UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Челси" Лукакуга 10 млн евро+ маош таклиф қилди, аммо форвард рад этди  0 16:28Одил Аҳмедов: "Шомуродовнинг келажакда "Реал" ва "Барселона"да ўйнаши мумкинлигига ишонаман"  16 16:04Карикатура: Таремининг "Челси" дарвозасига киритган тўпи ЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг чиройли гол деб топилди  3 15:56Эшитдик-да! Ихтиёр Тошпўлатов "Турон" сафига қўшилди  4 15:35"Аҳволимиз яхши, фақат чўкяпмиз..."  58 15:34Баҳодир Аҳмедов: "Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва қўпол хатоларга йўл қўйдик"  4 15:28Ҳакам Куйперс августда фаолиятини якунлайди. У Евро-2020 финалида ишлаганди  0 15:02Расмий хабар. Боян Матич "Пахтакор" билан шартнома тузди  43 15:00"Челси"нинг янги мавсум учун сафар либоси билан танишинг  5 14:35Лаутаро Мартинес "Арсенал"га ўтмайди, унинг мақсади фақатгина Ла Лига клублари  2 14:11"Манчестер Сити" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  6 13:47"У бўрига айланмоқда". Hamid Sahari Шомуродовнинг "Рома"га ўтишига атаб карикатура чизди  32 13:28Йович: "Мен тасодифан "Реал"га тушиб қолмадим"  0 13:11Футзал. Ўзбекистон Эронга бешта гол уриб мағлубиятга учради  37 13:09"Насаф" Баҳром Абдураҳимов ва сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Бозоров билан шартнома узайтирилди  27

Дердийокнинг кетиши "Пахтакор"га қимматга тушади! Янгиликлар

Дердийокнинг кетиши "Пахтакор"га қимматга тушади!

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин "шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра шартнома билан боғлиқ муаммо бўлгани туфайли Эрен Дердийок жамоани тарк этгани ҳақида айтди.

Умуман олганда, охирги ҳафтада швейцариялик форварднинг маоши жуда кўп муҳокама қилинди. Ўзим ҳам унинг битта голи Тошкент клуби учун 149 минг еврога тушаётгани ҳақида ёзгандим.

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

Шундан кейин сайтимизда сўровнома ўтказилди. Унда мухлисларнинг аксар қисми "Яхши бўлди, шунча пул олиб фойдаси тегмаётганди", деган қарорга келган.  Бу қанчалик тўғри? Қуйида шу ҳақда.

Шартнома борасида клуб учун муаммо пайдо бўлган эса, тахмин қилиш мумкинки, Эрен ҳамкорлик битимини бир томонлама бузган. 

Хабарингиз бор, мавсум аввалида "Пахтакор" футболчиларига бир неча ойлик маош тўланмаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Бу рост бўлса, Дердийокда клуб билан шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади ва клуб айбдор деб топилади. ФИФА қоидаларига кўра, икки ой муддат давомида ойлик тўланмаган тақдирда футболчи ўртадаги шартномани бузиб кетса, ўйинчи ҳақ деб топилади. Биз бу борада халқаро спорт ҳуқуқи бўйича мутахассисларимиздан бири билан боғланиб, воқеалар ривожининг эҳтимолий кўриниши билан қизиқдик.

"Пахтакор" футболчини 2 ой мобайнида ойлик маошсиз қолдирган бўлса, унда шартномани бузиб кетиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Агар, Эрен билан ҳам шундай бўлса, бу клуб учун жуда ҳам жиддий сигнал. Чунки бундай ҳолатда "Пахтакор" шартноманинг охиригача мўлжалланган суммани тўлаб беришга мажбур бўлади, ҳатто ундан ҳам қимматроққа тушиши мумкин. Яъни, Эрен ўша маошни ўйнамасдан туриб, жарақ-жарақ санаб олаверади. 

Умид қиламизки, келишув иккала томоннинг розилиги билан бузилган. Акс ҳолда, Швейцариялик футболчи тез орада ФИФАга арз ёзишини тахмин қилиш қийин эмас", - дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бу каби ҳолатлар футболимизга бегона эмас. 2014 йилда "Бунёдкор" билан шартномани шу ваъж билан бекор қилиб кетган Сергей Симоненко 2019 йилда ўз пулларини (400 млн сўм атрофида) ФИФА орқали ундириб олган бўлса, 2020 йилда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Александр Беленковга 500 минг доллардан ортиқроқ маблағни тўлаб беришга мажбур бўлган эди.

Хуллас, агар Дердийок шартномани бир томонлама бузган бўлса, "Пахтакор" қимматга тушади. ФИФА ҳар қанақасига ҳам швейцариялик футболчининг ҳаққини ундириб беради. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизматидан маълумот олишга ҳаракат қилиб кўрдик. "Пахтакор" вакилининг таъкидлашича, бу борада жамоа ҳуқуқшунослари ишлаяпти ва тез орада расман эълон қилинади. Воқеалар ривожини бирга кузатамиз, Championat.asia'дан узоқлашманг!

P.S. "Пахтакор" қишда Дердийок билан хайрлашиб, ундан 6 баробар арзонроққа ўйнайдиген Игорь Сергеевни ушлаб қолса, клуб учун ҳар томонлама фойдали бўлар эди. Швейцариялик футболчи жорий мавсум "шерлар" либосида 13 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +15   

Фикрлар

+7   
22 июн 16:55:49
JUVE & LIV
Пахтакор ишни бу даражага (ёзув-чизув) олиб келмайди !!!
+4   
22 июн 19:38:41
Шерзод Даданов
Жасур фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Баттар бул Пахтакор!!!!
ОАЕ
+2   
22 июн 21:41:14
Liverpool18
O‘zbekistonga qimmatga tushadi deb qo‘yorilar ochiqchasiga
+1   
22 июн 20:55:44
Бахтийор Ашуров
ФАН* фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фахридинжон билдик жуда кўўп нарсаларни билишингизни. Шу Дардийўқ қоғозда ёзилган ойлик йиллик маошларни ҳақиқатдан ҳам тўлиқ ўзи олганми ??? — ўртада ҳеч ким турмаяптими ??? Эҳтимол Дардийўқ 1 млн.га рози бўлган бўлса-ю кимдир ҳотамтойлик қилиб "уч юз" қўшвораман "узатиб" турасан демаганмикан ??? Манашуни аниқлаб берингчи қани зўр журналист бўлсангиз. Аслида журналист ДХХ ходимидан ҳам кучли ишлаши керак ёки камида улар билан тенгма-тенг. Чет эл журналистлари шунақа-ку ёки инкор этасизми ???
Исботингиз бўлса прократурага мурожат қилинг.ИТда ўтириб олиб гумон қилиш иймондан айиради.
+1   
22 июн 20:55:13
туракургон сити
Дердийок янги келган пайтда бир танишимга айтгандим,бу футболчи шунча пулга арзимайди,бу шартномадан кимлардир фойдаланяпди дегандим,агар у фойдали футболчи булганда турк клубларидан ортмас эди.
+1   
22 июн 19:18:24
Азим Исмаилов
Журналистни аник томи кетибди,
Журналист шартнома шартлари билан танишми,агар таниш булмаса клубга бориб шартномани олиб диккат билан танишиб,кейин фикр билдириш мумкин пахтакорни ойликлари очикланди,шартномани беркитишни энди фойдаси йук
+1   
22 июн 16:41:24
Б.Х.
Энди вокелар ривожини кутишдан бошка иложимиз йу́к,хаммаси яхшилика бу́лсин илохим.
+1   
22 июн 16:38:40
PaNdA6314
Jch 2022 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Derdiyoka qo'..mi qo'yfim Nikimi nima deb o'zgartriy endi jch 2026 desam erta bop qomidimi xalq maslaxat berilar
Jch 20 2ta nuqta qivolin 2099gacha otoradi
   
27 июн 20:45:58
Алишер Собиров
БИЗНИ ЙПХ ХОДИМЛАРИНИ ГАПИ БОР....БАЕННОМАДАН НОРОЗИ БУЛСАНГИЗ БИЗДАН ЮКОРИ ТУРУВЧИ ТОШКИЛОТЛАРГА МУРОЖОТ КИЛИШИНГИЗ МУНКУН
..ТАК ЧТО ЭРАН
   
23 июн 22:53:11
Cr7_
Raximjon Abdusalomov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hohlaganicha olsin hohlasa Ronaldudan koʻp topsin! Lekin Paxtakoram boshqasiyam bu pullarni homiylani hisobidan bermayapti xalqni pulini sovgʻa qilyapti. Xalqni qancha muhokama qilsa haqqi bor!
Balkm shundedir Lekn Bu Klubni Muammosida Akajon Futbolchilarni ki emas ku …
   
23 июн 14:40:16
Raximjon Abdusalomov
Cr7_ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
10.15 yil bolaligidan Boshqa uyin kulgulardan kechib qoyib mehnat qiladi (shundaham 50ga 50 ) futbolchi bo’lishi !!!)) Jarohat oladi mehnat qladi trenerni sassiq gapini eshtadi xo’rlanadi .. xullas gaprsa gap kop )) Gap faqat tushunishda ! Suniy polyada 90 minut emas 30 minut chiqib bor kuchiz bn yugurib koring orqaiz gaprp qoladi :-D bu xaqiqat ) bizni xalq faqat futbolchilarni oladigan oyligiga mingan moshinasiga kiygan kiyimiga qiziqadi va gapiradi xolos !! a mehnatlarichi ? xullas tushunmagan tushunmedi buni !!!
Hohlaganicha olsin hohlasa Ronaldudan koʻp topsin! Lekin Paxtakoram boshqasiyam bu pullarni homiylani hisobidan bermayapti xalqni pulini sovgʻa qilyapti. Xalqni qancha muhokama qilsa haqqi bor!
   
23 июн 01:14:25
Cr7_
Neftchi va Vodiy jamoalari muxlisi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Man tushunmemanda nega Fudbolchilar katta maosh oladi.
10.15 yil bolaligidan Boshqa uyin kulgulardan kechib qoyib mehnat qiladi (shundaham 50ga 50 ) futbolchi bo’lishi !!!))
Jarohat oladi mehnat qladi trenerni sassiq gapini eshtadi xo’rlanadi .. xullas gaprsa gap kop )) Gap faqat tushunishda ! Suniy polyada 90 minut emas 30 minut chiqib bor kuchiz bn yugurib koring orqaiz gaprp qoladi :-D bu xaqiqat )
bizni xalq faqat futbolchilarni oladigan oyligiga mingan moshinasiga kiygan kiyimiga qiziqadi va gapiradi xolos !! a mehnatlarichi ?

xullas tushunmagan tushunmedi buni !!!
   
22 июн 23:15:47
Uzbek uzb
Xolis inson. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bosa bordur, lekin bu adminlar ming bilan millioni farqiga borsa kerak. Xali ancha biza bilmidigan sir sinoatlar bor bu futbolli ichida. Tosatdan Ulugbek Mirzayevam bekorga ishdan ketmagandur.
Balkim lekn Ulug'bek Mirzayevni tagiga suv quyishgan deb o'qiganman
   
22 июн 20:57:53
GeneraL1
ФАН* фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фахридинжон билдик жуда кўўп нарсаларни билишингизни. Шу Дардийўқ қоғозда ёзилган ойлик йиллик маошларни ҳақиқатдан ҳам тўлиқ ўзи олганми ??? — ўртада ҳеч ким турмаяптими ??? Эҳтимол Дардийўқ 1 млн.га рози бўлган бўлса-ю кимдир ҳотамтойлик қилиб "уч юз" қўшвораман "узатиб" турасан демаганмикан ??? Манашуни аниқлаб берингчи қани зўр журналист бўлсангиз. Аслида журналист ДХХ ходимидан ҳам кучли ишлаши керак ёки камида улар билан тенгма-тенг. Чет эл журналистлари шунақа-ку ёки инкор этасизми ???
topa togri shubxam boar
   
22 июн 20:49:48
998936629498
Neftchi va Vodiy jamoalari muxlisi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Man tushunmemanda nega Fudbolchilar katta maosh oladi.
Manam hayronman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика