UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Зидан "Реал" қароргоҳига қайтди ва Перес билан учрашади  0 19:20Ловренга Италия клубидан харидор бор  2 19:00Сўнгги онда ўмарилган трансферлар  7 18:52Ҳам Ўзбекистон, ҳам Қозоғистон терма жамоасида ўйнаган Қайрат Ўтабоев бугун 39 ёшга тўлди!  11 18:50Olamsport: Чемпион боксчимиз кутилмаганда ютқазиб қўйди, легионер қиличбозимизда ғалаба ва бошқа хабарлар  0 18:22Лерой Фер фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин  1 18:04Ота изидан борган Шаҳбоз Эркинов бугун 33 ёшга тўлди  16 17:51Бэйлнинг агенти: "Гарет "Тоттенхэм"да? Мен беъмани саволларга жавоб бермайман"  3 17:25Афсонавий бразилиялик футболчи жиддий муаммоларга учради. У бутун мол-мулкини сотишга тайёр  14 16:58Ўзил Фекирнинг "Арсенал" билан шартнома имзолашига тўсқинлик қилмоқда  3 16:52"Насаф" лагеридан дарак  17 16:30"Порту" ПСЖ футболчиси учун 5 млн евро тўлашга тайёр  1 16:29Украина, Грузия ва австралиялик легионерлар ўйнаган баҳсда "Сурхон" ва "Қизилқум" муроса кўчасини танлади ГАЛЕРЕЯ  19 16:04"Ливерпуль" дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 15:57Расман: Азиз Турғунбоев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  42

«Динамо» - «Локомотив»: кимнинг анъанаси давом этади? Янгиликлар

«Динамо» - «Локомотив»: кимнинг анъанаси давом этади?

Суперлигада бу сафар ҳам айнан Самарқанддаги учрашув билан турга старт берилади.

Ўтган турда “Сурхон” жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этган “Локомотив” ушбу турда Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлади.

Амалдаги чемпион саналмиш “Локо” 10 турдан буён мағлубият нималигини билмаётган бўлса, “Динамо” жамоаси ушбу мавсумда Самарқандда ҳали мағлубиятга учрагани йўқ.

Ким қандай ҳолатда?
Йил бошида икки хил вазиятда бўлган ушбу жамоалар мавсумни турлича бошлашди. ОЧЛга тайёргарлик кўрган “Локомотив” 11 ўйиндан кейин 7 ғалаба, 3 дуранг, 1 та мағлубият билан 24 очко жамлаб, 2-ўринда бораётган бўлса, Про-Лигага тайёргарлик кўрган ва якунда Суперлигада иштирок этаётган “Динамо” 11 ўйиндан кейин 3 ғалаба, 6 дуранг, 2 мағлубият билан 15 очко билан 8-поғонадан жой олган.

“Динамо”нинг сўнгги беш турдаги ўйини:
7-тур. “Андижон” – “Динамо” – 2:2
8-тур. “Динамо” – АГМК – 1:0
9-тур. “Бухоро” – “Динамо” – 0:0
10-тур. “Динамо” – “Қизилқум” – 2:2
11-тур. “Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:2

“Локомотив”нинг сўнгги беш турдаги ўйини:
7-тур. “Локомотив” – “Қўқон-1912” – 2:2
8-тур. “Металлург” – “Локомотив” – 0:0
9-тур. “Локомотив” – “Бунёдкор” – 0:0
10-тур. “Насаф” – “Локомотив” – 0:1
11-тур. “Локомотив” – “Сурхон” – 5:1

Эски танишлар: Анзур ва Жамшид...
“Локомотив” сафидаги аксарият футболчилар профессионал фаолиятини айнан “Динамо”да бошлаган. Жумладан, “Локомотив” ва терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоилов 15 йил аввал айнан “Динамо” сафидаги ўйинлари билан танилган бўлса, яримҳимоячи Жамшид Искандеров ҳам Олий Лигадаги илк учрашувларини 2011 йилда айнан “Динамо” сафида ўтказган. "Динамо" сафида эса аввал "Локомотив"да тўп сурган футболчилар йўқ.

Ўзаро ўйинлар: Устунлик кимда?
“Динамо” ва “Локомотив” Олий Лигада 24 марта тўқнаш келишган. “Динамо” 10 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” “Динамо”ни ҳозирга қадар 11 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати “Локо” томонида - 34:37. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 33, “Локомотив” эса 36 очкони қўлга киритган.
“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0. 2009 йилги баҳсда Азамат Абдураимов бошчилигидаги «Динамо» Илҳом Юнусов, Дэвид Ония, Андрей Акопянц, Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимовларнинг Филимонов дарвозасига киритган голлари эвазига «Локо»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этишган.

Самарқанддаги ўзаро сўнгги учрашувларда қайд этилган натижалар:
19.11.2017 «Динамо» - «Локомотив» 1:5
16.04.2015 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
06.06.2014 «Динамо» - «Локомотив» 1:2
29.09.2013 «Динамо» - «Локомотив» 1:0
30.06.2012 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
17.04.2010 «Динамо» - «Локомотив» 2:0
20.06.2009 «Динамо» - «Локомотив» 5:0

Факт...
«Динамо» сўнгги марта 2013 йилда Санъат Шиховнинг 90+3-дақиқада киритган голи эвазига «Локомотив»ни мағлуб эта олган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+4   
21 июн 11:31:24
Milliy
Dinamo bugun yutmasang bulmaydi olga dinamo
+3   
21 июн 11:32:45
Tim@.Chelsea///Bavariya
Dinamo Oliy ligada õynayotgan 3 chi jamoa bõlsa Pakhtakor va Navbahordan keyin. Tashkil topganligiga kõra.... Shonli tarixi bor axir bu stadionda Yevropani qanchadan qancha kuchli jamoalari õynab ketti. Shunday ekan Dinamo bosing gazni!!!!! G'alabalar sonini 11-11 qilaylik
+2   
21 июн 11:48:31
Doktor Xaus
Dinamo ana'nani davom ettir nasaf sen bilan
+2   
21 июн 11:48:05
Barsa_UZB
Dinamo yutsa ajablanmang Samarqandda gʻalaba qozonish Loko uchunmas
+2   
21 июн 11:42:34
Old city boyS
Imruz faqat pobeda Dinamojon! Butun Samarqand axli san bilan! Lokomotiv chempioln bulsa uziga! Yosh sostav bilan xam yutishimiz shart!!!
+2   
21 июн 11:30:42
M.Uralov
Динамога омад
+1   
21 июн 12:52:10
FCB shahboz
Bugun avta goollar bulmasa Dinamo yutadi xudo xoxlasa
+1   
21 июн 12:48:26
Ayubkhon Inoyatov
локо ютади 0-1 ёки 1-2
+1   
21 июн 12:36:15
Алишер Андижон Фанати
Динамога омад
+1   
21 июн 11:35:52
fc Surxon
dinamoga omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг