UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  2 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  8 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  17 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19

Дилшод Шарофетдинов: "Малайзия чемпионати савияси паст эмас" Янгиликлар

Дилшод Шарофетдинов: "Малайзия чемпионати савияси паст эмас"

Дам олиш кунлари Малайзия супер-лигасининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Дилшод Шарофутдинов тўп сураётган «Симбе Дарби» жамоаси «Паханг» клубини қабул қилиб, Фахрул Рази томонидан урилган ягона гол эвазига чемпионатдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Дилшод бу учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланди. Илк тур ўйинида Шарофутдиновнинг жамоаси мағлубият аламини тотиб кўрганди. Шанба оқшоми ўтказилган ўйиндан сўнг «Пахтакор» жамоасининг собиқ футболчиси билан боғланиб, эксклюзив интервью олдик.

- Дилшод, клубингизнинг илк ғалабаси билан табриклаймиз. Суҳбатимиз аввалида учрашув ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Табрик учун раҳмат. Бугунги рақибимиз Малайзия футболининг энг машҳур ва номдор клубларидан бири эди. Ўз вақтида Азамат ака Абдураимов ҳам «Паханг» жамоаси таркибида ўйнаган. Биз мавсумни мағлубият билан бошлаган бўлсак, «Паханг» аксинча, ғалаба қозонганди. Ўйин қийин кечишини билардик. Лекин ўз мухлисларимиз олдида очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эди. Шуни англаган ҳолда майдонга тушдик ва керакли натижани қўлга киритдик. Бу ғалаба кейинги ўйинларда биз - футболчиларни янада руҳлантиришига ишонаман. 3-тур учрашувини 28 январь куни аутсайдер «Саравак» клубига қарши ўтказамиз. 1-турда чемпионлик йўлида асосий рақибларимиздан бири - «Келантон»га 1:2 ҳисобида ютқаздик. Меҳмонда, боз устига, кучли рақиб майдонида ўйнаш ҳамиша қийин. Бундан ташқари, Малайзия ассоциацияси кубогида 1|8 финалга йўл олганимизни ҳам айтишим жоиз. «Ангактан Тентера Малайзия» клубидан 2:1 ҳисобида устун келдик. Энди чорак финал йўлида Ярослав Крушельницкийнинг клуби - «Фелда Юнайтед» билан ўйнаймиз.

- Ўзи Малайзия клубига ўтишингиз тарихи қандай бўлди?
- «Пахтакор»-»Бухоро» учрашуви олдидан менга Малайзия клубидан таклиф тушаётгани ва жамоа вакиллари ўйинни бевосита стадионда кузатиш учун Тошкентга келганликларини айтишди. Ҳаракатларимни кўришди. Учрашувдан кейин ижара асосида «Симбе Дарби»га ўтишим масаласини ҳал қилишди. Ўзимга ҳам таклиф ҳар томонлама маъқул келди.

- Малайзия клубига ўтишни ўзингиз истадингизми ёки бу клуб хоҳиши?

- Табиийки, биринчи галда, ўзим хоҳладим. Салоҳиятимни хориж клубида синаб кўришни мақсад қилгандим. Бу имконият юзага келган пайт уни қўлдан чиқаролмасдим. Ҳозирча ҳаммаси жойида.

- «Пахтакор»ни тарк этиш қийин кечгандир?
- Албатта. Ахир клуб таркибида 5 йил ўйнадим. Йигитлар билан аҳил бир оила аъзоларидек бўлиб қолгандик.

- Малайзия чемпионати қандай таассурот қолдирмоқда?
- Эндигина 2та тур ортда қолди. Тайинли бир фикр билдириш мушкул. Аммо шуниси аниқки, Малайзия чемпионати савияси паст эмас. Бевосита ўз клубимга тўхталсам, «Симбе Дарби» 4 йил аввал ташкил этилган экан. Жамоа қисқа вақт ичида ҳаваскорлар лигасидан суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтди. 2012 йили Малайзия кубоги финалига етиб борган. Ўтган мавсум чорак финалга чиққан. Дебютант бўлса ҳам, жамоамиз олдига жиддий мақсадлар қўйиляпти.

- Мураббийлар билан муносабатларингиз қандай?
- «Симбе Дарби»ни маҳаллий мутахассис Исмоил Закариё бошқармоқда. У билан муносабатларимиз жуда яхши. Муҳими, бир-биримизни тушуняпмиз.

- Янги муҳитга мослашиб кетиш қийин кечмаяптими?
- Аввалига бироз қийналдим. Тил масаласида муаммолар бор. Лекин нолийдиган даражада қийинчиликка дуч келмадим.

- Клуб базасида яшаяпсизми ёки алоҳида уй беришди?
- Стадиондан унчалик узоқ бўлмаган жойдан алоҳида уй ажратишди.   

- Қайси футболчилар билан яқиндан дўстлашиб олдингиз?
- Барча жамоадошларим билан яхши алоқадаман. Айниқса, суриялик легионер Маҳмуд билан яхши чиқишаман.

- Маҳаллий таомларга ўрганиб қолдингизми?
- Йўқ. Таомларга ўрганолмаяпман. Шукрки, оилам ёнимда. Хотиним ўзимизнинг миллий таомларни тайёрлаб беряпти.

- Малайзияда футболга эътибор қай даражада?
- Бу ерда ҳам ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётган экан. Малайзияда футбол биринчи рақамли спорт тури. Чемпионатда 2та, кубокда 1та расмий ўйин ўтказган бўлсак, деярли бўш стадионни кўрмадим. Бизнинг уй стадионимиз - «Мажлис Пербандаран Селаянг» 10 минг томошабинга мўлжалланган.

- Янги клубингиз таркибида ҳам «Пахтакор»да ўйнаган позициянгизда ҳаракат қиляпсизми?

- «Пахтакор»да ҳужумчи ортида ўйнагам бўлсам, бу ерда таянч ярим ҳимоячиси ролини бажаряпман. Лекин бу мен учун янгилик эмас.

- Жамоангиз олдига қандай вазифалар қўйилган?
- Чемпионатда кучли учликка киришимиз керак. Малайзия чемпионати июнь ойи охирларида якунланади. Шундан кейин мамлакат кубоги гуруҳ босқичи тизимида ўтказилар экан. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони Сингапурнинг «Лионс» клуби ҳисобланади. Бу жамоа норасмий тарзда Малайзия чемпионатида қатнашиб келади.

- Сизнингча, Малайзиянинг энг кучли клуби Ўзбекистон олий лигасида нечанчи ўринни эгаллаши мумкин ва аксинча, мамлакатимизнинг нечта клуби Малайзия чемпиони бўлишга қодир?
- Малайзиянинг энг кучли клуби Ўзбекистон чемпионатида 3-4-ўрин учун курашса керак. Жамоаларимиздан эса камида 4таси Малайзия чемпиони бўлиши мумкин.


 Камол НУР суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика