UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  0 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  11 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Де Хеа – эркин агент, маош сабаб МЮ ва ўйинчи ўртасида янги шартнома имзоланмаяпти. Буёғига нима бўлади? (мутолаа учун) Янгиликлар

Де Хеа – эркин агент, маош сабаб МЮ ва ўйинчи ўртасида янги шартнома имзоланмаяпти. Буёғига нима бўлади? (мутолаа учун)

Саудия Арабистонидан вариант бор.

32 ёшли дарвозабон Давид Де Хеа расман ишсиз, 30 июнда унинг "Манчестер Юнайтед" билан тузган шартномаси якунига етди. Испаннинг буёғига қаерда ўйнаши – савол.

Унинг келажаги атрофида нималар бўлатганини таҳлил қиламиз.



Де Хеа маошининг тушишига тайёр эди – аммо, МЮ ўз таклифини қайтариб олди

Бошланиши учун муҳим жиҳат: Тен Хаг ўтган ёздаёқ Давид учун ўринбосар излаганди, аммо таркибни биринчи мавсумдаёқ бунчалик қайта шакллантиришга таваккал қилмади. Шу билан бирга, ундан ҳам муҳимроқ позициялар бор эди. Аммо, дарвозабон масаласига "Брентфорд", "Севилья", "Ман Сити" билан ўйинлардаги хатолардан сўнг мунтазам равишда қайтилди.

Шартнома бўйича музокаралар эса барибир борди – қуйида эса бу жараён сўнгги ойларда қандай ривожлангани билан танишишингиз мумкин.

The Athletic маълумотига кўра, Давид МЮда қолишни хоҳлади, аммо уни клубнинг янги шартнома борасидаги илк таклифи қониқтирмади. Испан ҳафтасига 375 минг фунт олди – клуб эса анча кам таклиф қилди.

ESPN апрелда дарвозабонга бўлган асосий тўлов камайиши, аммо бонуслар кўтарилишини ёзди. Томонлар майда шартнома имзолашга яқин эдилар, аммо, МЮ шу билан бирга Де Хеага асосий дарвозабон статусини кафолатламади.

• Мавсум сўнггида асосий бўлишга имконият деярли қолмади: МЮ вариантлар излади (энг кўп тилга олинганлари – Онана, Райя ва Кошта), Де Хеани эса иккинчи қилишни режалаштиришганди.

• Шартноманинг сўнгги кунларида The Athletic'дан янги тафсилотлар чиқди: МЮнинг ўзи дастлабки шартларини рад этган ва Де Хеага маошни янада кўпроқ пасайтиришни таклиф қилган. Daily Mail'нинг хабарига кўра, бунинг ташаббускори Эрик тен Хаг бўлган.

• The Telegraph'нинг ҳам талқини бор: Давидга мартдаёқ янги шартнома таклиф қилишган, аммо у эҳтимолий вариантлар сабаб қарор қабул қилишни чўзган.



Якунда вазият шартнома якунланадиган 30 июнга қадар ҳал бўлмади. МЮ масалага ўйинчининг тўйидан сўнг қайтади, бу ҳақда ҳатто сайтда ҳам қайд этилган: шартноманинг тугаши ҳақидаги хабарда музокаралар ҳақида эслатма бор.

"Юнайтед"да иккита вариант бор: 1) Онананинг хариди ва Давид билан шартномани узайтириш ва захирага ўтказиш; 2) испан биринчи рақам бўлиб қолади, аммо клуб рақобат учун ёш дарвозабон харид қилади.


Давидга фақатгина Саудия Арабистонида қизиқишмоқда. У Роналду томон йўл олиши мумкин

Де Хеа 1 июлдан эркин агент. У ҳар қандай даъвогар клубга текинга тушиши мумкин.

Кўплаб таниқли ўйинчиларни Саудия Арабистони клублари кузатмоқда, у ерда Де Хеа ҳам бор. Британия медиаси "Ал-Наср"нинг қизиқиши ҳақида ёзди. Хабарга кўра, дарвозабонга ҳафтасига 250 минг фунт таклиф қилишга тайёр. "Ал-Наср"да ярим йилдан бери Криштиану Роналду ўйнамоқда, кеча Марцело Брозовичнинг трансфери эълон қилинди, шунингдек Хаким Зиеш билан шартнома имзолашга ҳаракат қилинмоқда.

Бу Давидга бўлган қизиқиш ҳақидаги ягона миш-миш, Европада вариантлар йўққа ўхшайди. Олдин дарвозабонни "Реал" ва ПСЖ кузатган бўлса, ҳозирда испан уларга керак эмас.


Де Хеанинг ҳозирда музокараларга вақти йўқ – у уйланди!

Бу кунлар унинг шахсий тарихига киради, аммо МЮ билан шартнома якунлгани учун эмас. Де Хеа йилнинг иккинчи қисмидаги иккинчи кунда Эдурне Гарсияга йланди. Эдурне – Испания шарафини Eurovision қўшиқ танловида ҳимоя қилган таниқли поп-қўшиқчи; у ҳозирда телебошловчилик фаолиятини ривожлантирмоқда.

Жуфтлик анчадан бери таниш ("Атлетико"даги вақтлардан бери), уларнинг Янай исмли қизи бор.

Британия медиаси МЮнинг Де Хеадан янги музокаралар ўтказиш учун ўзига янги клуб изламаслигини сўраган. Шу билан бирга, "Юнайтед" Де Хеанинг Испанияда хотиржам хордиқ чиқаришини хоҳлайди, музокаралар эса тўй тантаналаридан кейин бўлиб ўтади.



The Telegraph аниқлик киритмоқда: Давид ҳатто янги шартнома имзоламаса ҳам, клуб у билан чиройли хайрлашади. Барча хайрлашув максимал тарзда яхши ўтишини хоҳлайди.


Де Хеани ҳам танқид қилишмоқда, ҳам қолдиришмоқчи

Де Хеа – "қуруқ" ўйинлар бўйича клуб рекордчиси, ўтган мавсум "Олтин қўлқоп"ни қўлга киритди – аммо, унга жуда кўп саволлар бор. Масалан, Рио Фердинанд ва Пол Скоулз Де Хеанинг МЮга мос тушишига шубҳа қилишмоқда. "У даҳшатли жамоада энг яхши ўйинчи бўлди", – бу Гари Невиллнинг фикри. Рой Кин эса Де Хеага ижобий муносабатда эмас: "Мен уни тезроқ кузатиб юборган бўлардим. У керак эмас деб ҳисоблайман". Дуайт Йорк бунга қўшилмайди: "Ҳатто хатолар билан ҳам, уни ҳеч кимга алишмасдим".

Бу эса МЮ бош мураббийи ассистенти Бенни Маккартининг гаплари: "Агар "Ман Юнайтед" Де Хеадек дарвозабонни йўқотса, бу жиноят бўлади". Бу Тен Хагнинг позициясини англатадими? МЮда дарвозабон позицияси бўйича савол тўлиқ очиқ турибди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика