UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Хендерсон АПЛнинг келаси мавсум бошини ўтказиб юбориши мумкин  2 18:20"Ростов" ва "Рубин" "Лех" ҳужумчисига қизиқмоқда  1 17:56Карикатура: Ибрагимовичнинг "Милан"даги роли  2 17:30"Аталанта" президенти ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Бу биз учун ҳудди мактабга боришдек бўлади"  7 17:07Марказлашган чемпионат. Бу қандай бўлади?  48 16:50ФАКТ. "Атлетико" ЧЛ плей-офф босқичида кетма-кет 8 марта немис жамоаларини мағлуб этган  17 16:28Европа Лигаси. Чорак финалга қуръа ташланди  11 16:16Бруну Фернандеш АПЛда ой ўйинчиси деб топилди  5 15:53ЕЧЛ чорак финалида Роналду "Реал"га қарши ўйнайдими?   43 15:32ЕЧЛ-2020. Чорак финалга қуръа ташланди  84 15:30К-лига. "Бусан И'Парк" - "Сеул" (онлайн ҳисоб)  1 15:20Соат 16:00да Европа Лигаси 1/4 ва 1/2 финаллари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади  2 15:13Cанжар Турсунов: "Қўқон-1912"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси"  2 14:53"Бусан И'Парк" - "Сеул". "Ўзбек дербиси" (асосий таркиблар)  7 14:28Coca Cola Суперлигаси. 9-турда ишлайдиган ҳакамлар маълум  14

Дастлабки жиддий ўйин Янгиликлар

Дастлабки жиддий ўйин

Сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Янги мураббийлар штабининг ишига хулоса берадиган дастлабки учрашув.

Хавфсираётган нуқта: Марказий ҳимоя.

Кўнгил тўқ нуқтамиз: Қанот ва ҳужум.

Доим барқарор ва танлов кенг нуқта: Ярим ҳимоя.

Ўйин аҳамият жиҳатдан Саудия Арабистони учун нисбатан муҳимроқ ва бу рақибга қўшимча босим беради. Айнан шундан ва уйдаги “деворларимиз” — мухлислар кўмагидан максимал фойдаланиш лозим.

Бугунги ғалаба гуруҳдаги вазиятни биз учун кескин юмшатади.

Рақибда ўйин сифати Осиё Кубогига нисбатан тушган. Бизда эса аксинча, ўсиш кузатилган.

Саудиянинг мудофаа чизиғида муаммолар етарли. Биз эса фақат қанот орқали ҳужумни кескинлаштиряпмиз. Агарда рақиб бу “нуқтамиз”ни зарарсизлантирса, унда марказ орқали йўл излашга тўғри келади. Марказдан ҳужум ташкил этишда эса ҳозирча мақтана олмаймиз.

Саудия Арабистони терма жамоасини ютишга бўлган иммунитет аввалдан шаклланган ва бу жамоани қандай ютишни биламиз. Шу боисдан ҳам ортиқча ҳавотир йўқ.

Ҳаво совуқ, лекин Ўзбекистон термасига далда бўлиш ва миллий жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионни тўлдириш лозим.

Олға ва омад, Ўзбекистон!", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг