UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47Симоне Инзаги: “Биз бошқаларнинг натижаларига эътибор бермаймиз”   0 08:26“Интер” Лаутарони олиб қолишга ишонмоқда   0 08:10“Байер” Бэйлини сотишга тайёр, унинг нархи маълум бўлди   0 08:00ЛаЛига. “Севилья“ жамоаси ҳужумчиси Лукас Окампос “Севилья“ нинг ғалабаси учун ҳамма нарсани қилди: у гол урди, кейин дарвозабонга айланди ва “Эибар“ посбонининг зарбасини 101-дақиқада қайтарди!  4 08:00Coca Cola Суперлигаси. Бугун "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ва яна учта ўйин бўлади   16 07:51АПЛ. "Тоттенхэм" - "Эвертон" 1:0  0 02:27Ла Лига. “Леванте” ўз уйида очколарни бўлишди  0 02:18АПЛ. “Тоттенҳэм” автогол эвазига “Эвертон”дан устун келди  3 00:54“Валенсия”ни бошқаришга уч нафар даъвогар  1 00:24Жон Терри “Бристоль Сити”ни бошқариши мумкин  1 00:12"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:36"Локомотив" - "Сурхон" 2:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  2 23:22"Қизилқум" - "Андижон" 1:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  0 23:15"Насаф" - "Металлург" 1:0. Гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  4 23:12Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик"  14

Даврон Файзиев: "Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони билан муҳим баҳсда майдонга тушади.

"Ўйин куни. Бугун икки мураббийнинг қандай режа қилаётгани жуда қизиқ. Чунки иккала жамоа ўзини фаворит деб билади. Саудия охирги жаҳон чемпионати қатнашчиси, аммо ундан кейин мураббийлар штаби алмашиб кетди. Саудиянинг ярим таркиби Осиё чемпионлар лигаси финали қатнашчилари. Лекин, улар тикланишга улгуришганмикин. Эрве Ренар ўртача жамоаларни саралашлардан ўтказиб мундиалга олиб борган. Бироқ бизнинг қитъа билан ҳали яқиндан таниш эмас, очко йўқотяпти.

Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала. Чунки Абрамов тактикаси аввал ҳам кўрганмизки, кучли рақиб қаршисида ўзгариб қолмаган. Тўп ўзимизда бўлиши керак. Ҳужум статистикамиз яхши бўлади, катта эхтимол. Ҳамма гап вазиятлардан фойдаланишда.

Баҳсли амплуа - ҳимоя. Шу жойида Абрамов сир бой бермаяпти. Фақат Тўхтахўжаев позицияси нисбатан аниқроқ. Қолганлар 100% эмас. Одил Аҳмедов фарзиндек универсал, мабодо ҳимояда тушиб қолса ҳам бошқа функциялари ўзида қолади, ёнган жойга боради. Майдон марказида ҳам вариантлар бор. Танлов осон эмас. Шукуров, Қодирқулов, Алибоев, Искандеров, иккала Одил. Бешта футболчи, учтасини танлаш керак. Энг муҳим бўғин, масъулият максимал даражада.

Ҳужум учлиги ўзгармаса керак, кимлигини биласиз.

Яхши томони, мухлислар яна стадионга қайтишяпти, бугун трибуналар тўлиши деярли аниқ. Фантастик атмосфера.

Шуни ҳам айтиб ўтишим керак, жамоа ичида муҳит яхши. Ҳамжихатлик бор. Буям кўп нарсани ҳал қилади.

Ҳаммага омадли кун! Ҳаммамизга", - деб ёзади Даврон Файзиев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг