UZ

Сўнгги янгиликлар

05:25Евро-2020 саралаши. Беларус - Голландия 1:2  0 05:15Евро-2020 саралаши. Шотландия - Сан Марино 6:0  0 05:05Евро-2020 саралаши. Кипр - Россия 0:5  0 01:55Евро-2020 чиптасини нақд қилган яна бир терма жамоанинг номи маълум бўлди  3 01:35Евро-2020 саралаш. Германия бири киши кам бўлиб йирик ғалабага эришди, Уэльс – Хорватия баҳсида дуранг ва бошқа натижалар  0 01:30Чех дебютидаёқ хоккей пенальтисини қайтарди ва ўйиннинг энг яхшиси бўлди  1 00:50Don Balon: Роналду мавсум якунланганидан кейин бошқа клубга ўтади  10 00:20Дзюба Азарга жавоб қайтарди  5 23:15Евро-2020 саралаш. Уэльс – Хорватия, Эстония – Германия ва яна икки баҳснинг асосий таркиблари маълум   0 23:05Евро-2020нинг яна бир иштирокчиси маълум бўлди  10 23:04Olamsport: Яна бир спортчимиз Олимпиада лицензиясини қўлга киритди, Ўзбекистонда янги хоккей клуби ташкил этилди  1 23:00Евро-2020 саралаш. Россияда йирик ғалаба, Голландия меҳмонда зафар қучди ва бошқа натижалар  1 22:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 22:35Петр Чех хоккейда дебют қилди  7 22:20Россия терма жамоаси: "Сардор Азмун? Йўқ, Магомед Оздоев"  7

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 20-тур бошланади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 20-тур бошланади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган дастлабки учта ўйини бўлиб ўтади.



“Динамо” – “Андижон”
20 сентябрь 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Аҳмад Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Ўтган йил қуйи лигада ўйнаган икки клубнинг ўзаро тўқнашуви. "Динамо" охирги 7та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди, "Андижон" эса сўнгги уч турда биттагина гол урди ва умуман ғалаба қозона олмади.

"Бургутлар" тарихда бир марта Самарқанддан ғалаба билан қайтган. Бу воқеа 1993 йилги мавсумда қайд этилганди. "Динамо" ўз майдонидаги охирги 5та ўйиннинг барчасида "Андижон"ни таслим қилган. "Андижон" охирги ўзаро 7та ўйиннинг ҳеч бирида хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин "Динамо"ни мағлуб эта олмаяпти (2 дуранг ва 5 мағлубият).

Бу икки жамоа миллий чемпионатимизда жами 41 марта тўқнаш келишган. 18та ўйинда "Динамо" зафар қучган, 14 марта "Андижон". Яна 9та баҳсда дуранг қайд этилган.

Биринчи даврада водийда ўтган баҳсда дуранг қайд этилганди. Майдон эгалари сафида Аброр Хусинов ва Шаҳзод Убайдуллаев гол уришган бўлса, самарқандликлар таркибида Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳамда Миркомил Лоқаев тўп киритганди - 2:2.

Динамо

Суперлига. 20-тур

20/09/2019, 16:15

1
:
0
Тугади

Андижон

Шаҳзод Убайдуллаев - 42'

45'
90'
46'  Аббос Шодмонов (Баҳодир Насимов)
53'  Қадамбой Нурметов (Шоҳруҳ Абдураҳмонов)
66'  Сардор Эминов (Комил Шарофутдинов)
14'  Бобуржон Акбаров
19'  Роббим Ҳасанов
42'  Шаҳзод Убайдуллаев
48'  Шаҳзод Убайдуллаев
50'  Ойбек Қиличев
68'  Ойбек Қиличев (Рўзимбой Аҳмедов)
81'  Аброр Хусинов (Жалил Кимсанов)
89'  Хушнудбек Авилов



“Сурхон” – АГМК
20 сентябрь 2019 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов, Алишер Усмонов, Равиль Шояхмитов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Ойбек Юнусов
Охирги икки турда икки марта ғалаба қозониб ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмаган "Сурхон" Термизда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК билан тўқнаш келади.

Ўтган турда олмалиқликларнинг икки ўйинлик мағлубиятли серияси барҳам топди.

АГМК ва “Сурхон” клублари шу кунга қадар фақат бир марта тўқнаш келишган. Биринчи даврада кечган учрашувда Дилшод Жўраев ва Санъат Шиховнинг голлари АГМКга ғалаба келтирганди - 2:0.

Сурхон

Аброр Исмоилов - 70'

Суперлига. 20-тур

20/09/2019, 16:15

0
:
1
Тугади

АГМК

45'
90'
58'  Дуглас До Насименто (Шоҳназар Норбеков)
70'  Аброр Исмоилов
89'  Асилбек Омонов
90'  Шавкат Саломов (Лукас Де Оливейра)
37'  Дилшод Жўраев
58'  Жасур Яхшибоев (Саидулло Раҳматов)
65'  Миржамол Қосимов (Жасур Умаров)
72'  Эркин Бойдуллаев (Жасур Ҳакимов)



“Қўқон-1912” – “Локомотив”
20 сентябрь 2019 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:15
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Эркин Бахтиёров
Сўнгги 4та турда 4 марта ғалабага эришган "Қўқон-1912", охирги икки турда икки марта дуранг ўйнаган "Локомотив"ни қабул қилади. "Локомотив" сафардаги охирги тўртта ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмади (2та дуранг, 2та мағлубият).

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида жами 9та ўйин ўтказишган. "Қўқон-1912" ўз тарихида ҳеч қачон "Локомотив"ни мағлуб эта олмаган. Беш марта "темирйўлчилар" 3 очкони қўлга киритишган. Қолган тўртта ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Биринчи даврада пойтахтда ўтган ўзаро учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Темурхўжа Абдухолиқов ва Диёр Туроповнинг голларига Ойбек Рустамов ва Шаҳбоз Эркинов жавоб беришганди.

Қўқонликлар сардори Мурод Холмуҳаммедов сўнгги учта турда майдонни голсиз тарк этгани йўқ.

Қўқон-1912

Суҳроб Бердиев - 35'

Суперлига. 20-тур

20/09/2019, 16:15

1
:
1
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 67'

45'
90'
35'  Суҳроб Бердиев
62'  Темур Ҳакимов (Жаҳонгир Аҳмадов)
64'  Шаҳбоз Эркинов
81'  Қувондик Рўзиев (Зафар Тўраев)
85'  Суҳроб Бердиев (Ҳамидулло Абдуҳамидов)
46'  Йован Жокич (Арсланмират Аманов)
67'  Темурхўжа Абдухолиқов
76'  Игорь Йелич
79'  Остон Ўрунов (Медина Смит)
90'  Темурхўжа Абдухолиқов (Жавоҳир Эсонқулов)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+3   
20 сен 07:50:13
Muxriddin《 CR7》
Dinamodan g'alaba kutib qolamiz butun Toyloqliklar sen bilan. Qo'qonga esa dalbayanni mo'ylovidan tortib qo'yishini tilayman
+2   
20 сен 10:02:54
SurxonДЖОН
SURXON imizga gʻalaba yor boʻlsin. Oltinsoy tumani va butun Surxondaryo vohasi nomidan chiroyli oʻyin va ishonchli gʻalaba tilab qolaman
+1   
20 сен 12:45:11
SAMOVIY_NUR
Surhonga Nasafdan omad. Qo'qondan faqat g'alaba kutamiz. Ezib tashlanglar Qo'qonliklar
+1   
20 сен 09:42:33
Old city boyS
Davaaaay Dinamo Samarkand s toboy!!!
+1   
20 сен 09:12:58
Fanat sugdiyona jizzax
Quqonga Omad Jizzaxdan galaba kutib qolamiz
+1   
20 сен 08:56:48
Blαck Stαr ¹³
Ko'kan bir enasini ko'rsat bu kalboshni
+1   
20 сен 08:46:18
Музаффар Турсунов
Surhon Omad
+1   
20 сен 08:45:25
Milliy
Dinamoga omad pastdargomliklar sen bilan
+1   
20 сен 07:59:46
Mr.Advokat
Насиб бу ўйинда хам ютамиз ! Олға Сурхон
   
20 сен 12:58:58
Muzaffar 1987
Андижон хужумкор уйин тартибли химоя плюс галаба кутиб коламиз
   
20 сен 09:46:11
fairplay
Андижан газни бос атайин Андижондан Самаркандга боряпмиз омад. Галаба зарур Вперед Андижан!
   
20 сен 09:38:19
Нозимжон Шахрихон
Бургутларга омад, ёруг юз бн, водийга кайтинглар.
   
20 сен 08:56:42
Blαck Stαr ¹³
Ko'kan bir enasini ko'rsat bu kalboshni
   
20 сен 07:59:17
Nodirjon Abdurasulov
https://examoney.club/7170276850953/
-1   
20 сен 13:46:43
King Singx
AGMK omad kamida 5-1 chiroyli òyin va ģalaba kutamiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг