UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  1 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  6 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  10 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  6 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  40 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   38 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11

Дербилар давом этади ёхуд бугун Мадриднинг икки суперклуби тўқнашади (Превью) Янгиликлар

Дербилар давом этади ёхуд бугун Мадриднинг икки суперклуби тўқнашади (Превью)

Теглар :  РеалАтлетико
Бугун ЛаЛиганинг 31-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилади.

"Реал" (Мадрид) - "Атлетико" (Мадрид)
8 апрель 2018 йил. Мадрид, "Сантьяго Бернабеу"
Дисквалифия
: йўқ
Жароҳатланганлар: Начо - Шиме Врсалько, Хосе Мария Хименес, Филипе Луис.

Мадрид дербиси - ЛаЛига 31-турининг марказий учрашувидир. Пойтахтнинг икки жамоаси ҳам "Барселона"ни қувиб ета олишмайди. Жамоалар иккинчи ўрин учун кураш олиб боришмоқда. Учрашувгача "матрасчилар" "бланкос"ни 4 очкога ортда қолдирмоқда. Уларнинг ортидан "Валенсия" изма-из таъқиб қилиб келмоқда. Жамоаларнинг йиғган очколарига аҳамият берган бўлсак, улар 2-ўрин учун мавсум якунига қадар курашишлари аниқ.

Жамоалар принципиал рақиб ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. "Реал" бу рақибини икки бора ЕЧЛ финалида мағлуб этган. Ўтган мавсумда эса ушбу мусобақанинг ярим финалида икки ўйин ҳисобига кўра таслим этди. Илк баҳсда Криштиану Роналду хет-трик қайд этди. Иккинчи учрашувда эса "Атлетико" 2:1 ҳисобидаги фойдасиз ғалабага эришди. Томонларнинг миллий чемпионатдаги илк учрашуви зерикарли ўтди ва голлар урилмади.

"Реал" дербига жанговор кайфиятда бормоқда. Зинедин Зидан жамоаси кетма кет 6 учрашувда ғалаба қозонди. Уларнинг учтасида йирик ҳисоб қайд этилди. "Бланкос" чемпионатда "Хетафе" (3:1), "Эйбар" (2:1), "Жирона" (6:3) ва "Лас-Пальмас"ни (3:0), ЕЧЛда эса сафарда Франциянинг ПСЖ (2:1) ҳамда Италиянинг "Ювентус" (3:0) жамоалари доғда қолдирилди.

Ўз навбатида "Атлетико" ҳам яхши ўйнамоқда. Бироқ улар ЛаЛига доирасида ўтган сўнгги 2 сафар баҳсларида мағлуб бўлди. Олдинига "Барселона"га 0:1, кейинчалик "Вильярреал"га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Симеоне жамоаси ЛаЛиганинг 30-турида Гамейронинг пенальтиси эвазига ғалабага эришди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар барча турнирларда ўзаро 172 бора тўқнаш келишган. Шуларнинг 91тасида "Реал", 42тасида "Атлетико"нинг қўли баланд келган. 39 учрашувда ғолиб аниқланмаган. "Реал" 300 гол уриб, 223та тўп ўтказиб юборган. Икки жамоанинг ҳам энг йирик ғалабаси 5:0га тенг.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН

Мадрид. Стадион "Ванда Метрополитано". 66 591 томошабин

"Атлетико" - "Реал" 0:0 

"Атлетико": Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Лукас, Габи, Томас (Феррейра-Карраско, 54), Сауль, Коке, Корреа (Гамейро, 77), Гризманн (Торрес, 76) 

"Реал": Касилья, Карвахаль, Рамос (Начо, 46), Варан, Марсело, Каземиро, Модрич, Кроос, Иско, Роналду, Бензема (Асенсио, 76) 

Огоҳлантиришлар: Савич, 34, Сауль, 63, Коке, 70, Хуанфран, 77, Лукас, 82, Годин, 89 - Карвахаль, 20, Начо, 82

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика