UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50"Сепахон" бош мураббийи Игор Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  0 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  0 08:56Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги йиғинини қачондан бошлаши маълум  0 08:30Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионатида тўп тепган легионерлардан иборат рамзий терма жамоадан ўрин олди  0 08:03Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин  13 07:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси "Брага"да?  4 02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  5 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  18 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  12 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  8 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  2 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  1 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  4

“Сўғдиёна" ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлубиятга учратди Янгиликлар

“Сўғдиёна" ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлубиятга учратди

Бугун "Сўғдиёна" клуби Тошкентда Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Бу ҳақда Жиззах клуби матбуот-хизмати эълон қилди.

Дастлабки бўлим юқори  тепмда ўтди. Жамоамиз футболчилари бир қатор ҳавфли вазиятлар яратди. Ўйиннинг 24 дақиқасида Сардор Азимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам томонидан пенальти белгиланди. Ундан Шохруз Норхонов унумли фойдаланди. Биринчи бўлим 1:0 жиззахликлар фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Бўлим янада шиддатли ўтди. Рақиб футболчилари ҳам “Сўғдиёна” дарвозаси ёнида бир қатор ҳавфли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ улардан фойдаланишда Тожикистоннинг футболчиларига бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқасини “Сўғдиёна” яна фаолликда ўтказди. Иккинчи бўлимда заҳирадан ўйинга қўшилган Иззатилла Абдуллаев қанотдан ажойиб юришни  амалга ошириб, Азамат Исроилов томон тўпни ажойиб тарзда ошириб берди. Қанот ҳимоячимиз эса вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни 2:0 га етказди. Шу тариқа ўйин 2:0 ҳисобида Александр Мочинов шогирдларининг ғалабаси билан якунланди - дейилади "Сўғдиёна" матбуот-хизмати берган хабарда.

“Сўғдиёна” - “Истиқлол” (Тожикистон) 2:0

Голлар: Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов

«Сўғдиёна»: Дилшод Хамроев, Сардор Қулматов, Шохрух Холматов, Тохир Шамшитдинов, Жаҳонгир Абдумўминов(с), Дониёр Хасанов, Алишер Зиявуддинов, Сардор Азимов,  Фарход Мирахматов, Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов

Захирада: Ширинбой Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Иззатилла Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Элёр Орифов, Умиджон Қодиров.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика