UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Грэм Поттер: "Жамоанинг тарихи ва таркиби АПЛда ҳеч нарсани кафолатламайди"  0 00:08"Барселона" Депай билан шартномани бир йилга узайтиришга тайёр  0 23:48Эрлинг Холанд: "Гвардиола – дунёдаги энг кучли мураббий"  1 23:27"Ювентус" қишда Жорди Альба билан шартнома имзоламоқчи  2 23:08Футзал. Ўзбекистон Баҳрайнга қарши тўлиқ кўк либосда ҳаракат қилади  0 22:47Бундеслига. "Бавария" – "Байер". Асосий таркиблар аниқ!  0 22:23"Барселона" тезроқ Дембеле билан шартнома имзоламоқчи  1 22:03Марокаш Жазоирдан формасининг дизайнини ўзгартиришни талаб қилмоқда  0 21:48Жируни мухлислар ўзгача тарзда табриклади  2 21:21Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди"  4 21:18Улуғбек Бақоев: "Агарда битта гол урганимизда, ўйин тамомила бошқача тусга кирарди"  19 20:49Cоcа Cоlа Суперлигаси. "Сўғдиёна" — АГМК 0:2. Highlights  0 20:34Миржалол Қосимов илк бор АГМК мураббий сифатида Жиззахда зафар қучди  10 20:25Cоcа Cоlа Суперлигаси. АГМК Жиззахда ғалаба қозонди. "Сўғдиёна"нинг ғалабасиз серияси давом этади  53 20:02Пол Инс: "Мен Фергюсондан эмас, хотинимдан илҳомланаман"  8

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолиб, пенальтидан гол уролмаган "Нефтчи" майдонида ғалаба қозонди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолиб, пенальтидан гол уролмаган "Нефтчи" майдонида ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан жой эгаллаган учрашув якунланди.

"Нефтчи" — "Пахтакор" 0:2

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 19.00

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Алишер Тўхтасинов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

AVAR ҳаками: Максим Нехочин

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Сардор Собирхўжаев, 29 (0:1), Драган Черан, 72 (0:2)

"Нефтчи": 69.Евгений Конюхов, 4.Андрей Мишенко, 6.Сирожиддин Қўзиев (9.Суннатулла Абдуллажонов, 46), 7.Ойбек Қиличев (28.Фозил Мусаев, 62), 13.Лутфулло Тўраев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Саламат Қуттибоев, 22.Умар Аҳмадхзода, 26.Алексей Ларин, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев (17.Абдуллоҳ Олимов, 84), 99.Улуғбек Ҳошимов (11.Иззатилла Абдуллаев, 46)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 31.Нодирхон Неъматхонов, 44.Дарко Станоевич, 88.Дониёр Валиев

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (23.Шерзод Аъзамов, 82), 5.Александр Насонов, 13.Илия Мартинович, 34.Фарруҳ Сайфиев, 6.Икром Алибоев (28.Диёр Холматов, 75), 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 88), 8.Азизбек Турғунбоев (42.Аббос Файзуллаев, 75), 10.Драган Черан, 19.Пшемислав Банашак

Захира:  33.Элдорбек Суюнов, 15.Диёр Ортиқбоев, 88.Шаҳзод Азмиддинов

Огоҳлантиришлар: Қиличев (24), Ғофуров (90+5)

Четлатиш: Абдуллажонов (68)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! "Пахтакор" сафардан 3 очко билан қайтди.

90+5. Ғофуров ҳам уйга қуруқ қайтмайдиган бўлди.

Жамоалар ўйин вақти тугашидан илгарироқ учрашув якунланишини истарли учрашув намойиш этмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Ҳамдамов ўрнига Ўринбоев баҳсга қўшилди.

84. Убайдуллаев ўрнига Олимов майдонга туширилди.

82. Аъзамов Алижонов ўрнига ўйинни якунлаб қўяди.

80. Убайдуллаев қанчалик баланд сакрашга уринмасин, дарвозабонга қўл билан ўйнашга рухсат берилган.

Мухлислар томонидан ҳакамлар ҳақидаги ўша машҳур қўшиқ янграшни бошлади.

75. "Пахтакор"да ўзгаришлар: Турғунбоев ўрнига Файзуллаев, Алибоев ўрнига Холматов туширилди.

Суперлигада 106-голини урган Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида энг кўп гол урган хорижлик футболчига айланибди.

72. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан унга нисбатан ишлатилган қўполликларнинг аламини олди. Ўнг қанотдан кириб борган ҳужумчи Собирхўжаевнинг пасини ўнг оёқда голга айлантирди.


68. Абдуллажонов қуйидаги фикрларимизни тасдиқлади, унга тўғридан-тўғри кийиниш хонасига йўл кўрсатадиган карточка кўрсатилди.

"Эл-Класико"нинг авжига чиққан йиллари ҳам бунчалик кўп фол бўлмаганди, чамамда.

62. Қиличов қизил карточка олмасидан захирага олинди, Мусаев майдонга туширилди.

61. Убайдуллаев рақиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ уни қўллайдиган шериклари ортда қолиб кетди, зарба эса Қувватовни унчалик безовта қилмади.

58. Яна жанжал. Қиличев ўзига қўполлик ишлатган Алибоевни туртиб юбордими ёки шунчаки нафас билан зарба бердими, Алибоев дарҳол йиқилди. Лекин карточкага арзигулик ҳаракат эмас деб топилди.

55. Алибоевга тўп оғирлик қилди, Чераннинг пасини қабул қилишда ярим ҳимоячи мувозанатни йўқотди.

53. Ҳозирча йўқ экан.

52. "Нефтчи"да қулай стандарт юзага келмоқда. Телеграмда айлантиришга арзигулик жарима зарбаси тепа оладиган мард бормикан?!

50. Қувватов Адҳамзоданинг марказига узатган пасини Қувватов ўзлаштириб олди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Бироз нафас ростлаб оламиз.

45+5. Қувватовни тўпни қайтарди!!! Биринчи бўлим учун "Олтин тўп"ни "Пахтакор" посбони бериш керак.

Пенальти! Тўп меҳмонлар ўйинчисининг қўлига тегди, деб топилди.

ВАР "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгилаш масаласини кўриб чиқмоқда.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа етарли деб топилди, акс ҳолда бирор футболчи шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этиши мумкин.

42. Убайдуллаев рақиб жарима майдони ичида иккита дарвоза қўйса ҳам гол бўлмайдиган зарбани ижро этди.

40. Аҳмадхзода Турғунбоевга нисбатан Аҳмадбойнинг қилган ишини амалга оширди.

38. Ҳамдамов тўп билан олдинга бораётганди, бироқ Тўраев чанғи учаётгандай ҳаракат қилиб, тўпни майдон четига кузатиб қўйди.

34. ЗАРБА! Қиличев гол уриши учун оёғидан нима келса, ҳаммасини қилмоқда, аммо тўп ҳозирча ундан юз ўгирмоқда.

31. ЗАРБА! Қиличев қиличдай кескир зарбаси билан ҳисобни тезда тенглаштириши мумкин эди, бироқ Санжар Қувватов ҳам исмига мос ҳаракатни амалга оширди.

29. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов чап қанотдан олдинга борди ва марказда турган Бонашакка пас берди, у эса ортроқда турган Собирхўжаевга узатма амалга оширди. Сардор эса бундай вазиятни кўкка совуришга уялди.

26. Ҳамдамовнинг пасидан сўнг тўпнинг ўрнига Черан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

24. Ойбек Қиличев ўзидан гавдалироқ бўлган Черанни ағанатди, бунинг шарофати ўлароқ, ҳакам томонидан "мукофотланди".

22. ЗАРБА! Қувватов нариги дарвозани қўриқлаётган ҳамкасбидан қолишмаслигини амалда исботлади.

21. ЗАРБА! Корюхов олқишлашга арзигулик ҳаракат амалга оширди, ваҳоланки, "Пахтакор" футболчиси яқин масофадан зарба йўллаганди.

Иккала жамоа аъзолари ҳам ҳозирча "Қоидалар бузиш учун яратилган" шиорига амал қилиб, ҳаракат қилмоқда.

15. "Нефтчи" қувлашмачоқ ўйинини тасаввур қилди шекилли, қочиб кетаётган Алижоновни тутиб олди.

14. Қувватов футболда содир бўладиган прикол голлардан бирининг содир бўлишига йўл қўймади.

13. Ҳамдамов қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

11. "Пахтакор" футболчисининг хатосидан "Нефтчи" ҳужумчиси бир голли қонидан кечди.

Бугун водийдаги стадионга кўзимиз ўрганганидан анча сероб томошабин ташриф буюрган.

6. Учрашувдан олдин экспертлар томонидан жанговар ўйин бўлади дейишганини футболчилар асл маъносида тушунишган кўринади, ҳозирча тўпдан кўра футболчиларнинг оёқлари кўпроқ зарба қабул қилмоқда.

5. Қутибоев "Пахтакор" футболчисига оёқ оғриғи қандай бўлишини эслатиб қўйди, бунинг эвазига огоҳлантирилди

2. Дастлабки эсда қоларли вазият гол эмас, фол бўлди.

1. Учрашув бошланди.

Бугун мезбонлар яшил, меҳмонлар сариқ-қора рангли либосда ҳаракат қилишади.

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади

Учрашув 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+28   
12 авг 21:08:27
Gooooooooooooooooool
Mana Paxtakorchilar halollikda gap katta. Raqobatni qaranglar 4-5 ta jamoa kurashmoqda chempionlik uchun. Avvalgidek chempion bo'lishlaringiz aniq emas lekin ehtimoli bor. Keyingi o'yinlarda ham Paxtakorga omad!
+26   
12 авг 20:50:07
Zaylobiddin
Бу Нефтчини ўйинчиларини Хаммасини алиштириш керак. Бўлмаса Туронга ўхшаб келаси йил Аник 2 лигага тушиб кетади
+25   
12 авг 20:57:42
Хигмауло Нимаулоев
Бу уйинни л класико деб булмайди. Нефтчини базе футболчиларини професионал деб булмайди.
+24   
12 авг 21:24:05
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Muhammadxon Mamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фитначисан бу аъмалингни ташла дедим ташолмайсанми манга ёзма
Ақлинг ошиб тошиб ётган бӯлса мана шу Пахтачиларингга устозлик қил!)))



12 авг 21:18:20

Mиллиaрдер

,,КУК"лар бугун роса кутишди Пахтакорни очко йукотишини. Базилари уялмасдан энг азалий ракибларига мухлислик килиб утирди. Уз номи билан ,, КУК" да хафа бумела))))

+22   
12 авг 21:08:12
♔͜͡͡☆͜͜͡ᴋ͜͜͡ ͜͡ɪ͜͡ ͜͜͡ɴ͜͡ ͜͜͡͡ɢ͜͡☆͜͡♔
Sarlavhaga minus 10
+21   
12 авг 21:37:20
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
⚽️ I S L O M ⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Otti qottogi korvossammi sudyani endi kotti qis
Ёзаётган гапларингга сани исминг хайф! Яхшиси отти ӯша нарсасини уйингдагиларга подарка қил!)))
+20   
13 авг 09:02:50
@Камолиддин@
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу туришингда батар бўлсанг бўласан, лекин бетар бўлмийсан.
Санга ўхшаб ялокмасман, шунгаям шукур.
+20   
12 авг 22:25:20
Реал Мадрид
Mиллиaрдер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
,,КУК"лар бугун роса кутишди Пахтакорни очко йукотишини. Базилари уялмасдан энг азалий ракибларига мухлислик килиб утирди. Уз номи билан ,, КУК" да хафа бумела))))
Сан манимча г. . .й таркалганснми нукул кук дейсан бирон жойинг галати булиб кетадими ёки кук рангни курсан тошма тошиб кетадими милардер миш ундан кура милашкаман де
+20   
12 авг 21:48:52
Roma .Neftchi
Paxtakor muxlislarini g'alaba bn tabrikleyman bazi bir salom pro liga deyotgan paxtakor muxlislariga esa shunchaki qoyil qolmadim mayli hamma jamoani omadini bersin kim proga tushishini esa mavsum oxirida koramiz
+20   
12 авг 21:12:26
Zaylobiddin
Пахтакор / 2017 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нега к,айтардин К,увватов шу́рига шу́рва ту́кдин
Кулманг Кувватов Таваккал ташлади. ОЧЛ.да Мана шундек кулишингизни кўрайлик
+20   
12 авг 21:07:18
leva8989
Спартак фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узича Пахтакор дан уч оламиз деган нусхаларнинг дами ичига тушиб колди, баттар булларинг, салом пролига
E dalbayobmisan,Neftchi Paxtakordan hozirgi paytda kuchsizroqligini hamma biladiku,nima qilasan muhlislar orasida fitna chiqarib,erkakka o'xshab fikr yoz jalap...Paxtakor xaqli g'alaba qozondi,Neftchida intizom masalasida ishlash kerak,jamoa bu yil Superligada qolishiga ishonamiz Levchenko tarkibni shakllantirib oladi hali
+20   
12 авг 20:46:47
Kambaraliev
Zaylobiddin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Оғалар Ўйинга Шубха бор. Этибор беринглар Нефтчида Кўзи ёниб турадиган футболчи йўқ. Кани Олдинги Номус учун ўйнайдиган Нефтчи
Олдинлари озимизи Фаргонани академяни боллари ойнарди жонини берарди булар боса копи пул учун югириб юрипти то академяни кучайтириб озимиздан болар чикмасакан огналиши кийин
+20   
12 авг 18:46:44
rashidhon
Премьер лига ва Ла Лига ни олиб беролмаса футбол ТВ канални ёпиб юборилар асабни бузмай Эски у́йинларни ку́рсатмасдан УЯЛИЛАР.
+20   
12 авг 18:33:24
Shavkatbek Tojiaxmatov
Kuchli jamoa g‘alaba qozonsin. Muhimi halol futbol bo‘lsin va muhlislar zavq olsin. Neftchi jamoasi shonli tarixga ega klub. Tez orada kuchlilar qatoriga qaytishiga tilakdoshman. Hurmat bilan Navbahor muhlisi.
+19   
13 авг 00:03:04
Doston1001
Sarlavhani sikib quyaslarda paxta.asia
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика