум  14 09:52“Милан” таркибини “Арсенал” ва “Челси” футболчилари билан кучайтириб олмоқчи   7 09:48Olamsport: Волинкин халқаро турнирда қатнашади, "Фьючерс"да теннисчимиз биринчи рақам ва бошқа хабарлар  0 09:40“Реал” футболчиси январда яна бошқа клубга ўтиши мумкин   0 09:12Лёв: “Жан қизил карточкага лойиқ эди”   3

Диёр Имомхўжаев: "Андижон" қандай ҳакамлик билан Суперлигага чиққанди-ю, энди қандай ҳакамлик истайди, деб ёзишни истардим, лекин..." Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Андижон" қандай ҳакамлик билан Суперлигага чиққанди-ю, энди қандай ҳакамлик истайди, деб ёзишни истардим, лекин..."

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги хулосаларини ёзди.

"Андижонда бўлдим. Ҳакамлик масаласида 200 га яқин эътирозлар телефонимга келиб тушди. Айтишяптики, бундай ҳакамлик билан ўзбек футболи ривожланиб қолмас экан. Шуларнинг ҳаммасига "Андижон" қандай ҳакамлик билан Суперлигага чиққанди-ю, энди қандай ҳакамлик истайди, деб ёзишни истардим, лекин яхшиси жавобсиз қолдираман.

Учрашув комиссари эдим. Вазифам ҳакамлар фаолиятини баҳолаш эмас, бу борада мутахассис ҳам эмасман, стадион атрофида ўтирганлар ҳам мутахассис эмас. Ўзимнинг чекимга тушган ишлар бўйича хулосамни айтайми? Клубингиз Суперлига талабларига тайёр эмас. Мен ишлар пухта йўлга қўйилган демаган бўлардим. Йўқса йил аввалида Краснодардан келган нормал майса, кузга келибоқ ўлиб бўлмасди. Чунки сизда футболчиларга бир қоп пул беришини мақтанадиганлар бор, оддий бир ғалаба учун машиналар совға қиласизлар-у, бироқ майса учун 10 минг долларлик машина олишга пул етмай қолади, майса яшнаши учун керакли воситаларга пул йўқ. Бугун сиз миллиардлаб пул бераётган футболчилар эртага Андижонни тарк этади. Сизга нима қолади? Умуман, "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ўша футболчилар ёмон ўйнамади, лекин бир бош устун ҳам бўлмади, тан олинг. Сиз ҳакамнинг 1 та ҳуштаги-ю, дарвозага берилган 2 та зарбага аза очяпсиз. Унгача нима бўлди, "Андижон"нинг ҳамма муваффақиятсиз ўйинларига ҳакамлар айбдор эмасдир?

Бир кун аввал U-21 ўйинида бўлдим. "Сўғдиёна" ёшлари ғолиб чиқди, зўр ўйнашди. Тушунганим шу бўлдики, мухлисларга эрмак керак, гап керак. Улар ҳаттоки ўзининг ёшгина ўйинчисини ҳам аямаяпти, гап билан шундай савалаяптики, ўша футболчига раҳминг келади. Яхши мухлис ўзига тегишли футболчини танқид қилиши мумкин, аммо ҳақорат қилмайди, қўллайди. Эплай олмаса, раҳбарият у билан хайрлашади, тамом. Биласизми нима, Бўстондаги футбол мактаби роса ёқди. Қаердаги нарсаларга миллионларни сарф этавермай, тезроқ шу жойни янада обод қилиш керак. 3 та майдон учун жой етарли, Мираброр Усмоновдан ёдгорлик экан бу жой. Ажойиб база бўлиши мумкин, Қибрайдаги каби. Фақат майдон билан деҳқонлар, фермерлар, чойхоначилар эмас, конкрет соҳа мутахассислари шуғулланса, иш яхшироқ бўлади. Бу борада балки Намангандаги ҳолатдан ўрнак олиш керакдир.

Мана энди Андижонда ўзимга энг ёққан ҳолат ҳақида айтаман, у ҳам футбол билан боғлиқ. Мен ҳақиқий футболни гўнг иси келаётган катта стадионда эмас, катта йўлнинг ичкарисида жойлашган Лимон аренада кўрдим. Бу ерга водийнинг турли шаҳарларидан футболчилар келиб, мини-футбол ўйнашар экан. Кичик стадион атрофи мухлислар билан тўла. Мен борган вақтда ҳакамнинг ўзи йўқ эди, футболчилар бир-бири билан ўзи келишиб, нолимай, чайналмай тўп тепишяпти. Агар вилоятда қачондир футбол зўр бўлса, бу катта жамоанинг эмас, мана шу Лимон аренанинг хизмати бўлади. Мен бунда бир қатор профессионал футболчиларни ҳам учратдим, айрим жамоаларга хусусий тадбиркорлар ҳомийлик қилишини ҳам кўрдим. Агар биз катта футбол учун деб шунча пулни ҳавога учиришда давом этсак, исрофи уради. Ҳакам ҳақида гапиришдан олдин сизлар жамоадан ҳақиқий профессионалликни, захирани талаб қилинг. Ҳакамлар ҳатто Европада ҳам хато қилади. Мана шу хатоларни камайтириш учун ТВ ишлаяпти, VAR ишлаяпти. ЎФА ҳам қачондир етиб келади буларга. Айни вақтда ташкилот терма жамоалар учун тарихда биринчи бор марказ қуриш ниятида, яъни, моддий-техник база ҳақида ўйлаяпти. Пуллар ҳавога эмас, болалар футболига йўналтирилса, Лимон аренада шунчаки яхши футбол учун писабилло пул бераётган одамларнинг ўзи вилоятда яхши бир катта жамоага асос солиш учун бирлашади. Улар пулни чўнтагидан чиқаради, футболни яхши кўргани учун. Қайсики мамлакатда спортнинг бирор тури ривожланиши учун, шу мамлакатда спортнинг шу тури оммалашган, уни кўча ҳолатида ўйнаш учун шароитлар бўлиши шарт.

Юқоридагиларни тўғри ҳазм қиладиган андижонлик дўстларимизга соғлиқ тилайман. Улар каби инсонлар яхши футбол клуби учун муносибдирлар", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +83   

Фикрлар

+24   
16 сен 16:10:57
Saidafzal
Бугун сиз миллиардлаб пул бераётган футболчилар эртага Андижонни тарк этади. Сизга нима қолади? Зўр гап бўлибди!
+15   
16 сен 16:09:48
Xaqiqat 7777
Andijon pro liga xakamlar bn 1 o'rinni oldi endi esa super ligada xakamlar deya aziyat chekyapti avval pichoqni uzinga ur og'rimasa brovga ur
+13   
16 сен 16:11:49
Saidafzal
Андижон 2:1 Истиклол хакида гап кетябди шекилли ))) йук жойдан Шерзод ютиб берганку !
+12   
16 сен 17:00:11
Саддам Андижон
Диер сиз хакамларни ишини бахоламайман дебсиз.бу тугридур лекин Уша куни бир вазиятда сугдиенани уйинчиси бизни уйинчини накд буйнига тепди,100% кизил карточка но зокир жим...Яна Бир холат.жарима майдони ичида туп сугдиена уйинчиси кулини олиб кочаетганда кулига тегди,зокир Яна жим.лекин худди шунака вазият якинда евро2020 саралашида,озарбайжон-хорватия уйинида булганди,хакам сразу пенальти берди.янаям ушанда туп озарбайжон уйинчисини пачти елкасига текканди.андижондаги вазиятда эса туп явный кулига текканди.булибам хакам бу вазиятга якин турганди.мен бу билан уйинчиларимизни окламокчимасман.уларни савиясини биламан.проста бу икки холатга куз юмиб булмас эди,айникса уйинчимиз тепки еганда!!!так что андижонди жа пастга урманг.бу гапларизга бошкача ответ килишим керегиди,но узимни босдим,даже сизлаб ездим!!!тушунгандурсиз нима демокчилигимни,а!!!ишларизга омад.
+12   
16 сен 16:22:37
LAR373
майдон тугрисида тугри гаплар ёзилган
+9   
16 сен 16:27:41
ilyos
Сен Диёр Андижонди майдонини гапирдин хуп аши сен шахсан узингмидин агар Сурхон билан Динамони кушсам олий лигага отами углимасман дегансанку кани бу ерда хакикат хуп ухам майли эсласенг шу Андижон майсаси ёмон регламентга жавоб бермеди агар тугирланмаса олий лигага кушмимиз деган хам сен эдинг мана курди уша Сурхонни майдонини шуларни хам кушдингку яна андижонди гапирасан кани шафофлик юзига Сугдиёнани уйинчиси тепди 2-марта кулга тегди пеналти бермади шуларни хам ёзмапсанда ..э карочи сенга иш йук сени гапларинга адашмасам биро кулок солме куйган булса керак
+9   
16 сен 16:23:46
LAR373
эссиз наврузни майдони узбда №1 эди
+8   
16 сен 16:22:06
френк лемпард
уффга ишга кирганни ахволи шу шекилли бирорта уфф хакам ва бошка Уффга алокадор кимсаларга Диор бир радлия арзнома шикоят хатларини укимай куйдик аввалги Диордан асар хам колмаган бир Узбек фудболини мохир каламкашидан айрилибмиз деса хам булади
+7   
16 сен 19:23:45
Dilshodbek110272
БАЛИК БОШИДАН САСИЙДИ ДЕЙИШАДИ.КУП ИШЛАР ЮКОРИДАГИ БУЙРУКЛАР ОРКАЛИ БАЖАРИЛАДИ.АХБОР АКА ИМОМХУЖАЕВ АНДИЖОН ИСТИКЛОЛ УЙИНИНИ СТАДИОНДАН ТУРИБ КУЗАТГАН ВА БИРИНЧИ БУЛИБ АНДИЖОН ХАЛКИНИ ВА ЖАМОАСИНИ СУПЕРЛИГАГА ЧИККАНИ БИЛАН ТАБРИКЛАГАН.
АХБОР АКА АЙНАН ШУ УЧРАШУВДА АНДИЖОН ГАЛАБА КОЗОНИБ СУПЕРЛИГАГА ЧИКИШИНИ КАЁКДАН БИЛГАНИКИН.ДИЁРЖОН .
+7   
16 сен 16:47:05
beseda
Диори гапига хам узига хам кизикиш колмаган ужи курганмиза окаларини даврида канака юрардию кандай гапиришини узинглар пиширган оши айланиб хам ургилиб хам еяверасан энди
+7   
16 сен 16:46:07
Bek Mamadjanov
Диёр хамма гапирсаям сен вапшее гапирмагин тушиндингми, Анжан пролигада юрганида сен каерларда эдинг
+6   
16 сен 18:04:33
Muzaffar 1987
жуда кизик гаплар,хамма гаплар хам нохак эмас хаклиги хам бор лекин сен бола футбол профессоримисан,мен хам сендан купрок тушунаман фуболни чунки собик союз пайтидан бери мухлисман.Хакикатни гапиришни урган чайналмасдан,Андижон мухлисларига кимнидир ердами керакмас уйлаб гапир.Барча ростгуй инсон булса курди пенальти бор эди,нимага тан олмайсан эркакчасига тугри деб айтмайсанми.Факат шу уйиндамас,Динамо уйинчисини хам осилиб йикитишди пенальти 100 фоиз бор эди хакам бермади.Хар бир уйинда хато яна акллилик килиб хамма хакам хато килади дебсан.Андижон халки мард танти,мехмондуст футболсевар халк майли стадион хакидаги фикрлар тугри айтилган тан оламиз.Хафа булманглару узбек футболи сусайишида утирволиб амалий иш килмасдан огзи полвонларни иши сабаб буляпти эплолмасанг бушатишиб куй,качонгача давом этади бу
+6   
16 сен 17:20:18
NASAF-97
gapning rostini aytaman fudbolni f xarfini tushunmaydigan faqat uziga publika yig'adigan jurnalist qanday qilib fudbol xaqida maslaxat beradi tushmayman
+6   
16 сен 17:04:00
Batistuta
Diyor yoqol iflos sen xoram qildin uzbek futbolini endi yozib posle pojara ashinda yozmavsanda qana chiqqanimizni endi esinga keldimi jazolamesanmi o‘sha Sherzod Qosimovni nega jazolamadin a eb qoygansabda iflosa Diyor sen yoqol xamilion olti kotsan sen
+6   
16 сен 16:42:43
Файзулох79
Хамма ёкни расво килиб кетган Умид, Омонлар билан бирга ишдан кетиши керак эди, Диёр. Равшан Эрматовнинг пинжига кириб олди, менимча. Бу бир каричнинг ичи тула фитна, игво.Урнига маънили Ватанимизга фойда келтирадиган инсонни куйиш керак.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг