UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Расман: Алекс Рунарссон – "Арсенал" футболчиси!   1 21:33"Спортинг" академияси номи Роналду шарафига ўзгартирилди  2 21:24Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз”  20 21:10Суарес "Атлетико"да йилига 9 миллион евро маош олади  7 20:53Расман: Моратанинг "Ювентус"га ўтиши аниқ бўлди  4 20:40Владимир Андреев: “Биз вазиятлардан фойдалана олмадик, рақиб эса фойдаланди”  11 20:39Ракитич Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади  3 20:29ПСЖ Кулибали учун курашда "Ман Сити"дан олдинда. Парижликлар "Наполи"га 82 миллион евро беришга тайёр   6 20:26Даврон Файзиев: "Фақат ўйнамаган футболчи хато қилмаслиги мумкин"  9 20:07"Лейпциг" Туркия чемпионати тўпурарини харид қилмоқда   1 20:05"Насаф" - "Сурхон" учрашувидаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  55 20:03Диққат! championat.asia сайти танлов эълон қилади  1 20:01Улуғбек Бақоев: “Тезкор гол ишимизни осонлаштирди”  1 19:51Coca Cola Суперлига. “Насаф” Қаршида “Сурхон”га жавобсиз бешта гол урди  125 19:48"Ман Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона"га ўтишга яқин   1

Денис Истомин: “Ҳар бир юртдошимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда” Янгиликлар

Денис Истомин: “Ҳар бир юртдошимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда”

Ҳозирда барча футбол ишқибозларининг нигоҳи Таиланд яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатидаги терма жамоамизнинг иштирокига қаратилгани аниқ.

Шу билан бир қаторда Таиланд пойтахти теннис бўйича “Bangkok Open-2020 Challenger” турнирига ҳам мезбонлик қилмоқда. Эътиборлиси, мусобақа терма жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонанинг ёнгинасида ўтади ва унда юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ҳам эртага ўз иштирокини бошлайди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртимизнинг мусобақага олиб бораётган тайёргарлиги ва Осиё чемпионати ҳақидаги фикрларини олишга муваффақ бўлдик.

– Турнирга тайёргарлик қандай кетмоқда?
– Ҳозир биз ҳам Таиландда бўладиган челленжер турнирига тайёрланмоқдамиз. Куни кеча улардан бири якунланди ва ундаги иштироким муваффақиятли ўтди, дея олмайман. Бунақа ноқулай об-ҳавода яхши ўйин кўрсатиш жуда қийин. Нима бўлганда ҳам бу мавсумнинг бошланиши. Энг асосийси Олимпиадага тайёрланиш ва унда яхши иштирок этиш.

– Таиланддан кейин қайси турнирга йўл оласиз?

– АҚШга йўл олишни режалаштирганман. Мартгача у ердаги турнирларда иштироқ этмоқчиман. Сабаби март ойида бизни “Дэвис кубоги”да айнан АҚШ терма жамоаси билан ўйин кутиб турибди. Океан орти сафарида шу турнирга ҳам тайёрланиб бораман.


– Таиландда параллель равишда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати ҳам ўтмоқда. Вакилларимизнинг муваффақиятли ўйинини кузатдингизми?

– Афсуски, расмий машғулот ва ноқулий график сабаб стадионга туша олмадим. Лекин йигитларимизнинг натижасини кузатиб бордим ва ғалабаларини эшитиб хурсанд бўлдим. Сезиб турибман, ҳар бир юртдошимиз уларнинг ғалабаларига ишонмоқда ва астойдил мухлислик қилишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, уларга мазкур Осиё чемпионатида омад ва ғалабалар тилаб қоламан. Олға, Ўзбекистон!

Ўз навбатида биз ҳам Денис Истоминнинг мусобақада муваффақиятли иштирок этиши ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика