UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34"Ростов" "Женоа"нинг Шомуродов борасида берган таклифига жавоб беради  1 15:10Тьяго Алькантара "Ливерпуль"га "Арсенал" ва "Астон Вилла" жамоаларига қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди  2 14:47"Челси" хавбеки ижарага йўл олиши мумкин  1 14:24"Милан" 20 ёшли норвегиялик тўпурар билан шартнома имзолайди  5 14:00"Тоттенхэм" "Челси" ҳимоячисини ижарага олиши мумкин  6 13:43"Истиқлол" жамоаси ПРО-Лигада фаолиятини давом эттиради  22 13:28"Атлетико" президенти: "Агар Месси Суарес билан ўйнашни хоҳласа, иштиёқ билан ҳамма нарса бўлиши мумкин"  2 13:27Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 13:05"Валенсия" "Ювентус" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 12:42Карикатура: "Тулкилар" "Сити"нинг ҳимоядаги муаммоларидан фойдаланишди  6 12:20Агар Ульрайх клубда қолса, "Бавария" Нюбелни ижарага бериб юбориши мумкин  3 11:58"Милан" МЮ футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи  3 11:42Coca Cola Суперлига. Октябрь ойи тақвими   3 11:25Olamsport: Макгрегорнинг навбатдаги жанги, "Грунт қироли" "Ролан Гаррос"да бошлади ва бошқа хабарлар  0 11:24А Серия клуби Шомуродовни харид қилишга яқин. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист хабар бермоқда  86

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди Янгиликлар

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди

Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок "Пахтакор" футболчисига айланди.

Бунгача Туркиянинг "Гўзтепа" клуби шарафини ҳимоя қилган Дердийок "шерлар" сафида қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Шаҳбоз Беғамов ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Пахтакор" ОЧЛда яхши натижа кўрсатиш учун таркибни, айниқса ҳужум чизиғида якуний "нуқта"ни қўядиган юқори даражадаги ҳужумчи излаётганди. Жамоа дастлаб Марио Гомез номзодига қизиққан. Бироқ "Пахтакор" Гомезга таклиф қилган 3 миллион евро германиялик ҳужумчини қониқтирмаган. Кейинчалик жамоа Адебайор вариантини жиддий ўйлади. Лекин Адебайорга "Пахтакор" томонидан таклиф қилинган 2,5 миллионлик йиллик маош маъқул келмади. Натижада "Пахтакор" аввал Арвеладзе қўл остида ўйнаган, Европа футболи ҳавосидан нафас олган ва нисбатан ҳали футбол ўйнайдиган ёшда бўлган Эрен Дердийок номзодига тўхталди. Эрен аввалги "Гўзтепа" жамоасида йилига 2,15 миллион евро маош олган. "Пахтакор" эса Бундеслигада ва "Базель" орқали кўпчиликка таниш ҳужумчини олиб келди. Эрен айни пайтда Абу-Дабида бўлиб турган "Пахтакор" қароргоҳига борган ва жамоа сафига қўшилган.


Норасмий маълумотларга кўра, "Пахтакор" Гомез ва Адебайор билан келиша олмаган маблағни Дердийок билан келишишга эришган. Швейцариялик ҳужумчи 2-2,5 миллион евро атрофида маош олади.

Бир нарсани унутмаслик керакки, Европада ўйнаб турган ҳужумчини бизнинг чемпионатга жалб этувчи энг асосий омил бу пул. Дердийок Осиё футболи ўлчовида топ даражага тортади. Нисбатан номдор, бироқ қариялардан кўра Эренга ўхшаган ҳали формасини йўқотмаган ва маҳорати юқори бўлган футболчини қўлга киритиш "Пахтакор" учун чинакам яхши трансферга айланди" - деб ёзади Беғамов ўз каналида.

Рейтинг: +150   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика