UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Грэм Поттер: "Жамоанинг тарихи ва таркиби АПЛда ҳеч нарсани кафолатламайди"  0 00:08"Барселона" Депай билан шартномани бир йилга узайтиришга тайёр  0 23:48Эрлинг Холанд: "Гвардиола – дунёдаги энг кучли мураббий"  1 23:27"Ювентус" қишда Жорди Альба билан шартнома имзоламоқчи  2 23:08Футзал. Ўзбекистон Баҳрайнга қарши тўлиқ кўк либосда ҳаракат қилади  0 22:47Бундеслига. "Бавария" – "Байер". Асосий таркиблар аниқ!  0 22:23"Барселона" тезроқ Дембеле билан шартнома имзоламоқчи  1 22:03Марокаш Жазоирдан формасининг дизайнини ўзгартиришни талаб қилмоқда  0 21:48Жируни мухлислар ўзгача тарзда табриклади  2 21:21Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди"  4 21:18Улуғбек Бақоев: "Агарда битта гол урганимизда, ўйин тамомила бошқача тусга кирарди"  19 20:49Cоcа Cоlа Суперлигаси. "Сўғдиёна" — АГМК 0:2. Highlights  0 20:34Миржалол Қосимов илк бор АГМК мураббий сифатида Жиззахда зафар қучди  10 20:25Cоcа Cоlа Суперлигаси. АГМК Жиззахда ғалаба қозонди. "Сўғдиёна"нинг ғалабасиз серияси давом этади  53 20:02Пол Инс: "Мен Фергюсондан эмас, хотинимдан илҳомланаман"  8

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлади

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик" баҳси якунланди.

"Пахтакор" – "Олимпик" 1:1  

17 август, чоршанба

Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00

Гол: Пшемислав Банашак 46' – Отабек Жўрақўзиев (Руслан Жиянов) 61'

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Султонмурод Абдурахманов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АVAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Александр Насонов, 6.Икром Алибоев, 8.Азизбек Турғунбоев (42.Аббос Файзуллаев, 70), 10.Драган Черан (с), 13.Илия Мартинович, 17.Достонбек Ҳамдамов (28.Диёр Холматов, 77), 19.Пшемислав Банашак, 23.Шерзод Аъзамов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 37), 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 15.Диёр Ортиқбоев, 46.Шаҳриёр Жабборов, 63.Муҳаммадали Ўринбоев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

"Олимпик": 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Беҳзод Шамсиев (с), 7.Руслан Жиянов (9.Темур Мамасидиқов, 70), 10.Фарруҳ Мухторов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 79), 11.Отабек Жўрақўзиев (47.Нодир Абдихолиқов, 79), 19.Достон Турсунов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (30.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 90+1), 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов.

Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 4.Жасурбек Холдоров, 17.Жалоллидин Содиқов, 18.Сардорбек Маҳмудов, 22.Пўлатхўжа Холдорхонов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадазиз Иброҳимов (39), Икром Алибоев (45+1), Илия Мартинович (90).

ЧетлатишНодир Абдихолиқов (88).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+7. Шаҳзодбек Раҳматуллаевнинг жарима зарбаси орқали йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

90+6. Алибоев Мамасидиқовни йиқитди, олимпиячиларда стандарт вазият.  

90+3. Зарбааа!  Аббос Файзуллаевнинг кучли зарбасини Назаров қайтарди! Аммо сал ўтиб офсайд борлиги маълум қилинди.

90+1. "Олимпик"да алмаштириш: Иброҳимов ўрнига Раҳматуллаев тушди. 

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Илия Мартинович Муҳаммадали Ғиёсовни қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди. 

88. Нодир Абдихолиқов Сардор Собирхўжаевги нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. Аммо ҳали ҳаммаси ҳал этилмади... Ҳакам ВАР томон ошиқди. Вазият текширилгач, сариқ карточка бекор қилинди ва қизилга ўзгартирилди.

85. Зарбаааа! Файзуллаевнинг бош билан берган зарбасини Назаров қайтарди! Яхши зарба, чиройли сейв!

81. Муҳаммадали Ғиёсов қанотдан олдинга бориб тушунарсиз зарба йўллади. Қувватов "совға"ни қабул қилиб олиб, дарҳол шерикларини олдинга бошлади. 

79. "Олимпик"да 2 та ўзгариш: Мухторов ўрнига Ғиёсов, Жўрақўзиев ўрнига Абдихолиқов майдонга тушди. 

77. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Холматов тушди.   

76. Черан ҳаволатиб зарба йўллади, аммо тўп йўл-йўлакай ҳимоячининг қўлига тегди, деб иддао қилмоқда Драган.

75. Банашак-Черан жуфтлиги ўзаро тил топишиб кетгани сезилмоқда. Улар жуда фаол ўйин намойиш қилишмоқда.

73. Файзуллаевнинг қулай пасидан кейин Банашак зарба йўллади тўп ҳимоячига тегди. Кейин эса ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат кузатилганини аниқлашди. 

72. Зарбаааа! Банашакнинг ҳаволатиб узатган пасидан сўнг Драган Черан бош билан зарба берди, ҳужумчи мўлжалда сал адашди.

70. "Пахтакор"да алмаштириш: Турғунбоев ўрнига Файзуллаев баҳсни давом эттиради.

70. "Олимпик"да ўзгариш: Руслан Жиянов ўрнига Темур Мамасидиқов майдонга тушди. 

61. ГОООООООООЛ! Отабек Жўрақўзиев Александр Насоновни алдаб ўтиб, дарвозага тўп киритди – 1:1! Гол ВАРда текширилиб, инобатга олинди.

54. Ўйинда курашлар қизғин паллага кирди.

49. Жўрақўзиевнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Санжар Қувватов ушлаб олди.

46. ГООООООООЛ! Шамсиев кутилмаганда йиқилиб тушиши оқибатида тўп Пшемислав Банашакка келиб тушди ва ҳужумчи бирга-бир ҳолатда дарвозани ишғол қилди – 1:0!

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус!  

45+1. Икром Алибоев Руслан Жияновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантириш олди.

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди. 

44. Сардор Собирхўжаевнинг узатмаси мақсадсиз чиқиб қолди, унинг ичкарига оширган тўпи майдонни тарк этди. 

43. Зарбаааааа! Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг пасидан сўнг Отабек Жўрақўзиев зарбаси орқали дарвоза устунини қақшатди! 

39. Муҳаммадазиз Иброҳимов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

37. "Пахтакор"да ўзгариш: жароҳатланган Аъзамов ўрнига Алижонов ўйинни давом эттиради. 

34. Зарба! Алишер Одиловнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

32. "Олимпик" вакиллари қулай вазиятга чиқиб боришди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат кузатилди. 

24. Зарба! Турғунбоевнинг яқин масофадан аниқ зарбасидан кейин Назаров тўпни қайтарди

21. Сайфиев Жўрақўзиевга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам ҳозирча оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.  

18. Зарбааааа! Фарруҳ Мухторовнинг узатмасидан сўнг Муҳаммадқодир Ҳамралиев бош билан зарба берди, сал ноаниқ. 

17. Сайфиев Жўрақўзиев билан тўқнашиб кетгач, жарима зарбаси белгиланди. 

16. Одилов шеригини қулай вазиятга чиқариши мумкин эди, аммо Илия Мартинович тўсқинлик қилишга улгурди. 

11. Тимур Кападзе шогирдлари бирин-кетин ҳужум ташкил қилишмоқда. 

9. Зарбаааа! Алишер Одилов бир нечта ҳимоячини алдаб, узоқдан зарба йўллади, уни Санжар Қувватов қайтарди. 

6. Драган Черанга қулай узатма етиб келганди, бироқ у офсайдда қолгани маълум бўлди.

4. Ҳозирча олимпиячилар нисбатан фаолроқ. 

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+35   
17 авг 21:00:49
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Олимпик Пахтакор билан ӯйинда 2 очко йӯқотди!
+33   
17 авг 19:40:17
Хакикатгуй
Офсайд йук эди. Позор еш болларга карши судялар ердамида уйнаш позор бу яхши суз. Вар бор охиригача уйнатиб кейин вар да куриш керак. Судялар келишиб тухтатишди хужумни. Шархловчиларимиз духина утиришади Нима туп унда туп бунда угол аут дейишга шархловатган булса килишмасин. Мухокама йук офсайд тугрисида дами Исина тушиб кетди.
+31   
17 авг 20:55:40
Don de la POLO
Vay HAKAAAAAAAAAAM, vay HAKAAAAAAAAAM. paxtakorga qizil bermadi. paxtakor hakam
+30   
17 авг 19:55:54
Икромбай Хамро уғли
Биринчи тайм тугашини билдирувчи хуштак, пахтакор ўйинчиларининг жонига аро кирди. Қойил Олимпик омад
+30   
17 авг 19:53:43
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Манга Пахтакорни ӯйинини умуман қизиғи йӯқ. Шунчаки Олимпикни ӯйинини мазза қилиб кӯрябман!
+30   
17 авг 19:35:05
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Олимпикни хужумида офсайд йӯқ экан шарманда Пахтакорга судялар ён босябди!
+29   
17 авг 20:56:37
Neytral...
Baribir gapuramizda Paxtakorga xakamla barbir bosadi Martinovich isqirt qizil olish kerak edi
+29   
17 авг 20:55:20
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
1-таймда Алибоев Олимпик футболчисини оёғини босиб олганда сариқ берганди. Энди Олимпик футболчиси шундай қилганига қизил берилди. Судялар Пахтакорга очиқчасига ён босабди!
+28   
17 авг 20:55:55
Richardmyu
пахтакорни сунъий мухлислари сариққа нима дейсанлар.Тоза қизил эдими?
+27   
17 авг 20:42:22
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Тӯп кӯкракга текгани учун йиғлоқи Черан халиям судядан пеналти сӯраб юрибди ӯлее бу йиғлоқи Черан сохта пеналти тепавериб ӯрганиб қолибди!
+26   
17 авг 21:04:21
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Олимпикни ютолмаган Пахтакордан чемпионликни кутиб ӯтирманглар, ӯйини нол!
+26   
17 авг 19:38:49
1 H A
Офсайд ёқ едику
+25   
17 авг 21:00:59
ChodaklikFanat
Olimpik super g'alabaga teng durang
+25   
17 авг 19:45:47
FK Barselona
Shu uyini b n Olimpik yutqazsa umuman futbol kurmayman Paxtakorni oyogini qaltiratib tashladiku
+21   
17 авг 21:14:43
@Камолиддин@
Кеча Навбахорни устидан кулган пахтани лайчаларига кайноккина саломлар! Олимпик оркаларинга ёмон итариб ташладику а. Пахтакор хакамлар жамоаси деб бежизга айтилмайди. Яккол кизилга тортадиган вазият эди, лекин сарик берди, койил. Кечаги каментлар ўзларинга сийлов, мархамат. "Бугун Кўкон 2 очко йўкотди" деб ёзганмидиларинг. Афсус, кайтар дунё. Бугун Олимпик 2 очко йўкотди. Навбахор бу ўйини билан чемпионликка лойикмас" деганмидиларинг. Афсус, пахтаям бу уйини билан 3 ўрингаям лойикмас. Хуллас едиларинг.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика