UZ

Дивок Ориги: "Ички овоз мен "Ливерпуль"да қолишим кераклигини айтди" Янгиликлар

Дивок Ориги: "Ички овоз мен "Ливерпуль"да қолишим кераклигини айтди"

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги клуб билан шартномани узайтиргани борасида фикр билдирди.

"Бир вақтнинг ўзида яхшилаб ўйлаб олишим ва клуб мен билан шартномани узайтиришни хоҳламоқдами йўқми, шу борада гаплашиб олишим керак эди. Ўша вақтда мавсум авжига чиққан ва мнг ишимга бор эътиборни қаратишим лозим бўлган пайт эди. Шунинг учун вакилларимга музокара ўтказишлари учун рухсат бердим. Охирида ички овоз мен "Ливерпуль"да қолишим кераклигини айтди. Бу менга кундек равшан эди.

Мен бу ердаги ўйин ва машғулотлардан мамнунман. Яратиб берилаётган имкониятлардан жуда миннатдорман. Бу менга олға ҳаракатланишим учун туртки бўлади", - дейди Ориги.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг