UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Суперлига. Тур мураббийи - Вадим Абрамов  0 16:12Суперлига. Тур голи - Санжар Турсунов  3 15:51Суперлига. Тур дарвозабони - Исломжон Абдуллаев  2 15:32Суперлига. Саккизинчи тур рамзий терма жамоаси  2 14:55Ўзбекистон Супрелига ва ПРО лига баҳслари давом этадими?   8 14:47"Севилья", "Ювентус" ва "Интер" Бельерин учун курашмоқда  2 14:23"Тоттенхэм" "Челси" футболчисига шартнома тайёрламоқда  6 14:00Хаверц "Байер"дан уни "Челси"га сотишларини сўради  3 13:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:34"Челси" Эмерсон Палмьери учун 25 миллион хоҳламоқда. "Интер" билан музокаралар олиб борилмоқда  0 13:10РПЛда бугун "ўзбек дербиси"  6 13:00Olamsport: UFC'даги яна бир жанг бекор қилинди, Конор яна Хабибга оид фикр ёзиб ўчириб ташлади  0 12:5123 июль куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади  3 12:47Клопп: "Лаллана "Ливерпуль" афсонасига айланиб улгурди"  1 12:33АГМК ва "Қўқон-1912" ўртасидаги жанговар ўйиндан ажойиб ГАЛЕРЕЯ  1

Дастлабки жиддий ўйин Янгиликлар

Дастлабки жиддий ўйин

Сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Янги мураббийлар штабининг ишига хулоса берадиган дастлабки учрашув.

Хавфсираётган нуқта: Марказий ҳимоя.

Кўнгил тўқ нуқтамиз: Қанот ва ҳужум.

Доим барқарор ва танлов кенг нуқта: Ярим ҳимоя.

Ўйин аҳамият жиҳатдан Саудия Арабистони учун нисбатан муҳимроқ ва бу рақибга қўшимча босим беради. Айнан шундан ва уйдаги “деворларимиз” — мухлислар кўмагидан максимал фойдаланиш лозим.

Бугунги ғалаба гуруҳдаги вазиятни биз учун кескин юмшатади.

Рақибда ўйин сифати Осиё Кубогига нисбатан тушган. Бизда эса аксинча, ўсиш кузатилган.

Саудиянинг мудофаа чизиғида муаммолар етарли. Биз эса фақат қанот орқали ҳужумни кескинлаштиряпмиз. Агарда рақиб бу “нуқтамиз”ни зарарсизлантирса, унда марказ орқали йўл излашга тўғри келади. Марказдан ҳужум ташкил этишда эса ҳозирча мақтана олмаймиз.

Саудия Арабистони терма жамоасини ютишга бўлган иммунитет аввалдан шаклланган ва бу жамоани қандай ютишни биламиз. Шу боисдан ҳам ортиқча ҳавотир йўқ.

Ҳаво совуқ, лекин Ўзбекистон термасига далда бўлиш ва миллий жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионни тўлдириш лозим.

Олға ва омад, Ўзбекистон!", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг