UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Olamsport: Бектемирнинг жангига оид расмий маълумот, 2020 йилда ММА ва боксни қутқарганлар  0 09:43Лёв сўнгги 10 йилликда терма жамоаларнинг энг яхши мураббийи - IFFHS  4 09:27ПСЖ агар Мбаппени "Реал"га сотса, "Барса" ҳужумчисини харид қилади  2 09:09Нойер сўнгги 10 йилликнинг энг яхши дарвозабони бўлди, Облак ТОП-5да ҳам йўқ  14 08:51Франция. Бешта гол киритилган ўйинда "Монако" ғалаба қозонди  0 08:30Агент Жасур Жалолиддиновнинг трансфер машмашаси ҳақида гапирди  7 08:11Бундеслига. "Байер" мағлубиятга учради  2 07:50Португалия. Марказий ўйинда кучлар тенг, эронлик футболчида эса навбатдаги гол  3 07:27"Барселона" президентлиги учун сайловларнинг янги санаси маълум қилинди  1 07:08Серхио Рамосда жароҳат бор, у кейинги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 02:45А Серия. Марказий ўйинда "Лацио" "Рома"ни янчиб ташлади  4 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 00:50Моуриньо: "Бэйлни олиб қолиш борасида муҳокамалар бўлмаяпти"  1 00:34Сульшер: "Биз майдонга ғалаба учун тушамиз"  15 00:15"Ньюкасл" хавбеки "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  7

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЛОКОМОТИВ – ПАХТАКОР 0:1 
Гол: Сергеев 38'
29 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор " стадиони. 16:15 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Найим Қосимов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 7.Кахи Махарадзе, 8.Вадим Афонин (19.Авазбек Ўлмасалиев, 69), 9.Кирилл Погребняк (10.Марат Бикмаев, 69), 14.Азизбек Амонов, 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 25.Жавоҳир Алижонов ( 77.Диёржон Туропов, 62), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (3.Жаҳонгир Абдумўминов, 80), 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев, 80.Фарруҳжон Иброҳимов (26.Дилшоджон Комилов, 62).
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 4.Шаҳзод Шайманов, 70.Шоҳжаҳон Қиличев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 4.Акрамжон Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (7. Садриддин Абдуллаев, 76), 17.Достонбек Ҳамдамов (23.Шерзод Аъзамов, 86), 10.Драган Черан (18. Хожимат Эркинов, 76), 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игор Сергеев.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 8.Асадбек Собиржонов,  28. Диёр Холматов, 77.Эрен Дердийок, 99.Жавоҳир Сидиқов.


Локомотив

Суперлига. 25-тур

29/11/2020, 16:15

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Игорь Сергеев - 38'

45'
90'
62'  Фаррух Иброҳимов (Дилшод Комилов)
62'  Жавоҳир Алижонов (Диёр Туропов)
69'  Кирилл Погребняк (Марат Бикмаев)
69'  Вадим Афонин (Авазбек Ўлмасалиев)
80'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Жаҳонгир Абдумўминов)
38'  Игорь Сергеев
76'  Сардор Собирхўжаев (Садриддин Абдуллаев)
76'  Драган Черан (Хожимат Эркинов)
86'  Достонбек Ҳамдамов (Шерзод Аъзамов)

ЯНГИЛАШ


Баҳс ўз ниҳоясига етди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Дарвозабон ўз ўрнини тарк этгани боис Эркинов бундан фойдаланмоқчи бўлди, аммо ноаниқ ўйнади.  

86. "Пахтакор"да алмаштириш: Ҳадмамов ўрнига Аъзамов тушди. 

84. Ғуломовнинг узатмасини Қувватов эгаллаб олди, "Локо" вазият яратишга интилмоқда. 

80. "Локомотив"да сўнгги ўзгариш: Муҳаммадиев ўрнига Абдумўминов туширилди. 

76." Пахтакор"да 2 та ўзгариш: Собирхўжаев ўрнига Абдуллаев, Черан ўрнига Эркинов ўйинни давом эттиради.  

74. Зарба!  Чераннинг зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди.  

73. Зарба!  Бу сафар Махарадзе бош билан зарбе берди, Қувватов ўз ўрнида! 

72. Зарба!  Амоновнинг узатмасидан кейин Бикмаев бош билан зарба йўллади, ноаниқ. 

69. "Локомотив"да 2 та алмаштириш: Погребняк ўрнига Бикмаев, Афонин ўрнига Ўлмасалиев туширилди. 

66. Ууухх! Ҳамдамовнинг ҳаводан узатган тўпидан кейин Сергеев бош билан дарвозани ишғол этишга уринди, аммо Жумабоев зарба йўлига тўғаноқ бўлди.  

64. Жумабоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

62. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Иброҳимов ўрнига Комилов, Алижонов ўрнига Туропов тушди. 

60. Зарба! Собирхўжаевнинг зарбасидан сўнг Илёсов тўпни қайтарди.

58. Зарба!  Сергеевнинг зарбаси дарвозага етиб бормасдан ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

55. "Локо" тўпга эгалик қилмоқда. "Шерлар" босим уюштирмоқдалар.

53. Зарба!  Игорь Сергеевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

52. Зарба!  Погребнякнинг кучсиз зарбасини Қувватов қийинчиликсиз эгаллаб олди.

50. Зарба!  Афониннинг зарбасини Қувватов қайтарди. 

49. "Пахтакор" ҳужумга ўтди, Черан марказда турган Сергеевга аниқ пас беролмади.  

47. Қандай вазият! Погребняк вазиятдан унумли фойдаланиш ўрнига қулай позицияга чиқиб бораётган шеригига пас беришга уринди, тўп йўқотилди...  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Зарбааа! Амонов ҳаводан ажойиб пас узатди, Погребняк эса яқин масофадан бош билан зарба йўллади, зарбани Қувватов қайтаришга эришди!

42. Машарипов Файзиевни алдашни уддасидан чиқди, аммо якунда ноаниқ пас намойиш этди. 

38. ГОООООООООООЛЛЛ! Игорь Сергеев!  Сайфиевнинг қойилмақом узатмасидан кейин ҳужумчи дарвозабонни алдаб ўтиб, ўнг оёқда гол урди – 0:1!  


37. Зарбааа!  Амоновнинг кучли зарбасини Қувватов иккинчи уринишда бўлса-да, эгаллаб олди. 

34. Қандай вазият! Сайфиев қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Қувватовга эмас, Амоновга бериб қўйди, ҳужумчи эса Қувватовни доғда қолдира олмади ва тўпни олдирди. 

32. Зарба! Ууух!  Азизбек Амонов қулай вазиятни кўкка совурди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

30. Баҳс юқори темпда кечмоқда. "Темирйўлчилар" футболчиси Алижоновнинг ажойиб ҳаракати бесамар тугади.

27. Зарбааа! Махарадзенинг зарбасига озгина аниқли етишмади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.  

25. Ғуломовнинг жаримадан узатган тўпини Санжар Қувватов мушти билан узоқлаштирди. 

22. Зарба!  Жавоҳир Алижоновнинг бош билан берган зарбаси анча кучсиз чиқиб қолди. 

19. Махарадзенинг пасидан кейин Погребняк яхши вазиятга эга бўлди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат эканлиги маълум қилинди. 

18. Жавоҳир Алижонов чап қанотда фаоллик кўрсатиб, икки рақибини алдаб ўтди. 

15. Зарба! Сайфиев ҳимоячиларни чалғитиб, зарба берди, лекин тўп Файзиевга тегиб қайтди, қайтган тўпга Собирхўжаев эга чиқди ва зарба йўллади, зарба йўлига Афонин тўғаноқ бўлди. 

15. Сайфиев ўнг қанотдан олдинга интилган Ҳамдамов томон узатмани амалга оширди, офсайд. 

13. "Локо" тўпга эгалик қилмоқда ва ҳимоядан бошлаб ҳужум ташкил этишга уриняпти. 

10. Афонин майдон марказида Собирхўжаевга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 

8. Зарба!  Машариповнинг чамаси 15 метрдан ерлатиб йўллаган зарбасини Илёсов қайтара олди. 

6. "Локо" ҳужумда тўпни йўқотди, мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди.  Сергеевнинг зарбасини Илёсов қайтарди. 

4. Ҳамдамов яна бир бор Сергеевни пас билан таъминлади, бу гал ҳам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

2. Достонбек Ҳамдамов Игорь Сергеевни бирга-бир ҳолатга олиб чиқувчи пасни берди, аммо форвард офсайдда қолиб кетганди.

1. Ўйин бошланди! 


"Пахтакор" футболчилари Марадона хотираси шарафига унинг номи туширилган либосларда чиқиб келишмоқда.

- Учрашув соат 16:15 да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+19   
29 ноя 16:08:32
UzBekistanTEAMFCc
Форма дахшатку.
+15   
29 ноя 17:33:28
Jamshid Rakhmonov
Пахтакор №1. Бошқа клубларга ҳурмат сақлаган ҳолда бу жамоа барибир шонли жамоа!
+13   
29 ноя 16:12:39
UzBekistanTEAMFCc
Барака тоиила Тошкентим жамоси Локомотив чемпионлик йўлакчаси учун. Мана профессионаллик. ПАХТАКОР ЧЕМПИОН!!!
+11   
29 ноя 18:21:16
sharipov odil
Пахтакор чемпионлик кубоки муборак бўлсин. Кимларгадир орзу бўлган кубокни 13чи бор қўлга киритяпти. Яшасин буюк пахтакор!!!
+11   
29 ноя 16:09:50
Sherzodbek 9 & Lewandowski 9
Paxtakor oziga keragini oldi bu yil shuning uchn kelasi yil ochl da omad kamida yarim finalga chiqsin.
+11   
29 ноя 15:26:00
M SHATSKIX
Paxtakorga omad
+10   
29 ноя 19:13:27
UzBekistanTEAMFCc
Гапни қисқаси Пахтакор 2020 Чемпион.!!!
+10   
29 ноя 18:27:53
sharipov odil
ASA.Futboll фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор хомийларини олтин медал билан табриклайман! Но чемпионликни нишонлаш стадионни тулдирган мухлислар билан янада завкли булишини англаб олишгандир. Умид киламизки кийинги мавсумда муносиб мураббий билан мухлислар хурматига хам эришадилар.
Қайси стадион тўляпти хозир? Карантин вақти ва қаттиқ совуқ бўлса! Мухлислар ташрифи сизни жуда ташвинлантириб қўйибди!
+10   
29 ноя 15:51:19
UzBekistanTEAMFCc
Пахтакор омад! Суюнов билан қувватовни Пахтакордаги миссияси тугаган бўлсинда мана шу мавсумдан сўнг.
+10   
29 ноя 15:36:41
sharipov odil
Суюновдан қутилсак анча суюнардик, суюнчисини хам берардик.
+9   
29 ноя 18:50:23
M SHATSKIX
Paxtakor chempion 50ta muxlisi bolsa xam chempion. Kuyib ketsa kerak endi paxtakorni kora olmaydiganlar.
+9   
29 ноя 16:23:59
YAZMARKAZ
Лекин бору, чиройли уйин буляпти
+8   
29 ноя 20:33:42
Шухрат..Талипов
sharipov odil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ПАХТАКОР – НАСАФ 4:1 Голлар: Черан 32, 52, 67, Сергеев 65, Аъзамов 68 (автогол). 21 август 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00. "СПОРТ ТВ LIVE" Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Руслан Серазитдинов, Тўрабек Суюнов
Егани тез эсидан чиқиб қоларкан.
+8   
29 ноя 20:31:34
sharipov odil
NASAF & MAN UTD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nechanchi asrda 3 eb damichikmay ketdiki oldinrok 4 solib yuborgandi nasaf
ПАХТАКОР – НАСАФ 4:1

Голлар: Черан 32, 52, 67, Сергеев 65, Аъзамов 68 (автогол).
21 август 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00. "СПОРТ ТВ LIVE"
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Руслан Серазитдинов, Тўрабек Суюнов
+8   
29 ноя 16:56:12
Пахтакор / 2017
Голллллл!!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика