UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Бавария" Паварни сотишга тайёр  1 13:27"Наполи" ва "Эвертон" "Зенит" ўйинчиси учун даъвогарлик қилмоқда  0 13:03"Рома" туркиялик футболчининг трансферини эълон қилди  2 12:40Пулишич ушбу ёзда "Челси"дан кетмоқчи эмас  1 12:17Манба: Эриксен "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади  6 11:53"Лидс" "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзолади  1 11:30Де Лигт "Бавария" сабаб "Ювентус"дан кетмоқчи  1 11:25Olamsport: Қозоғистондаги боксчиларимиздан 16 та медаль, яна бир ўзбек спортчиси One FC билан шартнома тузди  0 11:07"Фламенго" ушбу ҳафтада Видалнинг ўтиши ҳақида эълон қилади  0 10:44Матич "Рома"га Моуринью сабаб ўтганини тан олди  0 10:20"Милан" Зиешни "Челси"дан ижарага олиши мумкин  0 10:00ПСЖ бугун янги бош мураббийни таништиради  0 09:45“Тоттенхэм” Лангледан сўнг “Барса”нинг яна бир футболчисини қўлга киритмоқчи  3 09:30Эриксен МЮ билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум. Трансфер шу ҳафтада амалга ошади  5 09:15ПСЖ Скамакканинг трансферига 50 млн евро сарфлайди  3

"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия... Янгиликлар

"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия...

Суперлиганинг 12-туридан кейин пайдо бўлган қизиқарли маълумотлар билан таништирамиз.

"Локомотив" 0:1 "Сўғдиёна"

Мазкур баҳсдан кейин "Локомотив" мағлубиятлар сони (8), "Сўғдиёна" гол уриш бўйича чемпионат етакчисига айланиб олди (19). Шоҳруз Норхонов ҳам "снайперлар" пойгасидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

"Динамо" 1:3 "Сурхон"

"Сурхон" 3 йиллик танаффусдан кейин Суперлигада 3 та гол урди. "Динамо" эса тарихдаги энг ёмон стартини такрорлади. 2004 йилги мавсумда ҳам самарқандликлар 11 ўйинда 6 очко тўплашган эди.

"Бунёдкор" 1:1 "Қўқон-1912"

Чемпионатимизнинг ҳимояси энг заиф (ҳаммадан кўпроқ гол ўтказган) жамоалари ўртасидаги тўқнашувда фақат ҳимоячилар гол уришди. "Қалдирғочлар"нинг ғалабасиз ўйинлар серияси 7 тага етди.

"Навбаҳор" 0:0 "Металлург"

Бу ўйиндан кейин "Навбаҳор" уйда энг яхши натижа қайд этаётган (12 очко) жамоага айланиб олди. "Металлург" эса сафарда умуман ютолмаяпти.

"Олимпик" 1:0 АГМК

Сардор Раҳмонов АГМК футболчисига айланганидан бери 2-бор майдондан четлатилди. 27 ёшли ҳимоячига иккала қизил карточкани ҳам Фирдавс Норсафаров кўрсатган.

"Нефтчи" 1:1 "Насаф"

Яйпандаги ўйинда 2 бор пенальти белгилаган Рустам Лутфуллин бу борада барча ҳамкасбларидан ўтиб кетди. У жорий мавсум 7 ўйин 9 марта 11 метрли нуқтага ишора қилган. 

"Қизилқум" 0:2 "Пахтакор"

"Қизилқум" "Пахтакор" устидан охирги марта ғалаба қозонганида (2001 йил) кеча "шерлар" таркибида майдонга чиққан Диёр Холматов, Аббосбек Файзуллаев ва Рустам Турдимуродов ҳали туғилмаган эди.

Обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика