UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Мбаппе - Лига 1'нинг августдаги энг яхши ўйинчиси  1 15:44"Эвертон" "Ньюкасл" етакчисиини нишонга олди  0 15:31Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  16 15:20"Лидс" вингери Рафинья АПЛнинг бош клублари назарига тушди  0 14:58"Арсенал" "Реал" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  3 14:50Coca-Cola Суперлига. 20-тур тўрт учрашувида ВАР ишлайди   13 14:33Карикатура: Лионель Мессисиз қолган "Барселона"  11 14:20Ўзбекистон Эронга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 14:10Рюдигер келажаги ҳақида: "Ҳали бошқа клублар билан гаплашмадим, фақат "Челси" билан"  2 13:58Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади"  23 13:47"Реал" япониялик Кубо билан шартномани узайтиради  3 13:24Хамес Родригес "Ар Райян"га ўтгани ҳақида гапирди  3 13:14"Биз ўзбекистонлик футзалчиларни ҳурмат қиламиз" - Моҳаммад Наземошаҳриа  18 13:01Марсьяль фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин  1 12:38Евро-2016 қаҳрамони Эдер "Ал Раед" ўйинчисига айланди  9

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми? Янгиликлар

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми?

Бугун ЎзПФЛ "Пахтакор" ва Эрен Дердийок ўртасидаги шартнома бекор қилинганини маълум қилди.

Швейцариялик футболчи энди эркин агент сифатида янги жамоа билан битим имзолаши мумкин. Бунга ўтишдан олдин унинг "Пахтакор"даги фаолиятига назар соламиз.

Омадсиз трансфер?

Дердийок "Пахтакор"га 2020 йилнинг январида Шота Арвеладзе томонидан олиб келинди. Тошкент клуби ишқибозларининг фикрича, мазкур ўтиш жамоа тарихидаги омадсиз трансферлардан бири ҳисобланади. Улар 2 нарсадан норози: Эрен ўзига тўланган маош даражасида ўйнолмагани ва у туфайли Игор Сергеев кетказиб юборилгани.

Маълумот учун, 33 ёшли форвард "шерлар" либосида 46 учрашув ўтказиб, 18 голга муаллифлик қилишни уддалади. Голлардан 12 таси Суперлига, 3 таси ОЧЛ, қолган 3 таси Ўзбекистон кубоги баҳсларида урилган.

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

Ушбу трансфер клуб учун қанчалик омадли бўлди? Юқоридаги маълумотлар асосида ўзингиз хулоса ясашингиз мумкин. Биз эса швейцариялик форварднинг кейинги манзили ҳақида фикр юритамиз.

Туркия

Дердийок айни пайтда Туркияда бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, у 2014-2019 йилларда мазкур ўлканинг "Галатасарой", "Гёзтепе" ва "Қосимпошо" клублари шарафини ҳимоя қилган эди. У 5 йил давомида Туркия Суперлигасида 106 учрашув ўтказиб, 35 бор ўз номини таблога ёздиришни уддалаган. Бироқ, унинг янги жамоаси Суперлига вакили бўлмайди.

"Анқарагючу"

Турк Суперлигасининг 2020-21 йилги мавсум якунига кўра, пойтахтнинг "Анқарагючу" клуби қуйи дивизионга равона бўлди. Айни пайтда жамоа устози Мустафо Далчи янги мавсум учун керакли футболчиларни йиғиш билан банд. Айтишларича, Эреннинг янги клуби айнан "Анқарагючу" бўлади. Бу ҳақда турк матбуоти охирги 24 соатда бонг урди. Дердийокнинг трансфери ҳафта охирига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.

Маош

"Пахтакор" матбуот хизмати 18 июнь куни Эреннинг йиллик маоши 1,3 млн евро экани ҳақида маълумот берган эди. Швейцария терма жамоасининг собиқ форварди Анқарада Тошкентдагига нисбатан 3 баробар камроқ пул топади. "Hürriyet" газетасининг маълум қилишича, Дердийокнинг "Анқарагючу"даги йиллик маоши 400 минг евро атрофида бўлади.

Футбол хавф остида

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: -52   

Фикрлар

+11   
19 июл 19:32:36
ASA.Futboll
Демак, Шота деганлари футболчиларнинг откатлари хисобидан хам яхшигина даромад топадиган Бабаянбашара шахс экан. Шунга яраша узбек футболига бирор нарса берганида хам, майли халоли булсин деса булар эди. Афсусски, хавойи гаплар билан пиардан бошка нарса колмади ундан...
+10   
19 июл 19:16:46
Akram Haydarov MAGNIFICO
Shu transferdan shota rosa soqqa qildi gruzin
+10   
19 июл 19:09:26
Эркинжон Жон
Узи арвеладзе тренер эмас
+7   
19 июл 19:22:03
Амир Олимхон
Мана энди жойини топибди.
+6   
19 июл 19:33:59
STERILOK
Nodir Ashrapov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Arveladze keguncha birorta jamoalada yani uzimizi superligamizdigi jamoalada yengicha yondashishlani kormagandim yevropacha yondashishlar trenirovkalari buyicha))))) Derdiyukni Pahtakordigi oliftala chiqishtirishmadi na bir tuzuro pas bermadi na bir uyinga qushishmadi Derdiyuk qanaqa hujumchiligini isbotlab bogan shunchaki pahtakordigi oliftalani kasriga shunaqa boldi
исботлаб булгани учун турклар пахтакордаги ойликдан учдан бирига кундиришипти эканда,курасиз турклар бу футболчини ярим сезон уйнатмасдан орқасига тепишади,дердиёк туркияни қуйинг узимизи биринчи лигагаям жавоб беролмайдиган тормоз ҳужимчи
+6   
19 июл 19:33:36
Libertadores
Узимизни уйинчиларга шунча маош берса бутсалари тутаб ёниб кетгунча югурса керак
+6   
19 июл 19:27:32
Alisher Ibragimovich 92
1.3mln evro kimdir sezdima to'langanini demak biz boymiz hamma hoxlaganicha ishlataversin
+5   
19 июл 19:42:40
Intillect 2060
Ўзбек футболини арман, грузин келиб шилиб кетиш қачон тугар экан, бири кетса бири келади пашшага ўхшаб, абрами кетти, бабаси келди, бабани билиб хитой, қозоқлар хайдади лекин ўзбек доим нонининг ярми эмас ҳаммасини беришини биладида бу туллак.
+5   
19 июл 19:28:35
STERILOK
алдашга узбек яхши,сода узбегими мақтаб мақтаб понани роса бериб чунтагини шилиб олавер
+4   
19 июл 20:28:48
Qunduz amaki 0717
Ифлос Арвеладзеям пул учун хамма нарсага тайёр экан бў ландовурини асл нархи мана.
+3   
20 июл 09:29:32
Botir Oltiboev
Унака бунака дейишадию лекин бунёдкорда уйнаган легеонерларчи швейцариялик хужумчига сарфланган пулдан юз бароварини олиб кетгандир
+3   
20 июл 09:24:22
Chelsea and Pakhtakorr
ozini kamandeni ishiga aralashlarin aqllili qmastan yo Areveladze orqalaringa oʻtib qoyumidi. dalacha oyindan boshqasini kormaganidilarin Shota keguncha. Derdiyokki oyini qovushmadi vsyo buni yevropadayam korganmiz. Morata Chelsida, Grizman Barsada bunaqa misolla kop lekin kozlarin faqat Derdiyokki koradi. osilishi yaxshi korasalade. shu Derdiyok Germaniyani Oltin avlodiga 3 talab gol urgan, Germaniyaga xoz lboy Cola ligadi xujumchin oynasin 3 talab gol urish tugul varataga tepomidi
+3   
19 июл 22:28:10
alwayswin
bizikilar ahmoq bo‘lib 1.3 million to‘lab yurgan edi. turklar bu ahmoqlardan aqlli ekan
+3   
19 июл 20:14:41
rostgoy
Грузин хам бизни лох килди. Бошка гап йук. Пул ишламокчи булсанглар Узбекистонга келларинг дегандир.
+3   
19 июл 19:56:27
XorazmUz
shu pullarni topish uchun qancha vatandoshlarmiz musofirchilikda itday ishlab yurshpdi tepadagi to‘rmzlar esa qo‘shqo‘llab qo‘yga o‘xshab berib yuboryapti
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика