UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Сиэттл" ва "Боруссия Д" учрашувида 8 ёшли дарвозабон майдонга тушди  0 19:25"Ювентус" - "Тоттенхэм" 2:3  3 19:20Месси ва Роналду туркиялик ошпазнинг тарвузли суратида намоён бўлишди  8 19:04Olamsport: Пакьяо ва Турман ўртасидаги 12 раундлик жанг, Шарапова мухлислардан маслаҳат сўради  0 18:58"Монако" "Милан" ҳужумчисини сотиб олишга яқин  1 18:42Кейннинг 93-дақиқадаги голи "Ювентус"ни мағлуб этди  11 18:27Де Йонг: "Барселона"нинг асосий футболчиси бўлиш учун курашаман"  7 18:10"Манчестер Юнайтед"га Пепе керак  3 18:09Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади  22 17:49Вела: "Мен Златандан яхшироқман, аммо"  8 17:29Гризманн: "Месси ва "Барселона" учун барчасига тайёрман"  11 17:14"Атлетико"нинг яна бир асосий ҳимоячиси жамоадан кетаётганлигини маълум қилди  0 16:57Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди  7 16:44"Милан" Африка Кубогининг энг яхши футболчиси билан шартнома имзолайди  2 16:17 Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1

"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Янги мавсумда ўз олдига Суперлигага чиқишни мақсад қилган “Динамо” жамоаси Тошкентда бошлаган 4-йиғини доирасида “Бунёдкор” жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушди.

“Бунёдкор” футбол академияси ўйингоҳида кечган учрашувда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев сингари, “Бунёдкор” бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 8-дақиқада Владислав Нуриевнинг голи эвазига ҳисобни очишди, 1:0.

Бу голдан кейин ҳужумкорликни оширган самарқандликлар 15-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришди. “Бухоро” жамоасидан “Динамо”га келиб қўшилган Нозим Умуров ўз голи билан мувозанатни тиклади, 1:1.

Иккинчи бўлим ҳам тенгкурашлар остида ўтган бўлса-да, Даврон Файзиев томонидан захирадан майдонга туширилган футболчилар “Динамо”нинг ўйиндаги ғалабасини таъминлашди. 72-дақиқада тажрибали яримҳимоячи Дилмурод Каримовнинг йўллаган зарбаси ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келди.

Ушбу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади ва “Динамо” янги мавсум доирасидаги 4-йиғин ғалаба билан бошланди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 10 февраль куни Қозоғистоннинг “Қирон” клубига қарши ўтказади.

8 февраль (жума)

Назорат учрашуви. Тошкент

«БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2 (1:1)

Голлар
: Владислав Нуриев 8 - Нозим Умуров 15, Дилмурод Каримов 72.

«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Эргаш Исмоилов, Анвар Ғофуров, Нодир Мавлонов, Дилшод Аҳмадалиев, Суҳроб Иззатов, Луфтулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Жасур Жалолиддинов, Шавкат Саломов, Владислав Нуриев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Баҳриддин Муйдинов, Бобур Фарҳодов, Саҳоб Жўраев, Сардор Азимов, И.Султонов, Дониёр Абдуманнонов.

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Отабек Нарзуллаев, Аваз Агалиев, Дамир Темиров, Нозим Умуров, Сардор Эминов, Комил Шарофутдинов, Амиржон Сафаров, Воҳид Шодиев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Раимов, Жасур Уринов, Миркомил Локаев, Шерзод Жалилов, Обид Ҳакимов, Дилмурод Каримов, Қадамбой Нурметов, Санжар Баротов, Темур Шарипов, Суннатилла Абдуллажонов, Жасур Ашуров.




Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг