UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади  0 17:43"Ювентус" Погба билан бўладиган битимга Рабьони қўшишга тайёр  1 17:38Бахтиёр Ашурматов: "Бундан кейин ҳам юракдан ишлашга тайёрман"  0 17:19Coca Cola Суперлига. "Локомотив" - "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  18 17:16"Барселона" - "Осасуна". Асосий таркиблар билан танишинг  4 16:55Агар "Аякс" футболчиларини сотмаганда...  5 16:30Ўзимизнинг карикатура. Жасур Яхшибоев - Беларусь чемпиони!  6 16:24Coca Cola Суперлига. АГМК Наманганда дуранг ўйнади ва бронза медалини қўлга киритди  25 16:21Coca Cola Суперлига. "Насаф" "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва кумуш медални нақд қилди  175 15:55Coca Cola Суперлига. "Бухоро", "Андижон" ва "Сурхон" мағлуб бўлди, Жиззахда дуранг  51 15:38"Лидс" "Барселона" хавбекини ижарага олмоқчи  2 15:00Рамос Nike'ни Adidas'га алмаштирди  1 14:35"Байер" ўйинчиси ўғлининг исмини нега Лео Криштиану қўйганини тушунтирди  12 14:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:04МЮга Белотти билан шартнома имзолаш таклиф этилди  6

“Андижон“ — “Қизилқум“ учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди Янгиликлар

“Андижон“ — “Қизилқум“ учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" учрашуви якунланди.


АНДИЖОН – ҚИЗИЛҚУМ
27 октябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 5.Хушнуд Авилов, 6.Бахтиёр Қосимов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 11.Сирож Мелиев (20.Асилбек Азизов, 88), 17.Абдулло Олимов(70.Нодир Мавлонов,72), 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Муҳаммад Юлдашев, 80.Шаҳбоз Жумабоев (99.Жамшид Ҳомидов, 72).
Захира: 13.Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, 2.Муҳаммадали Турсунов, 15.Рустам Қўчқоров, 25.Қаҳрамон Баҳодиров, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 33.Дониёр Абдуманнопов.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 5.Владислав Касминин, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев (14.Файзулло Қамбаров,46), 75.Олег Толмасов, 88.Жамшид Ҳасанов (18.Жасур Азимов, 64), 97.Шерзод Қодиров (44.Иброҳим Томива,52).
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 11.Қадамбой Нурметов, 15.Воҳид Шодиев, 20.Хуршид Олимов,  77.Суннатилла Абдуллажонов


Андижон

Суперлига. 21-тур

27/10/2020, 15:00

0
:
0
Тугади

Қизилқум

45'
90'
56'  Усмонали Исмоналиев
72'  Шаҳбоз Жумабоев (Жамшид Ҳомидов)
72'  Абдулло Олимов (Нодир Мавлонов)
77'  Фарҳод Мираҳматов
88'  Сирож Мелиев (Асилбек Азизов)
46'  Шерали Жўраев (Файзулло Қамбаров)
52'  Шерзод Қодиров (Иброҳим Томива)
61'  Руслан Маргиев
64'  Жамшид Ҳасанов (Жасур Азимов)
85'  Файзулло Қамбаров


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+3. ЗАРБААА. Қамбаров боши билан зарба йўллади, бу сафар ҳам дарвозабон ажойиб ҳаракат қилди.

90+2. ЗАРБААА. Байдуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтатди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди 

88. Ўзгариш: Сирож Мелиев ўрнига Асилбек Азизов майдонга тушди

85. Огоҳлантириш: Файзулло Қамбаров ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

81. УХХХХХХ. Жасур Азимов боши билан ажойиб зарба берди, бироқ «Андижон» дарвозабонисупер сейв қилди.



77. Огоҳлантириш: Фарҳод Мираҳматов огоҳлантирилди

72. Ўзгариш: Абдулло Олимов ва Шаҳбоз Жумабоев майдони тарк этди. Уларнинг ўрнига Нодир Мавлонов ва Жамшид Ҳомидов майдонга тушди.

69. Мезбонлар сўнгги беш дақиқа ичида бир нечта яхши имкониятга эга бўлди, бироқ сўнгги нуқтани қўядиган футболчи майдонда топилмаяпти

64. Ўзгариш: Жасур Азимов Жамшид Хасановнинг ўрнига тушди

63. ЗАРБА. Олимов кучли зарба йўллади, бироқ тўп жамоадошига тегиб, майдонни тарк этди

61. Огоҳлантириш. Руслан Маргиев қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

57.  ЗАРБААА.Толмасов жаримадан кучли зарба йўллади, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

56. Огоҳлантириш: Усмонали Исмоналиев огоҳлантирилди

52. Ўзгариш: Шерзод Қодиров ўрнига Иброҳим Томива майдонга тушди

50. ЗАРБААА. Шерзод Қодиров мезбонлар ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб бирга бир чиқди, бироқ тўпни дарвозага йўллай олмади

48. ЗАРБААА. Руслан Маргиев яхши зарба йўллади, бироқ тўп йўл йўлакай ҳимоячига тегиб бурчакка чиқиб кетди

46. Ўзгариш: «Қизилқум» сардори Шерали Жўраев ўрнига Файзулло Қамбаров майдонга тушди

Биринчи бўлим якунланди 

Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди

39. ЗАРБААА. Олимов бу сафар бурчакдан тўғри дарвозага зарба йўллади, бу сафар ҳам Нестеров тўпни чиқариб юборди.



38. ЗАРБААААА. Олимовнинг кучли зарбасини Нестеров бурчакка чиқариб юборди

35. Учрашувда тўхталиш. «Қизилқум» сардори Шерали Жўраев жароҳат олиб, майдонда ётибти

30. Зарба. Ойбек Қиличев яна бир бор зарба йўллади, тўп тўғри мезбонлар дарвозабонига бориб тушди

26. ЗАРБА. Шерзод Қодиров жарима майдончасига кирмасдан кучли зарба берди, бироқ зарба ноаниқ.

24. Мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширади. Мираҳматовнинг узатмасини Касминин қайтариб юборди.

21. Зарба. Ойбек жарима майдонинг ичига кирмасдан кучли зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ кетди

19. «Андижон» навбатдаги ҳужумни ташкил этмоқчи эди, бироқ Исроилов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

13. Зарба. Олимов жаримадан зарба йўллади, бироқ тўп анча ноаниқ.

12. ЗАРБА. Маргиев жаримадан кучли зарба йўллади, бироқ тўп жонли деворга тегиб қайтди.

10.Учрашувнинг ўн дақиқаси якунланди. Ҳозирча ҳеч бир жамоа яхшироқ ҳужум ташкил этишмади

2. Меҳмонлар учрашувдаги илк бурчак зарбасини амалга ошириди. Бироқ «Андижон» ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди

Учрашув бошланди

- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+3   
27 окт 14:54:29
Anvar Andijon
Кеча Кукон бошлаб берган галабани бугун Андижон ва Навбахор давом этирсин олга водий жамоалари
+3   
27 окт 14:44:43
Dostonbek9894
Андижонга омад кушнилар буш келманглар факат олга (навбахор мухлиси)
+2   
27 окт 14:46:25
Tohirjon Abidov
Bizga omad to'layotgan qo'shnilarimiz ga raxmat aytgan xolda shuni aytamizki Andijon biz sen bilan xamiya birgamiz
+1   
27 окт 15:42:38
Xoshimboy Daminov
Avval Andijon keyin Navbaxor yutadi
   
28 окт 09:15:14
Mirali Hcerali
Гап йу'к мен Андижон мухлиси бу'лсам х,ам К,изилк,умга беш кетдим зу'р у'йнади
   
27 окт 16:50:57
CHELSI VA ARSENAL
andijon darvozaboni shunchaki super
   
27 окт 16:42:17
OYQOR JIZZAX
Андижон бугун хам дурранг уйнаса керак
   
27 окт 16:15:06
kaxa.uz
Футболчилари тажриба бобида Қизилқум устунроқ экан, лекин Андижон жамоасига ғалаба керак.
   
27 окт 15:29:04
Kokand football city
Андижон ютмасаларин иложи йук
   
27 окт 15:12:21
Anvar Andijon
Andijon òzinga kel òtgan óyindi esdan chiqar
   
27 окт 15:12:20
Anvar Andijon
Andijon òzinga kel òtgan óyindi esdan chiqar
   
27 окт 14:51:38
Abu bakr siddik
Andijonim jonajonim bugun galaba qozongin bir maza qileli sen galaba qozonsen maxalladagi oq soqollar ow yidi andijon galaba qozonipti kettik guzarga ow yimiz dep wu oq soqollar uchun bugun yutkin wular xam biz xam bir mazza qileli
   
27 окт 14:49:41
Anvar Andijon
Кизилкум таркиби кучли у́йини хам чакимас биринчи даврадаги Кизилкум эмас лекин умид киламиз ижобий натижа кутамиз Андижондан у́тган у́йинди унитган холда
   
27 окт 14:42:36
Anvar Andijon
Андижонга омад кизилкумни хурмат килган холда
   
27 окт 14:35:49
Фк Тулуза
"Қизилқум" жамоаси сўнгги турларда ёмон ўйнамаяпти, ушбу ўйинда ҳам уларга омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика